Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2026, Тошкент вақти: 07:54

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:17 14.6.2023

Каховка тўғони вайрон бўлганига бир ҳафта бўлди

Украина ички ишлар вазири Игор Клименко Херсон ва Николаев вилоятларида 10 киши ҳалок бўлгани, яна 42 киши бедарак йўқолганини маълум қилди.

13 июнь куни Россия назоратидаги икки шаҳарда сув тошқини қурбонлари сони 17 кишига етгани хабар қилинди.

Озодлик уруш шароитида томонлар маълумотини мусстақил текшириш имконига эга эмас.

Херсон вилоятидаги Днепр дарёсининг жанубий қирғоғи Россия назоратида. Украина эса қарама-қарши қирғоқдаги Херсон шаҳрини ушлаб турибди.

Любов Епринцева фалокат оқибатида уйи вайрон бўлганлардан бири.

"Ҳамма нарса сув остида қолди. Қабристонлар, дренаж тизими ҳам. Краснофлотская, Петренко, Чайковский, нефть порти кўчаси цингари хусусий секторга қарашли ҳудудлар ҳам сув остида. Бу экологик уруш”, дейди Любов Епринцева.

Киев ва Москва бир-бирини Каховка тўғонини портлатишда айбламоқда.

Днепр дарёси яқинидаги кўплаб кўчалар сув остида қолган. Аммо, баъзи ҳудудларда сув сатҳи пасайиб, лой қатлами ҳосил бўлган.

Херсон шаҳри атрофидаги сув босган ҳудудлар аҳолисига ичимлик суви ташиб келтирилмоқда.

19:00 13.6.2023

Кривой Рог шаҳрида қутқарувчилар ракета ҳужумидан омон қолганларни қидирмоқда

Россия 13 июнга ўтар кечаси Украина президенти Зеленский туғилиб ўсган Кривой Рог шаҳридаги турар-жой биносини бомбардимон қилди. Ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 28 киши яраланган.

Украина фавқулодда хизмат ходимлари омон қолганларни қидиришда давом этмоқда.

Беш қаватли турар-жой биноси ракета зарбасидан кейин аланга ичида қолган. Кривой Рог мери Олександр Вилкул вайроналар остида камида етти киши қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтди.

Рейтерс бу хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Аҳолининг айтишича, ярим тунда улар кучли портлашдан уйғониб кетган ва уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

"Биринчи портлашдан кейин уйғониб кетдим ва балконга чиқдим. Кейин кўз ўнгимда иккинчи портлаш бўлди. Тепадан нималардир тушди. Уйнинг иккинчи кириш жойи ёниб кетди”, деди шаҳар турғуни Игор Лаврененко.

Украина расмийларига кўра, шаҳардаги бошқа биноларга ракета зарбалари берилиши оқибатида яна камида тўрт киши яраланган.

Владимир Зеленский ҳужумни қоралади.

Сешанба тонгида бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Украина ҳарбий ҳаво кучлари 14 та қанотли ракетадан 10 тасини ва тўрт дрондан бирини уриб туширганини билдирди.

18:54 13.6.2023

Анна Маляр: Қўшинлар 6,5 километр олдинга силжиган

Душанба (12 июнь) куни Украинанинг 3-штурм бригадаси Россия армиясининг Бахмут яқинидаги позицияларига ҳужум бошлагани акс этган видеони ёйинлади.

Reuters агентлиги ушбу видео суратга олинган сана ва жойни мустақил тарзда текшира олмаганини билдирган.

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр телеграм-каналида Украина ҳужумининг биринчи ҳафтаси натижаларини сарҳисоб қилди. Унда айтилишича, қўшинлар 6,5 километр олдинга силжиган, Украина назоратига ўтган ҳудуднинг умумий майдони эса 90 квадрат километрни ташкил қилади.

Маляр ўтган кунларда 7 аҳоли маскани – Лобковое, Левадное, Новодаровка, Нескучное, Сторожевое, Макаровка, Благодатное қишлоқлари озод этилганини тасдиқлади.

Украина президенти Владимир Зеленский ёмғирда кечаётган шиддатли жангларга қарамай, украин қўшинлари жанг майдонида олдинга силжиб, душманга талофат етказаётганини айтди:

"Жанглар шиддатли, аммо ҳаракатланишда давом этяпмиз. Бу энг муҳими. Биз учун кераги душманга талофат етказиш. Ноқулай об-ҳаво, ёмғир вазифамизни мураккаблаштирмоқда. Шунга қарамай, аскарларимизнинг жасорати самара бермоқда. Ҳозирда жанг қилаётган барчага, бригадаларимизни қўллаб-қувватлаётган ҳамма-ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдираман."

Украина узоқ кутилган қарши ҳужум бошлаганидан бери жануби-шарқда тахминан 100 км ҳудуддаги етти қишлоқни рус кучларидан озод қилганини билдирди.

Россия Украинанинг ютуқларини расман тан олмаяпти, аксинча, унинг ҳужумларини қайтарганини ва қарши ҳужум бошланганидан бери Украина кучларига оғир талафот етказганини иддао қилаётир.

18:52 13.6.2023

Украина тўртинчи қишлоқни қайтариб олди

Украина икки кун ичида жануби-шарқий фронтда тўртинчи қишлоқни қайтариб олганини маълум қилди.

"35- бригада денгиз пиёдалари Сторойве қишлоғини озод қилишди. Яшасин Украина", дейди украин аскари.

Донецк вилоятидаги Сторойве қишлоғида аскарлар Украина байроғини кўтариб тургани акс этган видео тармоқларга жойлаштирилди.

“Дастлаб душман қаршилик кўрсатди, артиллерия билан ҳужумни қайтаришга уринди. Бироқ, биз ташаббусни қўлимизга олишга муваффақ бўлдик ва секин-аста уйма-уй қишлоқни қайтариб ола бошладик. Душманнинг тахминан ўн аскарини ўлдириб, тўрттасини асирга олдик", дейди украин аскари.

Рейтерс сунъий йўлдош суратлари орқали видеодаги жойлашувни тасдиқлашга муваффақ бўлди. Бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG