Линклар

Шошилинч хабар
08 август 2025, Тошкент вақти: 04:47

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:23 4.4.2023

Череватий: Вагнерчилар ҳожатхона устига байроқ тикишди

"Вагнер"нинг Бахмутни қўлга олгани ҳақидаги иддаоларини рад этган украин ҳарбийлари шаҳар кенгаши биноси яқинида ва яқин атрофдаги бошқа шаҳарчаларда ҳам жанглар давом этаётганини айтди. Украина томони буни «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин ўз кучлари шаҳар маъмурий биноси устига байроқ кўтарганини айтганидан бир неча соат ўтиб таъкидлаган.

2 апрель куни “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати Бахмут эгаллангани ҳақида видеони эълон қилди, тасвирларда Россия ва вагнерчилар байроқлари кўтарилиши акс этган.

Шарқий ҳарбий қўмондонлик вакили Сергей Череватий Пригожин баёнотини рад этаркан, «вагнерчилар қандайдир ҳожатхона устига байроқ тикишди» дея мазах қилди:

"Бахмут Украинаники, улар уни қўлга олиш тугул бунга яқин ҳам келмаган. Улар қандайдир ҳожатхона устига байроқ кўтаришди. Ён томонга номаълум бир нарсани ёпиштириб, латталарини илишди ва шаҳарни эгаллаганликларини айтишди. Майли, шундай деб ўйлашаверсин”.

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг кечки баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат ичида жами 45 та душман ҳужуми қайтарилган, Бахмут эса жанубдаги Авдиивка ва Марьинка шаҳарлари билан бирга “ҳарбий ҳаракатлар марказида” бўлган.

18:55 4.4.2023

Украин аскарлари қарши ҳужумга тайёрлигини айтмоқда

Бахмут яқинидаги Украина армиясининг танк бригадаси аскарлари узоқ кутилган қарши ҳужумга тайёр эканини маълум қилди.

«Аскарлар қарши ҳужумга тайёр. Биз фақат буйруқни ва қайси йўналишда ҳужум бошлаш тўғрисида кўрсатма берилишини кутяпмиз», деди украиналик ҳарбий.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников ўтган ҳафта қарши ҳужум апрель ойида бошланиши мумкинлигини эълон қилди.

Украина Ғарб қуроллари, жумладан, танклар, зирҳли техникалар ва ўқ-дорилар етказиб берилиши жанг майдонида устунлик беришига ва қулай об-ҳаво шароити олдинга силжиш учун имкон беришига умид қилмоқда.

18:52 4.4.2023

Асир алмашинув: Украинага 12 асир қайтди

Киев расмийлари ҳарбий асирлар алмашинув доирасида ўн нафар ҳарбий хизматчи ва икки фуқаро Украинага қайтарилганини хабар берди.

«Икки ярим ойни асирликда ўтказдим. Жуда қийин бўлди, лекин чидадим. Мени қайтарганингиз учун раҳмат. Жуда хурсандман», деди украиналик собиқ ҳарбий.

Украина асирларини даволаш марказининг айтишича, аскарлар Бахмут яқинидаги жангларда, Донецк ва Луганск вилоятларидаги қишлоқларда асирга олинган.

Икки фуқаро эса Харков вилоятининг Липтси қишлоғи ва Мариупол шаҳрида қўлга олинган.

Расмий маълумотларга кўра, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери 2005 нафар украиналик асирликдан озод этилган.

18:49 4.4.2023

Украинага 15,6 млрд долларлик кредитнинг биринчи транши ўтказилди

Халқаро валюта фонди Украинага молиявий ёрдам доирасида 2,7 млрд долларлик биринчи траншни ўтказди.

Бу ҳақда Украина Миллий банки раиси Андрей Пишний маълум қилди. Унга кўра, Киев 2 млрд махсус қарз ҳуқуқларини олган бўлиб, бу қарийб 2,7 млрд долларни ташкил этади.

“Тезкор ёрдам учун ҳамкорларимизга раҳмат, ХВЖдан кейинги траншни олиш устида аллақачон фаол иш олиб бошланган”, дея қўшимча қилган Пишний.

Март ойи охирларида ХВЖ директорлари кенгаши Украина учун 15,6 млрд доллар қийматдаги тўрт йиллик EFF кредит дастурини маъқуллагани хабар қилинган эди. Бу Россия босқини бошланганидан бери Украинага ажратилган энг йирик кредит ҳисобланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG