Линклар

Шошилинч хабар
12 август 2025, Тошкент вақти: 21:03

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:48 20.3.2023

Пётр Павел: Украина учун имконият эшиклари шу йил очиқ бўлади

Чехиянинг янги президенти Пётр Павел, Польша нашрига берган интервьюсида Украина биринчи қарши ҳужумни бой берса, ишғол этилган ҳудудларини озод этиш учун иккинчи имконият туғилиши фавқулодда қийин бўлади, деди.

Павелга кўра, яъни янги қарши ҳужумни маблағ билан таъминлаш жуда катта муаммога айланиши мумкин.

Чехия президенти, Украина армиясининг қарши ҳужуми шу йил, яқин бир неча ой ичида бошланади, демоқда. Унинг фикрича, “имконият эшиклари шу йил очиқ бўлади”, уруш келгуси қишгача чўзилган тақдирда эса “Ғарбдан ҳозирги кўламда ёрдам олиш ниҳоятда қийинлашади”.

Пётр Павел собиқ юқори мартабали ҳарбий бўлиб, НАТОнинг Ҳарбий қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

19:46 20.3.2023

Украина учун 300 млн. доллар маблағ тўпланди

Украина учун хайр-эҳсон йиғишга мўлжалланган United24 давлат платформасида эса 300 млн. доллар маблағ тўпланган. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский оқшомги видеомурожаати чоғида маълум қилди:

“Шу кунларда United24 хайрия платформасида йиғилган маблағ миқдори 300 млн доллардан ошди. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан минглаб донорларимиз бор. Одиий одамлар, хусусий ширкатлар ҳарбийларимиз учун дронлар, тез ёрдам машиналари сотиб олишга, касалхоналар ва инфратузилмани таъмирлашга ёрдам беришмоқда”.

United24 сайтида айтилишича, платформа бутун дунё бўйлаб хайрия ташкилотлари, шериклар, донорлар ва жамоат арбоблари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилган.

Унда тўпланган маблағ Украина Миллий банкига ўтказилиб, армия ва аҳолига ёрдам беришга сарфланади.

19:45 20.3.2023

Рус амалдорларига iPhone ишлатмаслик тавсия қилинди

Россия президенти администрациясининг ички сиёсий блоки ходимларига iPhone телефонларини бошқа русумдаги ва бошқа операция тизими ўрнатилган смартфонларга алмаштириш тавсия этилди, деб ёзди “Коммерсант” нашри бир неча манбасига таянган ҳолда.

“iPhone’лар энди тамом. Ё ташлаб юборилади, ё болаларга берилади. Март ойи охиригача ҳамма iPhone’ларни бошқа телефонларга алмаштириши керак”, деган нашр суҳбатдошларидан бири.

Улар 1 апрелга қадар смартфонларини алмаштириши лозим. Тахмин қилинишича, президент администрацияси ўз ходимларига “янги хавфсиз телефонлар” олиб беради. Ҳудудий ички сиёсат блоклари мулозимларига ҳам шундай тавсия берилгани айтилмоқда.

Президент администрациясининг ички сиёсат блокига тўртта бошқарма киради: ички сиёсат, ижтимоий лойиҳалар, Давлат кенгаши фаолиятини таъминлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармалари.

Дастлабки уч бошқарма 2024 йилги президент сайлови бўйича кампанияни ташкил қилиш билан шуғулланмоқда, деб ёзади “Коммерсант”. Газета манбаларига кўра, iPhone’дан воз кечиш талаби “хавфсизлик билан боғлиқ: уларнинг фикрича, Ғарб мутахассислари ушбу гажетларни бошқа смартфонларга қараганда осонроқ ёриб кириши ва айғоқчилик қилиши мумкин”.

Кремль ходимларига iPhone ўрнига Android операцион тизимида ишлайдиган телефон ёки уларнинг хитойча аналоглари ёхуд “Аврора” смартфонларини сотиб олиш тавсия қилинган.

19:44 20.3.2023

Байналминал легиондаги грузинлар

“Бу ўлжа, машина ҳам ўлжа, унга ортилган ҳамма нарса – ўлжа!” дейди грузин кўнгиллиси Надим Хмаладзе.

У ҳозир Тбилисида. Бу тасвирларни Киев вилоятида олган.

Грузияда маҳаллий маъмурият Россияга қарши урушган грузинларга кўз-қулоқ бўлиб турибди. Шу жумладан, Надим ҳам кузатувда.

2022 йилнинг февралида Надим ва беш кўнгилли машинада Батумига бориб, у ердан Туркияга орқали Украинага борган. Улар интернационал легион таркибида Киев вилоятининг ишғолдан озод этилган биринчи шаҳарлари – Бородянка, Буча ва Гостомелда жанг қилишган.

Киев теварагидаги шаҳарлар Россия босқинидан озод қилингач, кўнгилли аскарлар тинч аҳолига нисбатан қўлланган зўравонлик ва қатлларнинг илк гувоҳлари бўлишди. Байналминал легион жангчиси Давид Кацавара бир пайтлар Грузиянинг айирмачи ҳудудларида кўрган манзарасини Украинада кўрганини айтади:

“Рус босқинчиларининг Абхазияда, улар Жанубий Осетия деб ном қўйиб олган Самачаблода қилган ваҳшийликлари Буча олдидан репетиция бўлган. Россия бирон жойга уруш ва қурол билан борадиган бўлса, ўзи билан ўлим, қийноқлар, фожиа ва террорни ҳам олиб боришини биз билардик”.

Бугунги кунда Украинада Грузиянинг қарийб икки минг фуқароси Россияга қарши жанг қилмоқда. “Настояшчее время” суҳбатлашган кўнгилли аскарлар орасида Кремль билан сулҳ музокаралари олиб бориш тарафдорлари деярли йўқ.

Давид Кацавара Владимир Путин Украина мағлуб этилган тақдирда ҳам тўхтамаслигига ишонади: “Украина қулаган тақдирда кейинги қурбон Молдова ҳамда Грузия бўлур эди, улардан сўнг эса НАТО мамлакатларидан бирига ҳужум қилиш ҳаракатига тушган бўларди”, дейди аскар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG