Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2025, Тошкент вақти: 04:11

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:45 14.3.2023

Украина десантчилари рус қўшинлари яқинида ҳаракатланмоқда

Украина ҳарбийлари кеча ўз десантчиларининг фронт чизиғи яқинида ҳаракатланаётгани акс этган тасвирларни эълон қилди.

Видеода 95-ҳаво ҳужуми бригадаси аскарлари зирҳли транспортёрлардан окопларга қараб югуриб келаётгани акс этган.

Ҳарбий хизматчилардан бири Владиславнинг айтишича, десант бўлинмасининг асосий вазифаси Россиянинг зирҳли бўлинмалари жойлашувини аниқлаш:

«Биз фронт чизиғидан бир километрдан камроқ масофада турибмиз. Асосий вазифамиз душманнинг зирҳли бўлинмаларини, биз томонга юборилаётган душман гуруҳларини аниқлаш».

Россия Бахмутни эгаллашга зўр берар экан, Украина шарқи қайноқ уруш зонаси бўлиб қолмоқда.

18:42 14.3.2023

Волновахада отишмалар натижасида тинч аҳоли қурбон бўлди, бир қанча одам яраланган

Донецк вилоятининг Россия назоратидаги Волноваха шаҳри ўққа тутилиши оқибатида икки аёл ҳалок бўлди, уч киши яраланди, деб хабар берди Донецк ахборот агентлиги.

Рейтерс қурбонлар ва жароҳатланганлар сонини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Воқеа жойида суриштирув олиб бораётган россиялик терговчи ҳужумда Украина кучларини айблади.

«Бугун кундузи украин ҳарбийлари фуқаролик инфратузилмасига зарба берди. Атрофда ҳеч қандай ҳарбий объектлар ёки ҳарбий машиналар йўқ эди», деди у.

Рейтерс мазкур хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Люба ҳужум содир бўлган вақтда кўчада бўлган.

«Мен ошпаз бўлиб ишлайман. Бугун ўғлимнинг туғилган куни бўлгани учун рухсат олгандим. Лекин афсуски туғилган кунни мана шундай нишонладик», деди у Рейтерс агентлигига берган интервьюсида.

Волноваха Донецк шаҳридан 63 километр жануби-ғарбда жойлашган. Россия кучлари шаҳарни 2022 йил 11 март кунидан бери назорат қилиб келади.

18:39 14.3.2023

Кремль: «Янги воқеликни» тан олмасдан, Украина можаросига тинч йўл билан ечим топиб бўлмайди

Кремль Украинада вазиятнинг «янги воқеликлари»ни ҳисобга олмасдан туриб, можарони тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини билдирди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича позицияси «барчага яхши маълум»лигини эслатди:

«Москванинг барча талаблари ҳаммага яхши маълум. Ҳозирги де-факто вазият ва сўнгги воқеалар ривожи ҳам кундек равшан. Бу масалаларни ҳисобга олмасдан тинчликка эришиб бўлмайди».

Россия Украинанинг тўртта ҳудудини аннекция қилинишини Киев тан олиши кераклигини таъкидлаб келади.

18:37 14.3.2023

Ҳарбий шифокорлар шарқий фронт чизиғида ярадор украин аскарини даволашмоқда

Шифокор Михайло Анест ва унинг жамоаси Донбас фронт чизиғи яқинидаги ўрмонда пиёда қўшинлардан чақирув бўлиши билаб йўлга чиқади.

Анест аскарлар билан доимий радио алоқада бўлиб туради, яраланган аскарлар бўлса, унга қандай ёрдам бериш бўйича кўрсатма беради.

Шифокорлар тўғридан-тўғри фронт чизиғидаги аскарлар билан боғланиб, ярадорларга ёрдам кўрсатиш учун тайёр туради.

“Ушбу тез ёрдам машиналарда имкон қадар беморга барча ёрдамни кўрсатамиз", деб таъкидлади Анест.

Шифокорлар ярадорларга оғриқ қолдирувчи дорилар бериш, инфекцияларни даволаш орқали дастлабки ёрдамни кўрсатади.

Олексий исмли ярадор аскар эвакуация машинасига ўтказилиб, унинг жароҳатлари даволанди.

Олексийнинг оёғи снаряд парчасидан яраланган.

Ҳудудда портлаш, ўқ овозлари тинмайди. Фронт чизиғида шиддатли жанглар кетмоқда.

Михайло Анест баъзида кунига 20 талаб ярадор аскарга ёрдам кўрсатади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG