Линклар

Шошилинч хабар
08 август 2025, Тошкент вақти: 12:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:13 3.4.2023

Россия Константиновкага С-300 ракеталари билан зарба берди

Украина расмийлари якшанба куни Россия Донецк вилоятидаги Константиновка шаҳрини ўққа тутганини маълум қилди. Олти киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди, деди Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак. Украина Миллий полицияси турар-жой ҳудудига зарба бериш оқибатлари, ердаги жасадлар ва турар-жой биноларига жиддий зарар етганини акс эттирувчи кадрларни эълон қилди.

Урушдан олдин 70 мингга яқин аҳолига эга бўлган Константиновка жанглар маркази бўлган Бахмутдан атиги 20 километр ғарбда жойлашган бўлиб, рус қўшинлари камида саккиз ойдан бери шаҳарни эгаллашга уринмоқда.

18:23 31.3.2023

Оқ уй: Wаll Street журналистига қўйилган айблов “бемаънилик”

АҚШ давлат департаменти Россияда бўлиб турган АҚШ фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу чақириқ америкалик мухбирнинг жосусликда айбланиб, ҳибсга олиниши ортидан янгради.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател матбуот анжуманида «Россияда бўлиб турган фуқароларимизга тўртинчи даражали огоҳлантириш ҳақида маълум қиламиз», деди:

«Россияда яшайдиган ёки саёҳат мақсадида борган АҚШ фуқаролари зудлик билан у ерни тарк этишлари керак. Россияни тарк этишда ёрдамга муҳтож бўлганлар АҚШнинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилишлари лозим».

Москва суди қарорига кўра, Wаll Street журналисти Эван Гершкович жосусликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Wаll street нашри ҳам бу айбловларни рад этиб, «ишончли ва фидойи мухбир» Эван Гершковични зудлик билан озод қилишни талаб қилди.

Бу замонавий Россияда хорижлик журналистга қарши биринчи жиноий иш бўлиб, 20 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

«Биз Россия ҳукуматининг журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва Россия жамиятига репрессиялари кучайганини кўрдик. 2022 йил 24 февралдан бошлаб ўнлаб нашрлар ва 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари номақбул деб топилди», деди Ведaнт Пател.

Бу ҳолат Москва ва Вашингтон ўртасидаги шундоғам совуқлашган муносабатларни янада ёмонлаштириши кутилмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Россия махсус хизмати ҳибсга олган Wаll Street журналистига қўйилган айбловларини рад этиб, буни “бемаънилик” деб атади.

“Жосуслик айбловлари бемаънилик. Россия ҳукумати Америка фуқароларини нишонга олишини қабул қилиб бўлмайди", - деди Жан-Пер.

АҚШ давлат департаменти журнадистнинг ҳибсга олиниши юзасидан Россия ҳукумати билан бевосита алоқада эканини айтиб, Россияда бўлиб турган АҚШ фуқаролари мамлакатдан дарҳол чиқиб кетишга чақирди.

18:22 31.3.2023

“Ўлим ҳиди ёйилган шаҳар” - Буча қирғинига бир йил тўлди

Зеленский Россия оккупацияси вақтида Бучада 1400 дан зиёд киши ўлган, деб қайд этди.

Украина президенти шаҳар озод этилганига бир йил тўлиши муносабати билан телеграм-каналида пост эълон қилди.

“Буча ва Буча тумани. 33 кунлик оккупация. 1400 дан ортиқ қурбон, улардан 37 нафари – болалар. 175 дан зиёд кишининг жасади оммавий қабрлар ва қийноқ хоналаридан чиқди. Россия 9000 ҳарбий жиноят содир этди. 365 кундирки, ушбу украин шаҳри яна озод яшамоқда. Бироқ у босқинчи мамлакат армиясининг ваҳшийликлари рамзи бўлиб қолди. Ҳаргиз кечирмаймиз. Барча айбдорлар жазоланажак”, деб ёзди президент.

Бир йил муқаддам, 2022 йилнинг 31 мартида украин ҳарбийлари Киев вилоятининг Буча шаҳрини озод қилишган эди. Шаҳар бир ойдан кўпроқ Россия оккупацияси остида бўлди.

Прокуратура аниқлашича, бу вақт ичида Бучада 600 дан зиёд тинч аҳоли ўлдирилган, уларнинг кўпи қийноққа солинган. Россия ҳарбийлари бу ерда 1100 дан ортиқ жиноят содир этгани қайд қилинган.

18:21 31.3.2023

Зеленский: узоқ йўлни босиб ўтдик!

Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 400 куни оқшом халқига мурожаат қилиб, Россия армиясига қарши бирдамликдаги кураши учун миннатдорлик билдирди:

«Тўрт юз кун. 400 кундирки, кенг миқёсли тажовуздан ҳимояланиб келяпмиз. Биз Украина учун курашган ва курашаётган ҳар бир инсон билан, Украинага ёрдам қилган ва ҳозир ҳам қилаётган давлатлар билан, логистикамизга кўмаклашган ва кўмаклашишда давом этаётган одамлар билан, Украина кучайтирган ва кучайтираётган инсонлар билан узоқ йўлни босиб ўтдик”.

Зеленский мурожаати давомида қўллаб-қувватлагани учун Австрия парламентига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек у, Россия кучлари Бахмут шаҳрида катта йўқотишлар эвазига Украина баъзи ютуқларга эришганини қайд этди.

Украина қарийб беш ойдан бери шаҳарни мудофаа қилмоқда. Бироқ украин томони тез орада қарши ҳужумга ўтишни режалаштираётганини айтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG