Линклар

Шошилинч хабар
13 май 2025, Тошкент вақти: 03:42

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:49 24.5.2023

Россиянинг Белгород вилоятида яна портлашлар газ қувурида ёнғин рўй берган

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, газ қувуридаги ёнғин тунги дрон ҳужуми оқибатида рўй берган.

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумига мудофаа тизимларининг аксарияти дош берган, аммо ҳужум натижасида Белгород шаҳри, Борисов тумани, Белгород туманида: автомобиллар, уйлар, маъмурий бинолар вайрон бўлган.

“Ҳозир барча хизматлар жойида, ёнғин оқибатларини бартараф этмоқда”, — деди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков.

Сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги украинапараст жангарилар Белгород вилоятидан ҳайдаб чиқарилгани ва ўнлаб "диверсантлар" ўлдирилганини билдирганди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳужумчиларни “Украина жангарилари” деб атади.

Украина ҳужумларга алоқадорлигини рад этиб, рейдлар “Россиядаги ички бўлиниш белгиси” эканини айтиб чиқди.

18:53 23.5.2023

Жозеп Боррел: Ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва кўпайтириш керак

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррел Украина жанг майдонларидаги муваффақият фақатгина украинларнинг “жасорати”га эмас, балки ҳамкор давлатларнинг қанчалик тез қурол етказиб беришига ҳам боғлиқ эканини айтди:

"Украина мудофаасининг муваффақияти ва кўлами нафақат украин аскарлари ва халқининг жасоратига боғлиқ, балки ҳарбий ёрдамни қанчалик тез етказиб беришга ҳам боғлиқ. Ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва кўпайтириш керак. Кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жанг майдонида вазиятни ўзгартира олади. Бу жуда муҳим".

Боррел Украинанинг адолатли тинчликка эришиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтар экан, "жабрланувчи ва тажовузкорни бир хил даражага қўйишдан" тийилишга чақирди:

“Бу бизни адолатли ва Украина халқининг ҳуқуқларини таъминлай оладиган тинчликка олиб келмайди”.

Боррел Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга умид қилаётган давлатларни, хусусан Сербияни Россия билан алоқаларни сақлаб қолиш “Европа Иттифоқига кириш жараёнига мос келмаслиги” ҳақида огоҳлантирди.

18:50 23.5.2023

Кремль: Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами фронтдаги вазиятни ўзгартирмайди

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда Украинани замонавий Ф-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш “аниқ салбий оқибатлар”га олиб келишини айтди:

"Хавфлар аниқ. Вақтга ҳукм ўтказа олмаймиз, бироқ у эскалациянинг кучайиши билан давом этиши аниқ. Қирувчи самолётларни беришга қарор қилишди, бошқа турдаги қуроллар бўлгани каби. Бу фронтдаги вазиятни тубдан ўзгартирмайди".

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков АҚШ қирувчи самолётларининг Украинага берилишини “мутлақо маъносиз ва аҳмоқлик” дея изоҳлаган.

18:48 23.5.2023

Белгород вилоятига ҳужум қилган гуруҳдан бир неча кишининг шахси аниқланди

Украина ҳудудидан Белгород вилоятига кирган диверсия гуруҳи аъзоларидан бири – миллатчи Алексей Лёвкин бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб, хабар қилмоқда.

ИИВ базасидаги маълумотларга кўра, Лёвкин жиноий модда бўйича қидирувга берилган, лекин у айнан қандай жиноятда гумонланаётгани очиқланган эмас. Манбага кўра, Лёвкин ҳозирда қаердалиги номаълум бўлиб қолмоқда.
Москва суди 2018 йилдаёқ Лёвкинни экстремистик ташкилот тузиш ва адоват уйғотиш айблови билан сиртдан қамоққа олган эди, дея қайд этади ТАСС.

Лёвкин ўзини Рус кўнгиллилар корпуси аъзоси деб атаган. У “Россия озодлиги” легиони билан бирга 22 май, душанба куни Белгород вилоятига бўлган босқин учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

“Астра” телеграм-каналига кўра, диверсияда Лёвкиндан ташқари собиқ актёр Кирилл Канахин ҳам иштирок этган. У “Грухарь” сериалида суратга тушган, шунингдек “Театр Луни”да ўйнаган. ОАВ хабарларига кўра, Канахин 2018 йилда, “рухсат этилмаган акцияларда иштирок этиш” айблови билан устидан жиноят иши очилганидан сўнг Россияни тарк этган.

Белгород вилоятидаги воқеаларга алоқадор дея тахмин қилинаётган яна бир киши шахсини “Осторожно, новости” телеграм-канали аниқлади. У – илгари Россия армиясида хизмат қилган ва Луганск вилоятида яшаган 41 ёшли Алексей Долгов. 2014 йилдан сўнг у бир муддат Россияда яшаган, 2022 йилда эса ижтимоий тармоқларда Киев шаҳри атрофида тушган фотосуратларини эълон қилганди.

Бу орада Россия Давлат Думаси собиқ депутати ва ҳозирда Киевда яшаётган Илья Пономарёв Британиянинг LBC радиосига берган интервьюсида ўзини “Россия озодлиги” легиони лидери деб атади. Пономарёвга кўра, “бу уруш фақат Москвада... Путин режими ағдарилганидан сўнггина якун топади”. Собиқ депутат амалдаги ҳокимиятни россияликлар ўзлари қулатади, деб ҳисоблайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG