Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 08:46

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:41 14.9.2022

А.Лукашенка: Европанинг музлашига йўл қўймаймиз.. Балки улар ҳам бизга ёрдам берар.

Россия қўшинларининг мағлубияти манзарасида Владимир Путиннинг ашаддий шериклари ҳам ўз риторикасини ўзгартира бошлади. Уруш ҳаракатлари кетаётган Украинага қўшни Беларусда Европанинг сўнгги диктатори номи билан танилган Александр Лукашенка “Европа учун” ёғоч кесаётгани видеосини суратга олди.

- Биз Европанинг музлашига йўл қўймаймиз, биз биродарларимизга ёрдам берамиз, балки улар бизга ёрдам беришади... Ўтин деҳқонлар, ишчилар қўлига тушишини ўйлаб қўришимиз керак, бойларнимас. Асосийси, Полшада президент Дуда ва бош вазир Моравецкийлар музлаб қолмасин. Балким фикридан қайтиб қолар, деди Лукашенка.

Полша ва Европа қайси фикрдан қайтишини Лукашенка аниқлаштирмади.

Лукашенка танқидчилари Беларус диктаторининг ҳам Россия билан муносабатларни яхшилашга, ҳам Европа ва дунёнинг бошқа давлатлари билан дўстона алоқалар ўрнатишга интилишда айблаб келади. Ушбу қисқа ролик ҳақида деярли барча рус ва беларус пропаганда нашрлари хабар қилди.

Украина тарафи Беларусни рус қўшинларига ҳарбий қисмлар ва заҳираларни жойлаштиришда, Украинага ўқ отаётган ракета комплексларини ўрнатишда айблаб келади.

20:36 14.9.2022

Украинлар "Борисоглебск-2"ни қўлга олди

Россия армияси Харьков вилоятидан чекиниш чоғида ташлаб кетган кўпдан-кўп ҳарбий техника ва қуроллар орасида илгари Украина Қуролли кучлари қўлига тушмаган камёб нусхалар ҳам учраяпти.

Сешанба куни украин журналисти Андрей Цаплиенко ташлаб кетилган "Борисоблеск-2" русумли радиоэлектрон кураш комплекси фотосуратларини эълон қилди. Россия армиясида бунақа машиналардан атига бир неча ўнта мавжуд.

РФ Мудофаа вазирлиги сайтига кўра, Борисоблеск-2 “радиошовқинлар яратиш ва разведка олиб бориш самарадорлигини камайтиришга, қўшинларни бошқариладиган ракеталардан ҳимоя қилишга" мўлжалланган.

20:34 14.9.2022

Украина Купянскда русларнинг Эронда ясалган дронини уриб туширди

Украина мудофаа вазирлиги кеча Харков ҳудудида Россия армиясига қарашли Эронда ишлаб чиқарилган Шаҳед-136 дронини уриб туширганини маълум қилди.


Украина ва АҚШ Эронни Россияга учувчисиз қурилмалар етказиб беришда айблаган, Теҳрон эса буни рад этган эди.
Украина мудофаа вазирлиги йўқ қилинган дрон тасвирларини эълон қилди. Дрон ён томонида рус тилида “Герань-2” ёзуви туширилган, яъни руслар унга шундай ном берган, кўринади. Дроннинг қанот учлари Шаҳед-136 га мос келади.
Учувчисиз қурилма яқинда Украина қайтариб олган Харков вилоятидаги Купянск шаҳри яқинида “йўқ қилинган”.
Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, Эрон дронлари Россия учун ҳам разведка, ҳам нишонларни аниқлаб зарба беришда самарали бўлиши мумкин.

Шаҳед-136 камикадзе дрони 2500 км масофага қўнмасдан уча оладиган учувчисиз аппарат ҳисобланади.

20:32 14.9.2022

New York Times: Украинанинг Россияга қарши ҳужуми АҚШ ва Британия мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган

Украина армиясининг мамлакат шимоли-шарқи ва жанубидаги муваффақиятли қарши ҳужумлари режаси украин ҳарбийлари томонидан америкалик ва британиялик мутахассислар ҳамда расмийлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу ҳақда New York Times газетаси АҚШ ҳукуматидаги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

New York Times ёзишича, президент Зеленский фармойишига биноан Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан ишлаб чиқилган дастлабки режага кўра украин армияси мамлакат жанубида кенг кўламли қарши ҳужумга ўтиши ва Херсон шаҳрини озод этиб, Мариуполни шарқдаги Россия кучларидан узиб қўйиши керак эди.

Бироқ ёзда украин ва америкалик ҳарбийлар томонидан ўтказилган ҳарбий машқларда бунақа ҳужум катта эҳтимол билан муваффақиятсиз якунланиши маълум бўлган. Пентагон раҳбарларидан бири бўлмиш Колин Калнинг айтишича, бу машқлар қарши ҳужумнинг нисбатан самарадор вариантларини топиб, Украина раҳбарияти ва олий қўмондонлигига тақдим этиш имконини берган.

Кал бир қанча вақтдан сўнг айнан Украина раҳбарияти ҳарбий амалиётнинг якуний режасини ишлаб чиққанини урғулайди. Икки йўналишда – шимол ва жанубда ҳужумга ўтиш айнан украин ҳарбийларининг таклифи бўлган.

Август ойи мобайнида Украина АҚШдан батафсил разведка маълумотларини олиб, Россия мудофаасининг энг заиф нуқталарини ўрганган ва қарши ҳужумга ўтилган тақдирда Россия армияси бу нуқталарга мадад кучларини ташлашга улгурмаслигига ишонч ҳосил қилган. Ҳужум муваффақиятини таъминлаш учун Қўшма Штатлар Киевга кўпроқ қурол-аслаҳа юборишни бошлаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG