Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 22:57

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

20:12 11.9.2022

Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди

Украина Қуролли кучлари (ЗСУ) Харков ва Херсон йўналишларида русларга қарши қайта ҳужум амалиётларини авж олдирмоқда. Украина қўмондонлиги сентябр бошидан буён 2 минг км квадрат украин ҳудуди озод этилганини айтмоқда. Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск шаҳрини озод қилганини иддао қилди.

АҚШнинг Урушни ўрганиш институтига кўра, агарда Купянск бой берилса, Россия ҳарбий қисмлари Харков йўналишидаги энг йирик боғловчи тармоқни йўқотишини таъкидламоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги эса 10 сентябр куни Украина қарши ҳужуми бошланганидан ва фронт чизиғини ёриб ўтганидан буён илк маротаба рус қўшинлари чекинаётганини тан олди. Бироқ, одатга кўра, буни “қайта йиғилиш ва қайта дислокация” деб атамоқда.

20:17 11.9.2022

Украина Қуролли кучлари ҳужумини давом эттирмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни Украинанинг Харков вилоятига ҳужуми бошланганидан бери биринчи марта, бунинг натижасида фронт бузиб ташланди ва ўнлаб аҳоли пунктлари озод қилингани, биринчи марта рус қўшинларининг чекинишини тасдиқлади.

Вазирлик баёнотида айтилишича, “уч кун ичида “Изюм-Балаклия” қўшинлари гуруҳини қисқартириш ва “ДХР” деб аталган ҳудудга (Донецк вилояти) ўтказиш бўйича операция ўтказилган.

Аввалроқ Украина расмийлари Балаклия шаҳри озод қилинганини расман эълон қилган, шанба куни эса можаронинг ҳар икки томони рус қўшинлари Изюм шаҳрини ҳам тарк этгани ҳақида хабарлар келган эди.

Шанба куни Украина қўшинлари Изюм шимолидаги Купянск шаҳрининг катта қисмини ҳам эгаллаб олди. Бу шаҳар Украинанинг яқиндаги ҳужумига қадар Харков вилоятининг Россия назорати остидаги ишғол маъмурияти қароргоҳи бўлган.

Шанба куни тушдан кейин россиялик ҳарбийлар Купянск шимолидаги Волчанск шаҳрини ҳам Россия билан чегарага яқин жойда тарк этаётгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлди.

Бу шаҳарларнинг барчаси урушнинг бошида, феврал ва март ойларида Россия томонидан назоратга олинган. Украина ҳужуми 6 сентябрда бошланган. 5 кун давомида украиналик ҳарбийлар ўнлаб километр олдинга силжиб, ўнлаб аҳоли пунктларини эгаллаб олди. Расмий равишда Украина Қуролли кучлари Бош штаби шаҳарларнинг босиб олиниши ҳақидаги барча хабарларни ҳали тасдиқламади.

20:24 11.9.2022

Украина Ташқи ишлар вазири: Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украинанинг шанба куни Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ташрифи муносабати билан махсус матбуот анжумани ўтказди. Сўнгги қарши ҳужумидан олинган ҳудудий ютуқларга ишора қилиб, у Украина Россия армиясини мағлуб эта олишини кўрсатганини айтди.

Матбуот анжуманида Кулеба, хориждан қанча кўп қурол келса, Украина урушни шунча тезроқ тугатишини билдирди.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик. Буни ҳамкорларимиз тақдим этган қуроллар билан қиляпмиз. Яна бир бор такрорлайман: қанча кўп қурол олсак, қанчалик тез ғалаба қозонсак, бу уруш тезроқ тугайди. Ва биз бошқа мақсадларга эътибор қаратишимиз мумкин бўлади... Ҳар куни кимдир Берлинда танклар бериш ёки бермаслик, IRIS ҳаво мудофаа тизимларини қачон бериш кераклиги ҳақида ўйлаб ва маслаҳатлашиб ўтирган бир пайтда, Украинада кимдир вафот этяпти", деди Кулеба.

Олдинроқ Украина президенти Владимир Зеленкий Украина қуролли кучлари шу ой бошида Россияга қарши қарши ҳужум бошлаганидан бери қарийб 2000 квадрат километр ҳудудни ва 30 зиёд аҳоли пунктини озод қилганини айтган эди.

20:27 11.9.2022

Муниципал депутатлар Путин истеъфосини талаб қилишмоқда

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” округи муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатда айблаш таклифи билан Давлат Думасига мурожаат қилишга қарор қилишди. Депутатлар мурожаатни 15 сентябрга қадар йўллашмоқчи.

Мурожаат мазмунига кўра, президентнинг Украинага ҳужум қилиш қарори “Россия ва унинг фуқаролари хавфсизлигига зарар етказмоқда”, чунки Россия армияси жанг қилишга лаёқатли бўлинмаларини бой бермоқда, фуқаролар эса ногирон бўлиб қолишаётир. Иқтисодиёт ҳам зиён кўряпти: чет эл ширкатларининг Россия бозоридан чиқиб кетиши ва ўқимишли аҳолининг мамлакатни тарк этиши “Россия фуқароларининг иқтисодий фаровонлигига таъсир этмаслиги мумкин эмас”. Депутатлар НАТО блоки барибир шарққа томон кенгаяётганига, Украина эса замонавий ҳарбий техникага эга бўлаётганига ҳам эътибор қаратишган.

Мурожаат муаллифларига кўра, Путиннинг хатти-ҳаракатларига Конституциянинг 93-моддасига мувофиқ чора кўрилиши лозим: мазкур моддада президент Давлат Думаси уни давлатга хиёнатда ёки бошқа оғир жиноятларда айблаган тақдирда лавозимидан четлаштирилиши мумкинлиги белгиланган.

Петербургнинг Смольний кенгаши ортидан Москванинг Ломоносов округи муниципал кенгаши ҳам Путинни ўз ваколатларини топширишга чақирди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG