Линклар

Шошилинч хабар
02 август 2025, Тошкент вақти: 16:09

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:16 23.4.2023

Украина томони Бахмутда ҳаракатланаётган украин аскарлари видеосини тарқатди

Россия Бахмутда яна учта туманни эгаллаб олганини даъво қилганидан кейин Украина ўзининг 93-механизациялашган бригадаси Бахмутда юргани акс этган видеони эълон қилди.

«Бизга ҳужум қилаётган душман яхши тайёргарлик кўрган ҳарбийлар, маҳбуслар эмас. Уларнинг бўлинмаси нима қилаётганини билади. Рақибга паст баҳо бермаслик керак. Улар биздан қўрқишади, чунки аскарларимиз биздаги мавжуд қуроллар автоматик гранаталар, миномётлар дан фойдаланишга ўргатилган. Улар тажрибали ва энди аниқ нишонларга ура олади”, бўлинма командири.

Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни рус қўшинлари Бахмутнинг ғарбий қисмида яна учта туманни қўлга олганини маълум қилди.

Рейтерс видеодаги жойлашувни архив расмлар билан солиштириб текширишга муваффақ бўлди

Бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

12:09 22.4.2023


Украина ҳаво мудофааси 4 та шаҳид учувчисиз учоқларини уриб туширди

Украинанинг турли ҳудудларида 21 апрел оқшомида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди

Запорожье, Днепропетровск, Херсон ва Николаев вилоятларида 21 апрел оқшомида портлаш овозлари эшитилди.

Украина оммавий ахборот воситалари Запорожье аҳолиси томонидан эшитилган иккита портлаш овозини хабар қилишди.

Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг ёзишича, бу "ҳаво ҳужумидан мудофаа" ишлаган.

Бироз вақт ўтгач, Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари "21 апрел куни соат 19: 00 атрофида душман Шаҳед-136/131 зарбали камикадзе дронлари билан жануби-шарқдан Украинага ҳужум қилди. Бешта “Шаҳед”дан тўрттаси уриб туширилди" деб хабар берди.

11:57 22.4.2023

Украина армияси "Абрамс"ларни ўзлаштиришни бошлайди

Яқин ҳафталарда Қўшма Штатлар украиналик ҳарбийларни "Абрамс" танкларида ўқитишни бошлайди. Бу ҳақда Америка армияси вакиллари "Рамштейн"даги мудофаа вазирлари йиғилишида айтиб ўтди.

Тренинг Германиядаги "Графенвоҳр" ҳарбий базасида бўлиб ўтади ва 10 ҳафта давом этади. АҚШ май ойи охиригача базага 31 та Абрамсни топшириш ниятида.

Украинага топшириш учун мўлжалланган 31 та танк ҳозирда АҚШда Украина шартларига мувофиқ қайта жиҳозланмоқда. Америка Қўшма Штатларида танкларни қайта тайёрлаш ва Украина қўшинларини Германияда ўқитиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади, шунинг учун Абрамс Украинага топширилгунга қадар танк экипажлари уларни жанг майдонида ишлатишга дарҳол тайёр бўлади.

11:54 22.4.2023

Украина, Германия ва Польша "Леопард" танклари марказини очади

Ғарб ҳамкорлари Украинага ўтказаётган Полшада Германияда ишлаб чиқарилган Леопард танкларига хизмат кўрсатиш маркази пайдо бўлади.

Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников немис ва полшалик ҳамкасблари – Борис Писториус ва Мариуш Блашак билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.

Оғир техника, биринчи навбатда, танклар (немис "Леопард", Британия "Чалленжер" ва АҚШ "Абрамс") етказиб бериш тўғрисида қарор шу йилнинг бошида Ғарб давлатлари томонидан қабул қилинган.

Германия леопардлар билан қуролланган НАТОдаги ҳамкорларига уларни Украинага топширишга рухсат берди. Украина танкерлари турли мамлакатларда, биринчи навбатда Полшада, ушбу транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўқув курсларида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG