Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2025, Тошкент вақти: 01:01

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:40 16.5.2023

Песков: Россия Буюк Британиянинг Украинага қурол-яроғ етказиб беришига муносиб жавоб қайтаради

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков CНН телеканалига берган интервьюсида Британиянинг Украинага узоқ масофали «Storm Shadow» қанотли ракеталарини етказиб беришига муносабат билдирди:

"Бу бизнинг ҳарбийларимиздан тегишли қарорларни ҳарбий нуқтаи назардан кўриб чиқадиган адекват жавобни талаб қилади."

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес пайшанба куни бу хабарни тасдиқлаб, узоқ масофага учувчи ракеталар Украина кучларига рус қўшинларининг нишонларини фронт чизиғига бормасдан уриш имконини беради, деди.

Украина бир неча ойдан бери Ғарбдан узоқ масофали ракеталарни сўраб келади. Бироқ Британия ва АҚШ шу пайтгача қисқа масофали ракеталар бериш билан чекланган.

Британия ва бошқа Ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўламини кенгайтирди. Уоллес ва Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича музокаралар учун АҚШда бўлиб қайтди.

Рейтер агентлигига кўра, Украинадаги можаро бурилиш нуқтасида. Киев янги қарши ҳужумни бошлаши кутилмоқда. Россия эса қишда катта ҳужумни уюштирди бироқ айтарли муҳим ҳудудларни қўлга кирита олмади.

18:37 16.5.2023

Зеленский уйга Украина армияси учун кучли қуроллар билан қайтмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Европага сафаридан сўнг уйга Европа ҳукуматлари ваъда қилган кучли ва замонавий қуроллар билан қайтаётганини билдирди:

«Мен Буюк Британияга учувчиларимизни ўқитишга розилик бергани учун миннатдорлик билдираман. Биз учувчиларимизни замонавий, ғарб самолётларини бошқаришга ўқитадиган коалиция тузяпмиз. Коалицияга Буюк Британия, Полша, Франция ва бошқа иттифоқчилар ҳам қўшилади. Қирувчи самолётларга ўқитиш бўйича ҳам коалиция тузамиз.Олдинга ҳаракат қиляпмиз. Буюк Британияга жангчиларимиз учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдираман. Янги қуроллар сўнгги кунларда эришилган асосий натижа бўлди».

"Бугун Бош вазир Буюк Британия юзлаб зенит-ракета комплекси ва қўшимча учувчисиз учиш тизимлари, жумладан, 200 км дан ортиқ масофага учадиган учувчисиз учоқларни етказиб беришни тасдиқлайди», - дея ҳукумат баёнотидан иқтибос келтиради Рейтерс.

Душанба куни ёйинланган ҳукуматнинг бу баёноти Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир Риши Сунак билан музокаралар ўтказиш учун Лондонга келганидан сўнг янгради.

Қайд этилишича, “буларнинг барчаси яқин ойларда етказиб берилади, чунки Украина давом этаётган Россия босқинига қарши қаршиликни кучайтиришга тайёрланмоқда”.

18:36 16.5.2023

Бахмут яқинидаги қишлоқда Россия ўқ-дори омбори портлади

Украина ҳарбийлари Бахмут яқинидаги қишлоқда Россиянинг снарядлар сақланаётган омбори портлагани акс этган дрон тасвирларини тарқатди.

Рейтерс агентлиги видеони сунъий йўлдош тасвирлари билан таққослаб портлаш Парасковивкада бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлди. Бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

«Қўшинларимизнинг Бахмут йўналиши бўйлаб олдинга силжиши ҳужум ҳаракатларининг дастлабки муваффақияти», деди украин генерали Александр Сирский.

Ўтган ҳафтадан бери Украина ҳарбийлари рус қўшинларини Бахмут шаҳри ва унинг атрофидан сиқиб чиқармоқда.

18:34 16.5.2023

Лукашенко: Россиянинг 4 ҳарбий учоғи уриб туширилганидан кейин Беларус армияси юқори шай ҳолатга келтирилди

Беларус президенти Александр Лукашенко соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги гап сўзлардан сўнг биринчи марта омма олдида кўриниш берди.

У ўтган ҳафта Россиянинг Украина ва Беларус билан чегараси яқинида тўрт ҳарбий учоқ уриб туширилганини тасдиқлаб, Минск бунга жавобан қуролли кучларини юқори шай ҳолатга келтирганини билдирди:

«Ёнимизда содир бўлган ҳодиса - Брянск вилоятида тўрт ҳарбий учоқ уриб туширилганига жавоб беришга мажбурмиз. Қўшинларимизни юқори шай ҳолатга келтирдик".

Бу воқеа Украина қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда содир бўлди.

Россиянинг «Коммерсант» нашри шанба куни Брянск вилоятининг Клинтси шаҳри яқинида Россиянинг Су-34 ва Су-35 қирувчи учоғлари ва иккита Ми-8 вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди.

Уриб туширилган учоқлар Украинанинг Чернигов вилоятига ҳужум қилмоқчи бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG