Линклар

Шошилинч хабар
26 июл 2025, Тошкент вақти: 17:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:33 3.5.2023

Россия ракета ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар оширмоқчи

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ракета ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар оширишга топшириқ берди. Бу Россия армиясида ўқ-дорилар етишмовчилиги борасидаги гап-сўзлар фонида содир бўлди.

Шойгу ҳарбий мулозимлар билан учрашувда бу ҳақида гапирди. У ракета ишлаб чиқарувчи давлат тасарруфидаги заводга мурожаат қилар экан, «юқори аниқликдаги қуроллар ишлаб чиқаришни қисқа вақт ичида икки баравар ошириш зарурлигини» айтди:

“Россия қўшинларининг махсус ҳарбий операциядаги ҳаракатлари кўп жиҳатдан қурол-яроғ, ҳарбий техника захираларини ўз вақтида тўлдиришга боғлиқ. Мамлакат раҳбарияти мудофаа корхоналари олдига ишлаб чиқариш суръати ва ҳажмини қисқа вақт Ичида ошириш вазифасини қўйди”.

Душанба куни «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин Россия мудофаа вазирлиги етарлича ўқ-дори етказиб бермаётганидан шикоят қилди. Пригожин Вагнерчиларга кунига 300 тонна артиллерия ўқ-дорилари керак бўлишини, бироқ улар бунинг учдан бир қисмини олаётганини маълум қилди.

19:29 3.5.2023

Ғалла келишуви: Россия шартлари бажарилишини талаб қилмоқда

Кремль ғалла бўйича келишувни узайтириш бўйича музокаралар давом этаётгани, бироқ ҳеч қандай самара бермаётгани ҳақида маълум қилди.

Россия, агар ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларни юмшатиш талаблари инобатга олинмаса, 18 май куни келишувдан воз кечиши мумкинлигини айтиб келмоқда.

Дмитрий Песков келишувнинг Россия манфаатларига тааллуқли қисми амалга оширилмаётганини, аммо мулоқот давом этаётганини билдирди:

"
Россиянинг позицияси ҳаммага маълум, икки ойга узайтирилган шартнома ҳам тугаб бормоқда. КелишувниҒнг Россия қишлоқ хўжалигига тегишли бандлари бажарилмади. Мулоқот давом этяпти”.

Россия бошқа талаблари қаторида «Росселхозбанк»давлат банкини СВИФТ халқаро молиявий тизимига қайта улашни ва Толятти-Одесса аммиак қувурини ишга туширишни сўраган.

Ғарб санкциялар Россиянинг қишлоқ хўжалиги секторига йўналтирилмаганини таъкидлаган, бироқ Москва банк тизимидаги чекловлар ҳамда логистика ва суғурта соҳасидаги санкциялар қишлоқ хўжалиги экспортига таъсир ўтказганини айтади.

19:25 3.5.2023

The Insider: Петербургда “мардлик дарслари”ни ўқувчиларга неонацистлар ўтмоқда

Россиядаги мактаблардан бирида ўтказилаётган "Мардлик дарси". 2019 йилда олинган архив сурат.
Россиядаги мактаблардан бирида ўтказилаётган "Мардлик дарси". 2019 йилда олинган архив сурат.

Санкт-Петербургда ва Ленинград вилоятида интернатлар, махсус мактаблар ва билим юртларининг юзлаб ўқувчилари «мардлик дарслари» ва “дам олиш кунларининг машғулотлари” деб аталадиган ҳарбий тайёргарлик бўйича машғулотларда иштирок этди. The Insider нашрининг билдиришича, машғулотларни уюштирганлар ўзларининг неонацистик нуқтаи назарини яширмайдиган шахслардир.

Нашр ўқувчилар билан бевосита икки нафар неонацист машғулотлар ўтказишини аниқлаган. Улар «Ульфер» лақабли Владимир Бакин ва «Питбуль» лақабли Михаил Турканов. Бу икки шахс Украинадаги урушда иштирок этган. Турканов 2012 ва 2017 йилларда одам ўғирлаш ҳамда товламачиликда айбланиб қамоқда жазо муддатини ўтаган.

The Insider суриштирувида болалар билан машғулот ўтаётган яна бир неча киши Украинадаги урушда иштирок этаётган «Русич» отрядига алоқадор экани аниқланган. «Русич» қўмондонлиги нацизм мафкураси тарафдори эканини яширмайди.

19:22 3.5.2023

Дания Украинага 250 млн долларлик ҳарбий ёрдам йўллайди

Украина мудофаа вазири Алексей Резников даниялик ҳамкасби Троэльс Лунд Поульсен билан
Украина мудофаа вазири Алексей Резников даниялик ҳамкасби Троэльс Лунд Поульсен билан

Дания Украинага 1,7 миллиард крона (250 миллион доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Троэльс Лунд Поульсен маълум қилди.

Ёрдам пакети доирасида Дания Украинага минадан тозалаш учун машиналар, ўқ-дори, дала кўприклари ва ҳавога қарши мудофаа воситаларини топширади. Мудофаа вазирлиги хабарномасида бугунги кунда бу Дания томонидан Киевга берилаётган энг йирик ҳарбий ёрдам пакети экани ва украиналиклар ҳужумини дастаклашга қаратилгани айтилган.

Reuters хабарига кўра, вазир Поульсен Дания 2024 йилдан бошлаб Ироқдаги ҳарбий ҳозирлигини қисқартириш, бунинг ўрнига мудофаа салоҳиятини Болтиқбўйи мамлакатларига йўналтиришини ҳам билдирган. Бунинг учун мамлакат минтақа мудофааси учун НАТОга ўз батальонини таклиф қилмоқчи.

Батальон 700 нафардан 1200 нафаргача аскардан иборат бўлиб, Латвияда ҳар йили тўрт ойдан олти ойгача бўлиши кутилмоқда. Бошқа вақтда эса қўшинлар, инқироз юз бергудек бўлса, Болтиқбўйи мамлакатларига ташлашга ҳозир ҳолда Данияда хизмат ўташади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG