Украина Полша ҳудудига ракета тушиши билан боғлиқ барча тафсилотларини ўрганади
Украина президенти Владимир Зеленский Полша ҳудудига келиб тушган ракета бўйича тергов маълумотлари очиқлигини билдирди.
"Украинанинг позицияси шаффоф: Биз барча тафсилотларни, ҳар бир детални аниқлашга ҳаракат қиламиз. Шуждай экан бизнинг мутахассисларимиз халқаро тергов операцияларида иштирок этишлари ва ҳамкорларимиз каби барча маълумотларга кира олишлари керак. Биз ўзимиздаги бор маълумотларни воқеадан кейинги дастлабки соатлардан бери шерикларимизга тақдим этиб келяпмиз". - деди у кундалик мурожаати чоғида.
Полша ва НАТО Полша ҳудудига тушган ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан янглиш учирилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз 15 ноябрь куни Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилган кунда Полша ҳудудига ракета снаряди келиб тушди.
Зеленский: Польшага қулаган ракета Украинаники эмас
Украина президенти Владимир Зеленский Польшага бир кун олдин қулаган ракета Украинаники эмаслигини таъкидламоқда.
“Бу бизнинг ракета эмаслигига шубҳам йўқ”, — деди Зеленский чоршанба куни Киевда.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Украина Қуролли кучлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигидан хабарлар олган.
"Бу маълумотларга ишонмасдан иложим йўқ”, деди Зеленский.
Украина Польшада ракета қулаши бўйича терговда иштирок этишни талаб қилмоқда
Украина Польшада ракета қулаши билан боғлиқ ҳодиса бўйича шериклар билан биргаликда тергов ўтказиш ва украиналик мутахассисларга воқеа жойига киришни таъминлашни талаб қилган.
Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов маълум қилди.
Хусусан, унинг аниқлик киритишича, Киев зудлик билан Украина Мудофаа вазирлиги ва мамлакат чегара хизмати вакилларига портлаш жойига киришни таъминлашни сўрамоқда.
"Биз ҳамкорлар билан биргаликда ушбу ҳодисани янада батафсил ўрганиш тарафдоримиз. Биз Россиянинг изи бўйича қўлимизда бўлган далилларни шерикларга беришга тайёрмиз", - деди Данилов.
Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Украинанинг терговга тўлиқ очиқлигига ишонтириб, “бўлган воқеада фақат Россия ва унинг ракета террори айбдор”, деб таъкидлади.
Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Киев ҳар доим “Марказий Европа минтақасини Россия ракеталаридан фақат Украина ҳудуди устидан самарали ҳаво қалқони яратиш орқали ҳимоя қилиш мумкинлигини” таъкидлаб келганини эслатди.
Дуда ракета портлашини “катта эҳтимол билан бахтсиз ҳодиса” деб атади
Ғарб давлатлари ва НАТО Польшада икки кишининг ҳаётига зомин бўлган портлашни текширмоқда. Портлаш сешанба куни Польшанинг Украина билан чегарасидан 5 чақирим узоқликдаги Пшеводов қишлоғида содир бўлди.
Польша президенти Анжей Дуда бу холатни “катта эҳтимол билан бахтсиз ҳодиса” даб атади.
Дуданинг айтишича, ракета катта эҳтимол билан Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмасига тегишли бўлиши мумкин, уларнинг Россия томонидан учирилганига оид далиллар эса йўқ
Айни пайтда Польшадаги бу ҳодиса Украина уруши унинг чегараларидан чиқиши мумкинлиги борасидаги хавотирларни ўртага чиқарди.