Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2026, Тошкент вақти: 11:24

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:52 12.6.2023

Киев ва Москва асир айирбошлади - Украинага 95, Россияга 94 киши қайтди

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак маълум қилишича, Киев икки офицер дохил 95 нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб олган.

Улар орасида Украина ҚК ҳарбийлари, Мариуполда асир олинган миллий гвардиячилар ва чегарачилар (шунингдек “Азовсталь” мудофаачилари), Чернобиль АЭСда, Змеиний оролида ва Бахмут яқинида асирга тушганлар бор.

“Шунингдек, “Азовсталь” мудофаачиларига ёрдам бериш учун вертолётда қамалдаги Мариуполга учган махсус операция иштирокчиларини ҳам қайтариб олишга муваффақ бўлдик”, дея таъкидлади Ермак. Мулозимга кўра, алмашилган асирлар орасида ярадорлар кўп.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги “музокаралар натижасида Киев назорати остидаги ҳудудлардан Россиянинг ўлим хавфи остида қолган 94 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилган”ини билдирди.

Вазирлик хабарномасида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

18:52 12.6.2023

Чехияда украин ўқувчи қизни хўрлашди

Чехияда украиналик ўқувчи қиз Полина Бутковскаянинг синфдошлари томонидан масхаралангани ва юзига тупурилгани акс этган видео катта резонансга сабаб бўлди.

Қизчанинг айтишича, зопаркка саёҳат пайтида синфдошлари билан Украина ва Россия ўртасидаги тортишув чиққан ва бир неча ўғил бола синфдоши уни украиналик бўлгани учун масхара қилган, улардан бири “Россия Украинадан яхшироқ, кучлироқ”, деб қичқириб, қизчанинг юзига туфлаган.

Шу саҳна қизча ўз онаси учун олган видеога тушиб қолган, аммо бу видео маълум сабабларга кўра намойиш қилинмаётир.

Бу видеони қизча онасига йўллаган ва онаси ҳодисадан шокка тушиб, уни Фэйсбукда чоп этгач, украиналиклар ва чехияликларнинг катта норозлигига сабаб бўлган.

Вазиятга Чехия ички ишлар вазири, Украина элчихонаси ҳамда ҳуқуқ фаоллари аралашди. Чехия президенти Петер Павел эса қизалоқ ва унинг онаси билан шахсан учрашиб, ҳодисани қаттиқ қоралади.

Дилозор болалар, уларнинг ота-оналари, мактаб ўқитувчилари ва директори украиналик жасур қизча ва оиласидан кечирим сўради.

17:38 11.6.2023

Россиянинг Одессага зарбалари натижасида уч киши ҳалок бўлди

Россия кеча эрта тонгда Украина бўйлаб ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида Одесса шаҳрида 3 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, Полтава вилоятидаги ҳарбий ҳаво майдонига ракета келиб тушди дея маълум қилди Киев расмийлари.

Бу ҳужумлар, Киев қарши ҳужумга ўтишга шайланаётган бир пайтда содир бўлди.

15 ёшли ўсмирнинг айтишича, у қулоқчинда бўлгани боис, ҳаво ҳужуми сиреналарини эшитмаган. Аммо кейин портлаш овозини эшитган.

Украина ҳарбий ҳаво кучлари руслар саккиз ракета ва 35 та дрон билан ҳужум қилганини таъкидлади.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари 20 та дрон ва иккита қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган.

17:36 11.6.2023

Россия бир неча ҳужумларни қайтарганини, Украина эса Бахмутда олға силжиганини даъво қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Ғарб давлатларидан келган “Леопард” танклари ва М2 Бредли пиёда жанговар машиналари йўқ қилингани акс этган тасвирларни эълон қилди. Украина эса Бахмут йўналишида олдинга силжишини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, рус аскарлари Донецк жануби ва Запорожье йўналишида Украина кучларининг бир нечта ҳужумларини қайтарган.

Бахмутда украин кучларининг бешта ҳужуми қайтарилди. Шунингдек, Купянск, Лиман ва Херсон йўналишларида душман шахсий таркиби ва ҳарбий техникаларига ҳужум уюштирилди, дея хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россия кучлари Лиман, Бахмут ва Маринка йўналишида қилган ҳужумлари муваффақиятсиз тугаганини маълум қилди. Ўтган сутка мобайнида фронтда 28 та жанг бўлган. Украина томонига кўра, Украина ҳаво кучлари, ракета ва артиллерия қўшинлари Россия ҳарбий объектларига ҳужум қилган.

Украина кучлари Бахмут йўналишида 1400 метрга олдинга силжиганини ҳам маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG