Линклар

Шошилинч хабар
07 август 2025, Тошкент вақти: 21:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:39 6.4.2023

Аватаркасига Украина байроғини қўйгани учун 11 яшар қизча сўроқ қилинди

Россиялик Варвара Жоликер бор-йўғи 11 га кирган. Лекин у бола бўлатуриб, кўп кўргиликларни бошидан кечирди: ўқитувчиси унинг устидан ёзиб берди, полиция сўроққа тутди, уйида тинтув ўтказилди, жиноий иш очиш билан таҳдид қилишди ва, ниҳоят, тарбияси оғир болалар рўйхатига тиркаб қўйишди. Варя – мактабда пропаганда дарсига кирмагани, тармоқдаги аватаркасида Украина байроғи борлиги ва мактаб чатида украинлар тарафини олгани учун шу балоларга йўлиқди.

Полиция Варяни мактабнинг ўзида сўроқ қилган.

“Улар ўзларини танитиб, менга савол бера бошлашди. Бир тақирбош амаки ҳамма гапни ёзиб олди, уни ҳеч қаерда кўрмаганман. На олдин, на кейин. Ўша воқеадан кейин полицияни кўрсам қўрқадиган бўлиб қолдим”, дейди Варя.

Ҳозирда Жоликерлар оиласи полиция рўйхатида ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия рўйхатида туради. Ўн бир яшар Варя бу стрессларни ҳар куни мусиқа чалиш билан енгмоқда.

Аватаркасига Украина байроғини қўйгани учун 11 яшар қизча сўроқ қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00

18:54 5.4.2023

БМТ Украинадаги эҳтимолий жиноятларни ўрганаётган тергов органи ваколатини узайтирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши кўпчилик овоз билан Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларни ўрганаётган тергов органининг ваколатини узайтирди.

Ўтган ой эълон қилинган ҳисоботда комиссия Россия кучларининг Украинада содир этган айрим жиноятлари, жумладан, қийноқлар ва мамлакат энергетика инфратузилмасига ҳужумлари инсониятга қарши жиноят сифатида таснифланиши мумкинлигини билдирди.

БМТ комиссияси Украина ҳукуматига таянган ҳолда, 16 мингга яқин болалар Украинадан ноқонуний олиб кетилганини аниқлади. Россия айбловни рад этиб, Украинадан одамларни ихтиёрий равишда эвакуация қилганини иддао қилмоқда.

Россия Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши йиғилишида сўзга чиқишдан бош тортган. Россия Украинада ваҳшийликларни, тинч аҳолини нишонга олганини қатъиян рад этиб келади.

50 дан ортиқ давлат ёқлаган ташаббусга Россия иттифоқчиси Хитой қарши овоз берди. Жанубий Африка бу ташаббус томонлар ўртасида «низони чуқурлаштириши» мумкинлигини айтган.

18:50 5.4.2023

FLD: Украинадаги урушда 50 журналист ва ҳуқуқбон ҳалок бўлди

Россиянинг бир йилдан бери давом этаётган кенг кўламли босқини мобайнида Украинада камида 50 нафар ҳуқуқбон, журналист ва гуманитар волонтёрлар ўлдирилган. Бу рақам Front Line Defenders халқаро лойиҳаси ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботда Россия уруш аввалидан бошлаб украин ҳуқуқбонларини жисмонан йўқ қилишга интилгани урғуланади. Сабаби, ҳуқуқ фаоллари Россия ҳарбийларининг қилмишларини ҳужжатлаштириш ва далиллар йиғиш билан шуғулланадилар, бу далиллар келгусида бўладиган маҳкама жараёнлари учун зарур.

Лойиҳа маълумотига кўра, 2022 йилда Украина ҳуқуқбонлар ва журналистлар ўлими бўйича дунёда иккинчи ўринга чиққан, биринчи ўринни эса 186 қурбон билан Колумбия эгаллаб турибди.

Front Line Defenders ўтган уч йилда Украинада ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ўлимини қайд этмаганди. 2018 йилда экофаол Николай Бичко ўрмонда осилган ҳолда топилган эди: бу ўз жонига қасд қилиш ниқоби остида содир этилган қотиллик, деган тахмин бор.

Аввалроқ Украинанинг Zmina инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия камида 386 нафар ҳуқуқбон, журналист ва волонтёрларни ўғирлаб кетгани ёки ноқонуний ушлаб турганини билдирган эди. Ташкилот маълумотига кўра, улардан кўпчилиги Россия тутқунлигида бўлган чоғида қийноққа солинганини айтган.

18:47 5.4.2023

НАТО мудофаа ҳаражатларини муҳокама қилмоқда

НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари мудофаа харажатларини муҳокама қилиш учун йиғилди.

2014 йилда Уэлсда ўтган саммитда НАТО етакчилари ўн йил ичида ялпи ички маҳсулотининг камида 2 фоизини мудофаа учун сарфлашга келишиб олган эди.

НАТОнинг бу қарори Россия Украинанинг Қрим яриморолини аннекция қилганига жавобан қабул қилинган.

Уэлсдаги саммитга деярли 10 йил тўлди. НАТО мудофаа вазирлари жорий йиғилишда харажатлар йўналишини мослаштиришни муҳокама қилади.

НАТОнинг июль ойида Литвада бўлиб ўтадиган саммитида тегишли якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG