Линклар

Шошилинч хабар
31 июл 2025, Тошкент вақти: 05:30

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:57 25.4.2023

Медведев: Дунё эҳтимол, янги жаҳон уруши ёқасида турибди

Дмитрий Медведев янги жаҳон уруши ёқасида турганини айтиб, ядровий қарама-қаршилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди.

«Дунё касал, эҳтимол янги жаҳон уруши ёқасида турибди. Уруш бўлиши муқарарми? Йўқ, муқаррар эмас. Жаҳон урушини бартараф қилиш мумкинми? Мумкин. Лекин мен ҳозир бу ҳақда бирор хил башорат қилмоқчи эмасман», деди Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, янги жаҳон уруши муқаррар эмас, аммо ядровий қарама-қаршилик хавфи ортиб бораётгани иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавотирлардан жиддийроқ.

16:53 25.4.2023

“Ишсиз қолсам хурсанд бўламан!” Бахмут яқинидаги украин ҳарбий тиббиётчилар бригадаси ҳақида махсус репортаж

Сергей ва ўртоқлари Украина ҚК 80-бригадасининг эвакуация гуруҳи тиббиётчилари бўлиб, ҳозирда Бахмут яқинида хизмат қилишмоқда. Ушбу ҳудудда бир неча ойдан бери аёвсиз, тинкақуритар жанглар давом этяпти.

Эвакуациячи медикларнинг вазифаси ярадорга дастлабки ёрдам кўрсатиш ва уни зарур бўлганда операция қилишлари ёки бошқа жиддийроқ ёрдам кўрсатишлари учун тиббиёт масканига етказишдан иборат.

Сергей тиббиёт ходимлари авлоди эканидан фахрланиб гапиради.

“Дадам билан онам врач, бувим – юқумли касалликлар мутахассиси, катта бувим эса доя бўлган, бобокалоним Биринчи жаҳон урушида дала жарроҳи бўлиб хизмат қилган, – дейди у ўз иши ҳақида ҳикоя қиларкан. – Ўзим ҳам урушга қадар Киев университетида ўқиш билан бирга тез ёрдамда ишлардим. Мен сизга айтсам, бу иш ҳам тез ёрдамнинг ўзгинаси. Фарқи – бу ерда баъзан қулоғинг тагидан ўқлар чийиллаб ўтиб туради”.

Сергейнинг ҳарбий эвакуация машинаси чунон лойга беланганки, эшикдаги тиббиёт хочи зўрға кўринади. Сергей айтишича, бу тасодиф эмас, балки ниқоб экан. Чунки украин ҳарбий тиббиётчилари Россия ҳарбийлари учун нишон эмиш, бригада тез-тез ўққа тутилармиш.

“Тиббиётчилар бу одамлар ҳаётини қутқарувчилар. Уларни ўлдириш нега керак? – дейди Сергей ҳайрон бўлиб. – Биз уларни ўлдирмаймиз-ку, уларга қарата отмаймиз-ку. Шунчаки ўз вазифамизни бажаряпмиз – одамларни қутқаряпмиз”.

Сергей ва хизматдошларига ярадор аскарларга илк дақиқаларда зарур ёрдам кўрсатиш ва уларни энг яқин тиббиёт масканига етказиш вазифаси юкланган. Тиббиёт масканида ярадорни керак бўлса операция қилишади ёки унга бошқа жиддийроқ ёрдам кўрсатишади.

“Бу ерда стерил тозалик йўқ, ҳамма ёқ чанг, – давом этади Сергей. – Қиладиган ишим тайин: қон кетаётган бўлса – тўхтатаман, ўқ ёки снаряд парчаси баданни тешган жойни ёпиб, чанг, сув, лой киришининг олдини оламан. Бўлмаса, жарроҳлик столига ётқизгач жароҳатни ювишга тўғри келади”.

Ўтган куни украин штурмчи бўлинмалари фронтнинг ушбу қисмида қарши ҳужумга ўтишибди. Натижада салкам ўттиз киши турли даражада жароҳатланибди:

“Кимдир ўқдан, кимдир тўп ўқи ёки мина парчасидан яраланган. Оғир аҳволдагилар ҳам бор, енгил яраланганлар ҳам. Лекин ҳаммалари тирик, уларни тиббиёт масканига етказдик, – дейишади эвакуация бригадаси тиббиётчилари. – Баъзи аскарларимиз қон билан лойга беланиб келишади. Начора, мумкин қадар ёрдам берамиз”.

Бугун тиббиётчилар деярли бекор эканлар: олдинги чизиқдан биронта ҳам ярадорни олиб келишмапти. Сергей бундан ниҳоятда хурсанд.

“Ишсиз қолсам хурсанд бўлиб кетаман! – дейди у. – Иш кўпайишидан худо сақласин. Йигитларимиз доим тирик, соғ-саломат бўлсинлар. Уларни уйларида интизор бўлиб кутишяпти ахир!”

18:30 24.4.2023

Вайронага айланган Бахмут учун шиддатли жанглар давом этмоқда

Украина ҳимоячилари Бахмутдаги стратегик позицияларини ушлаб туришда давом этмоқда, деб баёнот берди украин томони.

Украина расмийлари қарши ҳужумни бошлаш учун кўпроқ қурол-аслаҳа кераклигини айтади. Парламент депутати Саша Устинова, Украина қурол-яроғ етишмаслиги сабабли апрелда бошланиши кутилган қарши ҳужумни номаълум муддатга қолдиришга мажбур бўлганини хабар қилди.

Россия томони эса, Бахмут йўналишида рус қўшинлари олдинга силжимоқда, деб баёнот берди. Ўтган 24 соат мобайнида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бешта дрон, ҲАЙМАРС ва Ураган баравар ўт очувчи тизимларидан учирилган ўнта ракетани уриб туширди, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари рус позицияларига саккиз марта зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Бахмут ғарбий қисмидаги икки туман эгаллади, деб билдирди. «Вагнер» ширкати раҳбари Евгений Пригожин эса, шаҳар тўлиқ вагнерчилар назоратига ўтди, деб иддао қилди.

Озодлик уруш шароитида бу зиддиятли хабарларни мустақил равишда тасдиқлаш имконига эга бўлмаётир.

18:29 24.4.2023

Зеленский: бир неча муҳим “халқаро воқеалар”га ҳозирлик кўряпмиз

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кундалик видеомурожаатида ички вилоятлардаги тинчликнинг ҳар бир куни фронтдаги қақшатқич жанглар эвазига қўлга киритилаётганини айтаркан, буни қадрига етишга чақирди:

“Деярли ҳар куни ҳамкорларимиз билан мулоқотлар бўлмоқда, дипломатларга зарур топшириқлар берилмоқда. Ҳар куни кенгашяпмиз, фикр алмашяпмиз, учрашувлар ўтказяпмиз. Ушбу ҳозирлик ишларига жалб қилинган барчага миннатдорлик билдираман. Уларнинг меҳнати аксар ҳолларда жамоатчилик назаридан четда бўлади. Ва бу зотан тўғри. Аслида ҳам шундай бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Украина президенти”.

Зеленский, шунингдек, Украинага “кўпроқ сабот” ҳамда “кўпроқ қурол” бериши мумкин бўлган бир неча муҳим “халқаро воқеалар”га ҳозирлик кўрилаётганини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG