Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2025, Тошкент вақти: 12:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:09 18.5.2023

Бахмут учун қақшатқич жанглар давом этмоқда

Украина армиясининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Александр Сирский 18-май, пайшанба куни Украина қўшинларининг Бахмут яқинидаги рус бўлинмаларига ҳужум қилиб йўқ қилгани тасвирланган видеони эълон қилди.

Телеграмда жойлаштирилган видеонинг тагида 225-Харков батальонининг Бахмут ҳудудида ҳаракат қилаётгани кўрсатилган.

Рейтерс ахборот агентлиги видеонинг қаерда эканлигини ва у олинган санани тасдиқлай олмади.

Украина расмийлари Бахмут атрофидаги ҳужум Киев томонидан Россия кучларини сиқиб чиқариш учун режалаштирилган каттароқ қарши ҳужумнинг бир қисми эмаслигини таъкидламоқда.

Россия ҳам Украина ҳам олдинга силжиганини даъво қилар экан, тинимсиз артиллерия ҳужумларидан Бахмут буткул вайрон бўлган.

Дрон тасвирларида Бахмут шаҳридаги турар-жой биноси кучли ўққа артиллерия ҳужумига учраганини кўриш мумкин.

Рейтерс агентлиги видеодаги жойлашувни текширишга муваффақ бўлди бироқ видео санасини тасдиқлай олмади.

Украина армияси 18-май, пайшанба куни, шарқдаги Бахмут шаҳри атрофидаги шиддатли жангларда янги ҳудудий ютуқларга эришганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Киев Бахмут шимоли ва жанубидаги Москва қўшинларига босимни кучайтирганини айтган эди. Россия ёлланма жангчилари шаҳар ичида олдинга силжишганини иддао қилган.

19:05 18.5.2023

Европа етакчилари Россияни Украинадаги қилмишлари рўйхатини тузишга келишиб олди

Исландия бош вазири Украинадаги уруш пайтида Россия кучлари томонидан етказилган «Зарарлар реестри» тузилишини таянч қадам деб атади.

Исландия бош вазири Катрин Якобсдоттир Рейкявикдаги Европа Кенгаши саммитида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бундай деди:

“Ҳисобдорлик бўлмаса, тинчлик бўлмайди. Украинага етказилган зарар учун ҳуқуқий жавобгарликни таъминлаш учун пойдевор яратдик».

Рейкявикдаги йиғилишда Россия босқини натижасида Украинага етказилган зарар, мавжуд ҳолат ва далилларни ҳужжатлаштириш механизми »Зарар реестри" таништирилди.

«Россия Федерациясининг Украинага тажовузи натижасида етказилган зарарлар реестрининг тузилиши, шубҳасиз, бизга адолат ўрнатишга имкон берадиган тарихий қарор», деди Украина бош вазири Денис Шмигал.

Европа кенгашига раислик Латвияга ўтди.

19:02 18.5.2023

Украина Россияга ҳудудининг бир қисмини бериш таклифини қабул қилмайди

Украина ташқи ишлар вазири Хитой расмий вакили билан Киевда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Киев Россия билан урушни тўхтатиш учун ҳудудини бериши ёки можарони музлатиш бўйича ҳеч қандай таклифни қабул қилмаслигини билдирди.

Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили ва Россиядаги собиқ элчиси Ли Хуи Украинага ташриф буюриб, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашди.

Бу уруш бошланганидан бери Хитой юқори мартабали вакилининг Киевга биринчи бор келиши.

«Кулеба Хитой ҳукумати махсус вакилига Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга асосланган барқарор ва адолатли тинчликни тиклаш тамойиллари ҳақида батафсил тушунтириш берди. Украина ўз ҳудудларини бериш ёки можарони музлатиш бўйича ҳеч қандай таклифни қабул қилмаслигини таъкидлади», — дейилади Украина ТИВ берган баёнотда.

Юқори мартабали хитой расмийсининг Европага сафари доирасида Россия, Полша, Франция ва Германияда ҳам музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Хитой Москвани қоралашдан, унинг ҳаракатларини «босқин» деб таърифлашдан ўзини тийиб келмокда. Бу эса Хитойнинг можарода потенциал воситачи сифатидаги ролини шубҳа остига олган Ғарбнинг танқидига сабаб бўлди.

19:00 18.5.2023

АҚШ ЕИ мамлакатларига украин учувчиларини F-16 учоқларида парвозга тайёрлашни тақиқлади

Бу ҳақда “юқори мартабали украин мулозими”га ҳавола берган ҳолда The New York Times хабар қилмоқда. Газета манбасига кўра, Қўшма Штатлар Европа давлатлари, жумладан – айни пайтда Киевга Ғарб қирувчи учоқлари берилишини фаол қўллаб-қувватлаётган Буюк Британия ва Нидерландияга украин учувчиларини F-16 қирувчи учоқларини бошқаришга ўргатишга рухсат бермаган.

17 май куни Буюк Британия ва Нидерландия Украинага F-16 қирувчиларини етказиб беришни таъминлаш мақсадида халқаро коалиция тузаётганини эълон қилган эди.

Бироқ Украинага АҚШ ишлаб чиқарган F-16 қирувчи учоқларини бериш учун Оқ уйнинг розилиги керак. Вашингтон эса учувчиларни тайёрлаш, учоқларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек Россиянинг муҳтамал ҳужумларини рўкач қилиб Киевга қирувчи учоқлар беришни ҳанузгача расман рад этиб келмоқда.

Бироқ март ойида CNN телеканали АҚШ ҳарбийлари украин учувчиларини F-16 учоқларини бошқаришга тайёрлаш учун қанча вақт керак бўлишини ўргангани ҳақида хабар қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG