Бомбапаноҳларда болалар ўқийди
Босқин пайтида катта зарар кўрган ва Россия назоратига ўтган Буча шаҳридаги болалар мактабга қайтишмоқда. Николаевдаги болалар эса бомбардимон қилинган мактабдан дарсликларни уйга олиб кетишмоқда.
Бу ўқув йили бошида Украинадаги аксарият таълим муассасалари хавфсизлик туфайли ёпиқлигича қолмоқда. Бу украиналик болалар биринчи синфга қадам қўйди. Бир неча ой олдин уларнинг мактаби бомбардимондан бошпана бўлиб хизмат қилган. Маҳаллий аҳоли бу ерда рус ҳарбийларидан яширинган. Уруш давом этар экан, мактаб ҳам бошпана ҳам ўқув даргоҳи сифатида очилди.
Ота-оналар “Биз ўз қўрқувимизни болаларимизга кўрсатишга ҳаққимиз йўқ. Мен бомбардимондан бошпана жойини кўрдим, у ер яхши ҳолатда. Умид қиламанки, болаларга у ер керак бўлмайди. Болаларимиз ўқиб ўрганишлари ва тенгдошлари орасида бўлишлари керак", дея таъкидлади.
Россия ишғоли бошланганидан бери 2300 га яқин мактаб ўққа тутилди ва бомбардимон қилинди. Булар орасида Николаевдаги мактаб ҳам бор.
“Мен мактабга бориб, синфдошларим ва ўқитувчиларимни кўрмоқчиман”, дейди бешинчи синф ўқувчиси Арина Корчкова.
Арина каби минтақадаги болаларнинг 95 фоизи мактабдан китобларни олиб кетиб уйда ўқишади. Мактаб директори ўринбосари Виктория Полякова "мактабимиз жуда чиройли ва озода эди. Жуда кўп болалар бўлар ва улар бизнинг мактабда ўқишдан жуда хурсанд эдилар", дея хотирлайди.
ОАВ: Петербургда уйсизлар урушга ёлланмоқда
Петербургнинг Фрунзе тумани маъмурияти ходимлари “Ночлежка” ётоқхонасига келиб, у ерда тунайдиган уйсиз дайдиларга ҳарбий хизматга ёлланиш учун шартнома таклиф қилишди. Бу ҳақда хайрия ташкилоти матбуот хизмати “Бумага” нашри журналистларига маълум қилган.
Хабарда айтилишича, мулозимлар ётоқхонага 17 август куни келишган. Улар ташкилот қарамоғидаги уйсизлар билан гаплашиб, уларга шартнома бўйича хизматга доир маълумотлар ёзилган варақаларни беришга уринганлар. Бироқ ётоқхона навбатчиси бунга йўл қўймаган ва мулозимларга аввало ташкилот раҳбарияти билан сўзлашишни таклиф қилган.
Аввалроқ Россия қамоқхоналарида маҳкумлар Украинага қарши урушга жўнатиш учун ёлланаётгани хабар қилинган эди. Гувоҳларга кўра, бу ишга Путинга яқинлиги билан танилган тадбиркор Евгений Пригожин раҳбарлик қилмоқда.
Хусусан, у Иваново вилоятидаги учта қамоқхонага шахсан боргани ва жами 650 маҳкумни урушга боришга кўндиргани ҳақида маълумотлар бор.
Пригожин урушга боришга рози бўлган маҳкумларга ярим йилдан сўнг озод бўлишларини ваъда қилган, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар чоғида украинлар билан хоҳлаган ишларини қилишлари мумкинлигини, бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқлигини айтган.
Петербурглик тадбиркор ва “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатнинг асосчиси экани айтиладиган Евгений Пригожиннинг президент Владимир Путинга яқинлиги ҳам тилга олинади.
Кремль Россия нефтига чекловни қўллаганлар мамлакатларга нефть экспорт қилмайди
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, Кремль Россия нефтига чегараланган нарх сиёсатини қўллаб-қувватловчи мамлакатларга нефть экспорт қилмайди, дея таъкидлади.
Оқ Уй маълумотларига кўра, Катта еттилик молия вазирлари Россия нефтига чекланган нарх ўрнатиш имкониятини муҳокама қилишни режаламоқда.
Новакнинг айтишича, Россия қанча нефть ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятига эга бўлса, шунча ишлаб чиқаради. Агар бозордаги талаб мустаҳкамланиб, вазият барқарорлашса, ишлаб чиқариш ҳам ортади, деди Новак.
“Россия нефть нархини чеклаш “мутлақо абсурд”. Муҳим бўлган нефть саноати бозорига бундай аралашув охир-оқибат энергия бозоридаги тартибсизликка олиб келади”, деди Новак.
Унинг таъкидлашича, агар нарх чегараси кучга кирса, асосий юк АҚШ ва Европадаги истеъмолчилар зиммасига тушди.
Россия-Украина можароси бошланганидан бери АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россияга бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Бу эса жаҳон бўйлаб инфляцияни келтириб чиқарди.
Россия: НАТО Финляндия ва Швецияда ҳарбий база очса, Россия шимоли-ғарбда ҳарбий салоҳиятини оширади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, агарда НАТО Финляндия ва Швецияда ҳарбий базаларини ташкил этса, Россия шимоли-ғарбдаги ҳарбий салоҳиятини оширишини айтди.
Москвадаги тадбирда Лавров, НАТО Финляндия ва Швеция ҳудудида ҳарбий базаларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилса, Россия ҳам шимоли-ғарбда ўз қуролли кучларини кучайтиради, деди.
Финляндия ЕИ аъзолари орасида Россия билан энг узун - 1300 км дан ортиқ чегарага эга давлат.
Россия-Украина можароси бошланганидан кейин Финляндия ва Швеция ҳам НАТОга аъзо бўлишга қарор қилиб, 18 май куни альянсга ариза топширди.
Икки мамлакат 5 июль куни Брюссельдаги НАТО бош қароргоҳида аъзоликка кириш протоколларини имзолади.
Россия бир неча бор НАТОнинг икки давлатда ҳарбий инфратузилмасини жойлаштирса, бунга муносиб жавоб беришини таъкидлаган.
Форум