Линклар

Шошилинч хабар
30 июл 2025, Тошкент вақти: 11:58

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:06 25.4.2023

Россия Украина шарқидаги музейни бомбардимон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия кучларининг Купянск шаҳри марказидаги ўлкашунослик музейига ҳужуми оқибатида музейнинг аёл ходими ҳалок ва яна 10 киши яраланганини маълум қилди. Вайроналар остида яна одамлар бўлиши мумкин.

Зеленский офиси раҳбари Андрей Ермак ва вилоят губернатори Олег Синегубов Россия музейни С-300 ракетаси билан нишонга олганини билдирди.

Рейтерс видео ҳаққонийлигини текширишга муваффақ бўлди, бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Купянск Харков вилоятида жойлашган бўлиб, урушдан олдин шаҳарда 26 минг аҳоли яшаган.

Сентябр ойида Украина кучлари Купянск билан бирга Изюм ва Балаклия шаҳарларини озод қилган эди.

17:04 25.4.2023

Лавров: «Биз хавфли чегарага яқинлашдик»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши саммитида дунё Совуқ уруш давридагидан ҳам хавфлироқ вазиятга келиб қолганини айтди:

"Совуқ уруш даврида бўлгани каби, эҳтимол ундан ҳам хавфлироқ вазиятга етдик. Вазият кўп томонлама муносабатлар ва унга бўлган ишончнинг йўқолиши ортидан янада оғирлашмоқда. Ғарбнинг молиявий ва иқтисодий тажовузлари глобаллашувнинг афзалликларини йўққа чиқармоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари дипломатиядан воз кечиб, жанг майдонида ҳал қилинадиган муносабатларга чорлаяпти”

АҚШнинг БМТдаги вакили Линда Томас-Гринфилд барча айбни Россия зиммасига юклади.

Томас-Гринфилднинг айтишича, Россия "Украинага бостириб кирди ва БМТ низомининг қоқ юрагига зарба берди".

Унинг қўшимча қилишича, бу ҳаракат "ноқонуний, асоссиз ва кераксиз уруш" нинг бир қисмидир.

“Россия ўз чегараларидан ташқарида ҳам, ичкарида ҳам умуминсоний ҳуқуқ ва эркинликларни бузди. Халқаро ҳуқуқни бузди. Бунга Америка фуқаролари Пол Уилан, Тревор Рид, Бритни Гринер ва ҳозирда Эван Герцҳковичнинг ноқонуний ҳибсга олиниши яққол мисол. Тревор ва Бриттни ҳозир уйида, соғ-саломат. Аммо Россия Пол Уиланни қамоқда қолдирди, яқинда эса Эван Герцҳковични сиёсий савдолашишга восита сифатида ҳибсга олди. Пол нотўғри вақтда нотўғри жойда бўлиб қолган. Бироқ, Эван журналист, у шунчаки ўз ишини қилаётган эди».

17:03 25.4.2023

Новосибирскда “Вагнер” ХҲШ рамзи бор кўплаб қабрлар топилди

Новосибирскда яшовчилар Гусинобродск қабристонида “Вагнер” ХҲШ рамзи бор кўплаб қабрларни аниқлашди, деб ёзади “Тайга.инфо”.

Маҳаллий аҳоли вакиллари “Тайга.инфо” таҳририятига йўллаган видеода бошига бир хил хочлар қоқилиб, “Вагнер” ХҲШ рамзи акс этган гулчамбарлар осилган ўнлаб янги қабрларни кўриш мумкин.

“Тайга.инфо” қабрларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, улар учун қабристон даҳаларидан бири ажратилганини маълум қилди.

Қабрлар устига ўрнатилган хочларга дафн қилинган эркакларнинг исм-фамилияси, туғилган ва ўлган (асосан 2022 йилнинг охирлари ва 2023 йилнинг дастлабки ойлари) саналари қайд этилган. Қатор қабрларда Россия байроғи рангларидаги гулчамбар бор.

Нашр журналистлари ушбу янги қабрларга дафн қилинганлардан айримлари илгари судланганини аниқлашган. Кўмилганларнинг аксарияти Новосибирск вилоятидан эмас.

“Тайга.инфо” судлар электрон базасидаги ҳукмларни ўрганиб, бу қабрларда ётганларнинг кўпчилиги Краснояр ўлкаси, Кузбасс, Тува ҳамда бошқа ҳудудлардан бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Қабрлар сони тақрибан 200 дан зиёдлиги айтилади. Хочларга ўйиб ёзилган кўплаб исмлар Украина урушида ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақидаги расмий хабарларда тилга олинмаган.

18 апрелда “Люди Байкала” нашри Иркутск яқинида Украинадаги урушда ҳалок бўлган Россия ҳарбийлари ва “Вагнер” ХҲШ жангчилари кўмилган 66 та қабр топилганини хабар қилган эди.

Бу қабрлардан 13 таси Александр қабристонининг марказий дарвозаси яқинида, “Вагнер” ХҲШ ёлланма аскарларига оид 53 та қабр эса қабристоннинг олис бурчагида жойлашган.

Аввалроқ Москва вилояти, Краснодар ўлкаси ва Адигейда ҳам Украинада ўлган “вагнерчи”ларга оид қабрлар аниқланган.

16:59 25.4.2023

Песков: Путиннинг қиёфадоши йўқ, ҳеч қачон бункерда ҳам ўтирмаган”

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг қиёфадоши борлиги ва бункерда ўтириши ҳақидаги миш-мишлар «ёлғон» эканини айтди.

"Путиннинг бункерда ўтириши, унинг кўплаб қиёфадошлари борлиги ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу ёлғон. Президентимизнинг қандайлигини ҳамма кўриб турибди. У ҳозир ҳам худди илгаригидек гиперфаол. Биз унга зўрға етиб олишга ҳаракат қиламиз. Унинг ишчанлигига фақат ҳавас қилиш мумкин. Ундаги соғлиқни фақат ўзингизга тилашингиз мумкин. У ҳеч қачон бункерда ўтирмаган”.

Украинанинг аннекция қилинган ҳудудларига сафарларда Путиннинг ўзи эмас, қиёфадоши боргани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

2023 йил январида Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов Вашингтон Пост газетасига Путиннинг саратон касаллигига чалингани ва унинг бир неча қиёфадоши борлигини айтган эди.

Бу маълумотларни мустақил равишда текширишнинг имкони бўлмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG