Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2025, Тошкент вақти: 19:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:00 11.5.2023

Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий объектларига ҳужум қилганини даъво қилди

Кеча Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий нишонларига зарба берганини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги рус ҳарбийлари Купянск, Лиман, Донетск, Запороже ва Херсон йўналишларида украин ҳарбийлари, зирҳли техникалари ва бошқа ҳарбий техникаларига ҳужум қилганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Су-27 қирувчи самолёти ва бир нечта дронларини уриб туширган ва бир нечта ракеталарини тутиб олган.

Украина Мудофаа вазирлиги эса Украина қуролли кучлари ўтган 24 соат ичида Лиман ва Бахмут йўналишларида Россиянинг ўнлаб ҳужумларини қайтаргани, Купянск ва Черниговдаги нишонларга қанотли ракеталар билан зарба берганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерия бўлинмалари Россиянинг ҳарбий нишонлари, ўқ-дори ва ёнилғи омборларига ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳам нишонга олган.

18:58 11.5.2023

Суриштирув: Россия ҳарбий саноат ширкати раҳбарининг Чехияда қимматбаҳо мулклари бор

Россиянинг Евроиттифоқ санкцияларига учраган “Тактическое ракетное вооружение” холдинг ширкати раҳбарининг оиласи Чехияда умумий қиймати саккиз миллион евродан ортиқ кўчмас мулкларга эгалик қилади, дейилади Навальний жамоасининг янги суриштирувида.

Суриштирув муаллифларига кўра, холдинг раҳбари Борис Обносовнинг куёви Ростислав Зориков номига Прага тарихий қисмида жойлашган тўрт қаватли уй олинган – бу мулк олти миллион евро туради.

Бундан ташқари, Чехия пойтахтида Зориковнинг бир миллион евродан зиёд қийматли пентхауси ҳам бор. Майдони 140 кв.метрга тенг ушбу пентхаус эшигига у ерда Ростислав Зориков ҳамда унинг хотини – Борис Обносовнинг қизи Ольга истиқомат қилиши қайд этилган.

Прагада Обносовнинг қариндошлари номига яна учта квартира олинган: ҳужжатларга кўра, улардан бири Ростислав Зориковнинг отасига, яна бири – укаси Даниилга, учинчи эса ўзига тегишли.

Коррупцияга қарши кураш фонди раиси Мария Певчих суриштирувга изоҳ бераркан, ФБК Чехия ҳукуматидан Борис Обносов ҳамда Зориковларнинг мамлакатга келишини тақиқлашни талаб қилаётганини айтди. У Чехия ва ЕИ ҳукуматлари Зориковларни ҳануз Европага киритаётгани сабабини тушунмаслигини урғулайди.

“Бу оиланинг бошлиғи – қип-қизил ҳарбий жиноятчи, “Тактическое ракетное вооружение” ширкати эса Украинага қарши уруш иштирокчисидир, – дейди Певчих. – Биз қаерга арз қилиш мумкин бўлса, арз қиламиз, чех ҳукуматининг барча идораларига, полицияга ва ТИВга ёзамиз. Зориков ва Обносовларга ҳамда уларнинг мамлакатдаги барча фирмаларига махсус санкциялар қўлланишини талаб қиламиз”.

18:55 11.5.2023
Putin
Putin

Путинни парадда урушда қатнашмаган икки чекист қария ўртасига ўтқизишди

Журналистлар 9 май куни Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадга оид қизиқ маълумотларни топишмоқда.

ТВ трансляцияси чоғида диктор парадга таклиф этилган ветеранлар исмларини бирон марта ҳам ўқимагани эътиборни тортди.

Улар ҳақида ҳатто ҳозирда бўлаётган Россиянинг Украинага қарши уруши қатнашчиларидан ҳам камроқ гапирилди. Ўтирган ветеранлардан ҳеч бири нацистлар Германиясига қарши жанг қилмаган бўлса эҳтимол, деб ёзади

Масалан, Владимир Путинни икки чекист қария ўртасига ўтқизишган. Буни “Агентство” нашри журналистлари аниқлашди. Ўнг томонидаги – НКВДнинг Украина ғарбидаги жазо операцияси иштирокчиси Юрий Двойкин экани айтилмоқда.

1944 йилда у “миллатчилар яширин ташкилотини йўқ қилиш операцияси”ни бажариши керак бўлган – Двойкиннинг “Ўлмас полк” сайтидаги саҳифасида шундай дейилади.

Яна айтилишича, у ўқ отиш машғулотларида инструкторлик қилган, лекин фронтга бормаган. Рейхстаг ишғол этилаётган пайтда Двойкин Украинанинг ғарбий вилоятларида аҳолини қатағон қилиш билан шуғулланган.

Юрий Двойкин, гарчи Иккинчи жаҳон уруши жангларида қатнашмаган бўлса-да, ҳар қалай ўша даврда армияда хизмат қилган. У 1925 йилда туғилган, ҳозирда 98 ёшда.

Аммо Владимир Путиннинг чап ёнидаги киши КГБ зобити Геннадий Зайцев бўлиб, у 1953 йилдагина армияга олинган. 1945 йилнинг 9 майида у бор-йўғи 11 ёшда бўлган.

18:43 11.5.2023

CNN: Буюк Британия Украинага олисга учадиган қанотли ракеталар берди

Буюк Британия Украинага кутилаётган қарши ҳужум арафасида узоқ масофага учадиган Storm Shadow қанотли ракеталарини етказиб берди. Бу ҳақда, юқори мартабали Ғарб мулозимларига таяниб CNN хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, бунақа қурол урушда ўзгариш ясаши мумкин, чунки у Украинанинг Россия босиб олган ҳудудлари ичкарисига зарба бериш имконини беради.

Айтилишича, айни пайтда Украинага Ғарб мамлакатлари берган қуроллар билан энг узоғи 49 миль (78 километр) масофага зарба бериш мумкин.

Storm Shadow – Буюк Британия ва Франция ҳамкорликда ишлаб чиққан олис масофага учувчи қанотли ракета бўлиб, одатда ҳаводан учирилади ва 250 километрдан зиёд масофадаги нишонларни ура олади.

Ишлаб чиқарувчи MBDA Missile Systems ширкати Storm Shadow’ни “аниқликни таъминловчи илғор навигация тизимига эга, кечаю-кундуз ва исталган об-ҳавода қўллаб, душман ҳудудига чуқур зарба бера оладиган қурол”, дея таърифлаган.

“Ракета, радарлар кўриб қолмаслиги учун пастлаб учиб, тепаликларни айланиб ўта олади”, дейилади MBDA сайтида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG