Запорожье АЭСи ишини тўхтатди
11 сентябр, якшанба куни станцияга масъул “Энергоатом” давлат агентлигининг маълум қилишича, Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станциясининг ишлаши бутунлай тўхтатилган.
Агентлик станциянинг олтинчи блокини электр тармоғидан узиб қўйганини айтди.
Киев чоршанба куни Европадаги энг йирик завод атрофидаги Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар аҳолисини ўз хавфсизлиги учун эвакуация қилишга чақирди.
Россия ва Украина бир-бирини ядровий фалокатга олиб келган АЭСни ўққа тутишда айбламоқда.
Олдинроқ Украина президенти Владимир Зеленский атрофдаги ҳудудларни демилитаризация қилишга чақирган эди.
ЕИ Украинага яна 5 млрд евро беради
ЕИ молия вазирлари Украинага 5 млрд евро миқдорда янги макромолиявий ёрдам ажратишга розилик беришди, дея хабар қилмоқда Reuters.
Ушбу маблағлар ижтимоий соҳага (мактаблар ва касалхоналар) ҳамда муҳим инфратузилма объектларини сақлашга йўналтирилади.
Евроиттифоқ мамлакатлари кафолати билан таъминланган мазкур кредит ЕИнинг июндаги саммитида келишилган 9 млрд евролик молиявий ёрдамнинг бир қисмидир. Украина бош вазири Денис Шмигал 2022 йил охирига қадар мамлакатга яна 3 млрд евро иқтисодий ёрдам ажратишини айтди.
У, шунингдек, 2023 йилга мўлжалланган янги молиявий ёрдам дастури юзасидан Олаф Шольц ҳамда ЕИнинг бошқа лидерлари билан сиёсий маслаҳатлашувлар бошланганини билдирди. Украина ҳукумати раисига кўра, бу ерда 12 млрд евро ажратиш ҳақида гап бормоқда. Ушбу маблағлар “Украинага режадаги давлатбюджети дефицитини қоплаш ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради”.
Украина макромолиявий ёрдамнинг 1 млрд евролик биринчи қисмини август ойи бошларида олган эди. Унга қадар Евроиттифоқ Украинага 1,2 млрд евро тезкор кредит ажратган.
Форум