Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 09:12

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:42 28.8.2022

Қирғизистонлик фаол Украинага ёрдам йиғмоқда

Бишкеклик нафақахўр Ондуруш Тўқтанасиров билагбоғич сотади.

У йиғилган пулни Украина армиясига инсонпарварлик ёрдами учун ўтказишини айтади.

19:48 28.8.2022

Қозоғистонга Z ва V свастикаси билан кирган россияликлар маҳаллийлар норозилигига учради

Россиянинг Украинага бостириб кириши тимсолига айланган Z ва V белгиларига эга автомобиллар Қозоғистон аҳолисини ғазаблантирмоқда.

Бундай автомашиналарнинг ҳайдовчилари Қозоғистонга кирганидан кейин стикерларни олиб ташлашга мажбурланмоқда ёки маҳаллийлар полиция чақиртирмоқда ва "транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари" учун жаримага тортилмоқда.

Қозоғистонда Z ва V белгиларини тақиқловчи расмий қонун йўқ.

08:39 29.8.2022

Запорожьеда оккупацион маъмурият тайинлаган “полиция бошлиғи” осилган ҳолда топилди

Запорожье вилоятининг Россия томонидан босиб олинган қисмидаги Михайловка шаҳрида оккупацион маъмурият тайинлаган “полиция бошлиғи” Андрей Рижков осилган ҳолда топилди, деб хабар берди “Укринформ” вилоят ҳарбий маъмуриятига таянган ҳолда. Ҳозирча полиция бошлиғи ўз жонига қасд қилгани ёки қасддан ўлдирилгани маълум эмас.

Рижков Украина чегара қўшинида хизмат ўтаган. Истеъфога чиққанидан сўнг «Михайловка чегарачилари» жамоат ташклотига асос солган. Украин матбуотининг билдиришича, у оккупацион маъмуриятга ўзини полиция раҳбари лавозимига тайинлашни таклиф қилган.

24 август куни Михайловканинг Россия томонидан тайинланган ҳокими Иван Сушко автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

12 августда Мелитополда оккупацион ҳукумат вакилларидан бирига суиқасд уюштирилган. Портлаш оқибатида Олег Шостак жароҳатланган.

26 августда Бердянскда давлат автомобил назорати бўлими бошлиғининг ўринбосари Александр Колесниковнинг автомашинаси портлатилган. Колесников оғир жароҳатлар туфайли, касалхонага олиб кетилаётганида жон берган.

09:05 29.8.2022

Халқаро атом энергияси агентлиги Запорожье АЭСига бориш учун экспертлар гуруҳини тўплади

Халқаро атом энергияси агентлиги – ХАЭА кейинги ҳафтада Запорожье АЭСига бориш учун экспертлар гуруҳи тўпланганини маълум қилди, деб ёзди The New York Times.

Экпертлар гуруҳини ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси ва асосан “бетараф мамлакатлар” вакилларидан иборат 13 киши ташкил этди. Бундан ташқари гуруҳ таркибига Украина ўзига дўст деб биладиган Польша ва Литва, шунингдек, Россия билан иноқ бўлган Сербия ва Хитой вакиллари ҳам киртилган. The New York Times гуруҳга АҚШ ва Британия вакиллари киритилмаганини билдирди.

Европадаги энг йирик Запорожье АЭСини Россия март ойида босиб олган. Шундан бери Киева ва Москва бир-бирини АЭС ҳудудини бомбардимон қилаётганликда айблаб келади.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG