Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2025, Тошкент вақти: 19:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:26 17.5.2023

Кремль: Талабларимиз бажарилмаса, “ғалла битими”дан чиқамиз

Кремль пайшанба (18 май) куни Қора денгиз орқали кемаларда ғалла ташиш келишуви барбод бўлган тақдирда “муҳтамал мунозаралар”га киришмаслигини билдирди.

Москва, агар Россиянинг ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга доир талаблари бажарилмаса, “ғалла битими”дан чиқишини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим билан Россия Украинага ўз ғалласини қуруқликда қизғин жанглар давом этаётганига қарамай, Қора денгиз портлари орқали хавфсиз экспорт қилишга рухсат берган эди.

“Бу ерда баҳс-мунозара қилиш ўринли бўлади деб ўйламайман. Қарор эълон қилинганича йўқ, буни биласизлар. Эълон қилингунича сабр қилишингизга тўғри келади”, деди Кремль воизи Дмитрий Песков.

“Ғалла битими” Россия томонидан дунёнинг етакчи ғалла экспортчиларидан бири бўлмиш Украинага қарши уруш очилиши натижасида вужудга келган глобал озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш мақсадида БМТ ва Туркия воситачилигида ўтган йилнинг июлида илк бор 120 кун муддатга тузилган эди.

Россияни украин ғалласининг экспорт қилинишига кўндириш учун БМТ Москвага яқин уч йил давомида унинг ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга сотишга кўмаклашишга розилик берган.

Ўтган йили ноябрда Кремль битимни яна 120 кунга узайтиришга рози бўлган эди, кейинги сафар – март ойида эса битим муддатини атиги 60 кунга узайтиришга розилик берди.

17:23 17.5.2023

Британия ва Нидерландия Украина учун қирувчи учоқлар харид қилади

Буюк Британия ва Нидерландия Украинага F-16 қирувчи учоқлари сотиб олиб бериш мақсадида коалиция тузмоқда, дея хабар қилди Би-би-си.

Британия ҳукумати хабарномасига кўра, бош вазир Риши Сунак Европа Кенгашининг Исландияда ўтган саммити доирасида Нидерландия ҳукумати раҳбари Марк Рютте билан учрашиб, Украинага қирувчи учоқлар харид қилиш учун халқаро коалиция тузиш устида иш бошлаш тўғрисида келишувга эришган.

“Икки бош вазир Украинани жанговар ҳаво кучлари билан таъминлаш мақсадида, учувчиларни тайёрлашдан тортиб F-16 учоқларини харид қилишгача бўлган барча ишларни ўз ичига оладиган халқаро коалиция тузишга келишиб олишди”, дейилади хабарномада.

Украина президенти Владимир Зеленский бу хусусда шундай деди: “Биз Patriot, IRIS-T, Crotale, Hawk, NASAMS каби тизимларимизни кўпайтириш устида узлуксиз иш олиб боряпмиз. Бир пайтлар Patriot биз учун ушалмас орзу эди, аммо унга аллақачон эришдик. Украина учун ҳали яна кўп ажойиб қуролларни келтирамиз!”.

17:19 17.5.2023
Vedant Patel
Vedant Patel

АҚШ Россиядаги АҚШ миссиясининг собиқ ходими ҳибсга олинганини кескин қоралайди

АҚШ Давлат департаменти 16-май, сешанба куни АҚШнинг Россиядаги миссиясининг собиқ аъзоси Роберт Шоновнинг ҳибсга олинганини кескин қоралашини ва унинг хорижликлар билан ноқонуний ҳамкорлик қилгани ҳақидаги айбловларни мутлақо асоссиз деб атаётганини билдирди.

“Биз АҚШнинг Россиядаги миссиясининг собиқ аъзоси Роберт Шоновнинг ҳибсга олинганини қоралаймиз. Жаноб Шоновга қўйилган бу айбловлар мутлақо асоссиз, уни ҳибсга олиш чоғида берган баёнотимизда кўрганингиздек, унинг роли асосан матбуот ва жамоатчилик билан алоқаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эди”, деди Давлат департаменти вакили Ведант Пател.

Россия давлат ахборот агентлиги ТАСС хабар беришича, Шонов Узоқ Шарқдаги Владивосток шаҳрида ҳибсга олинган, бироқ Москванинг оғир жиноятчилар, жумладан жосуслар сақланадиган Лефортово қамоқхонасида қолмоқда.

Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллернинг айтишича, Россия фуқароси бўлган Шонов АҚШнинг Владивостокдаги Бош консуллигида 2021 йилда маҳаллий ходимлар ишдан бўшатилганга қадар 25 йилдан ортиқ ишлаган.

Миллернинг сўзларига кўра, Шонов ҳибсга олинган пайтида Москвадаги АҚШ элчихонасига ёлланма ишчи сифатида ишлаган. Унинг вазифаси Россия ОАВда ёритилган хабарлар қисқача мазмунини тўплаш бўлган ва бу келишув Россия қонунлари ва қоидаларига мувофиқ бўлган.

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Рейтерс сўровига жавоб жавоб бермади.

ТАСС душанба куни ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага таяниб, “сўроқдан сўнг Шоновга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275.1-моддаси (“Чет давлат, халқаро ёки хорижий ташкилот билан махфий асосда ҳамкорлик қилиш”) бўйича жиноят айблови қўйилганини маълум қилди. Бу моддага кўра Шонов саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

АҚШнинг Владивостокдаги консуллиги Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатлар таранглашганидан сўнг 2020 йилнинг декабрида ёпилган эди. Бу муносабатлар Россиянинг Украинага босқинидан кейин янада 2022-йил февралида Украинага бостириб кирганидан кейин янада ёмонлашди.

Март ойи охирида ФСБ Wall Street Journal газетасининг америкалик журналисти Эван Гершковични жосусликда айблаб ҳибсга олган эди.

18:49 16.5.2023

CNN: Марказий разведка бошқармаси Телеграм каналида русларни маълумот бўлишишга чақирди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Телеграм - канал яратди ва унда россияликларни агентлик билан маълумот бўлишишга даъват қилинган видеони чоп этди.

“Ушбу видеода аноним Тоr маълумот тизими орқали жуда қийин, аммо муҳим қарорга келиб Марказий разведка бошқармасига алоқага чиққан тўқима #россияликлар кўрсатилган”, — дейилади видеонинг изоҳида.

Марказий разведка бошқармасидаги CNN манбасининг таъкидлашича, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини “руслар бизга келиб, АҚШга зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши учун” тарихий имконият яратди.

Шу билан бирга, CNN суҳбатдошининг даъво қилишича, Телеграм каналида эълон қилинган видео тартибсизликларни қўзғатиш ёки қўзғатиш учун мўлжалланмаган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова РБКда Марказий разведка бошқармаси телеграм канали яратилишига изоҳ берар экан, “Мурожаат қилганларни кузатиш учун жуда қулай ресурс”, деди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG