Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 04:30

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

16:52 27.8.2022

Украинада мактаблар янги ўқув йилига тайёрланмоқда

Украина ғарбидаги Львов шаҳрида ўқувчилар деворларни бўяб, мактаб биносини янги ўқув йилига тайёрлашда муаллимларига ёрдам бермоқда.

Украина бўйлаб мактаблар уруш шароитида ўқув йилига ҳозирлик кўрмоқда. Ҳар бир мактабда ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш мумкин бўлган бомбапаналар қурилмоқда.

“Бу лицейимиз бомбапанаси. Ҳаво ҳужумлари пайтида юзлаб ўқувчи ва муаллим бу ерда ҳимояланиши мумкин”, - дейди дейди мактаб директори Ирина Коропецка.

Ўқув йили бошланишидан аввал мактабларда ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.

“Ҳамма ҳам бир вақтнинг ўзида бу ерга сиғмайди. Бизда 1206 нафар ўқувчи бор. Бомбапанамиз 900 кишини сиғдира олади. Бошпанани таъмирлаш, бошқа фавқулодда чиқиш йўлагини қўшиш, электр линиясини тортиш, ҳожатхона ва вентиляцияни ўрнатиш учун бир ой вақт кетади”.

Ҳамма ота-оналар фарзандларининг мактабга қайтишига рози эмас. Уларнинг айтишича, ертўла ва қум қоплари Россия ракета зарбаларидан ҳимояланиш учун етарли эмас.

Оксана Якушко Львовга Харьковдан келган. Ўғли ўқиган мактаб ракета зарбасидан қандай вайрон бўлганини кўрган.

“Оғирлиги бир тонна ёки ярим тонна бўлган ракета зарбасига бардош берадиган биронта бомбапана йўқ мактабда. Сиз бу ертўлани ҳар қандай нарса билан жиҳозлашингиз мумкин, лекин барибир улкан оммавий қабр бўлади бу ер”, - дейди Якушко.

Лвовдаги таълим бўлими мактаблар мослашувчан бўлиши кераклигини айтмоқда. Уларга кўра, ўқитиш шакли вазиятга қараб ўзгариши, масофавий таълимга ҳам ўтилиши мумкин, лекин болалар билим олишлари керак.

16:54 27.8.2022

Харьковнинг икки тумани ракета ҳужумига тутилди

Шанбага ўтар кечаси Россия кучлари Харьковнинг икки туманига ракета ҳужуми уюштирди. Россия ракеталари Харьковдан 12 километр шимол-ғарбда жойлашган Дерхачи шаҳрига урилгани, шаҳар расмийларига кўра, бир киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.

Харьков вилояти расмийларига кўра, ракета ҳужумидан бир қанча турар-жой ва мактаб биноларига зарар етган.

"Бугун тунда душман ҳарбий инфратузилмага алоқаси бўлмаган, таълим муассасаси бўлган мана бу бинони яксон қилди" , дейди Дерхачи мери Вячеслав Задоренко.

Россия ракеталари бутун мамлакат бўйлаб турар-жойларни вайрон қилганига оид кўплаб далилларга қарамай, тинч аҳоли пунктларини нишонга олганини бир неча бор рад этган.

Украина расмийлари, шунингдек, Россия кучлари Донецк, Луганск, Днепропетровск ва Запорожье вилоятларига ҳам ракета зарбалари берганини маълум қилди.

16:57 27.8.2022

Чаплинога ҳужум ҳарбий жиноят сифатида малакаланиши мумкин

24 август куни йигирмадан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Украинанинг Чаплино темир йўл вокзалига қилинган Россия ҳужуми ҳарбий жиноят сифатида таснифланиши мумкин.

Бу ҳақда Associated Press халқаро экспертларга таяниб берди.

Россия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Днепропетровск вилоятидаги Чаплино станциясига “Искандар” ракетаси “тўғридан-тўғри урилгани” ортидан у ердаги “Украина Қуролли Кучлари резервидаги 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи” ва 10 та ҳарбий хизматчини нишонга олганини айтиб чиқди.

Чаплинога борган Associated Press журналистининг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида украиналик ҳарбийлар бўлганини кўрсатадиган далиллар йўқ, аксинча ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

Ҳозрга қадар Чаплинога ҳужумда камида 25 одам ҳалок бўлгани, олти яшар бола машинада тириклай ёниб кетгани, 11 ёшли яна бир бола эса харобалар тагида қолиб, ўлгани хабар қилинган. Уч бола дохил ўттиз чоғли ярадор оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Днепропетровск вилоят кенгаши раҳбари Николай Лукашук Россия ракета ҳужуми оқибатида Донецк вилоятининг Покровск шаҳридан эвакуация қилинганларни олиб кетаётган поезднинг беш вагони ёниб кетганини айтган. Ҳалок бўлганлар орасида бир оила, жумладан, 17 ёшли қиз ҳам бўлганини билдирган.

Associated Press агентлигига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳарбий хизматчиларнинг бир қисми бўлган тақдирда ҳам, зарба тинч аҳолига номутаносиб зарар етказса, уруш жинояти ҳисобланиши мумкин. Вандербилт университети ҳуқуқ факултети профессори Майкл Ньютоннинг тушунтиришича, кўп сонли тинч аҳоли қурбонлари бўлган ҳарбий хизматчиларнинг кичик гуруҳига зарба бериш уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин.

18:21 27.8.2022

Зеленский: Запорож атом станцияси жуда хавфли бўлиб қолмоқда

Украинадаги Россия томонидан босиб олинган Запорож атом станциясидаги вазият жуда хавфли бўлиб қолмоқда.

Гарчи жума куни объектнинг иккита ишлайдиган ядро реактори қайта уланган бўлса ҳам, вазият таҳликали, деди Украина президенти Владимир Зеленский.

Жума оқшомидаги нутқида у Атом энергияси бўйича халқаро агентликка имкон қадар тезроқ заводга ташриф буюришга рухсат бериш талабини яна бир бор таъкидлади.

"Россиянинг реакторлар узилишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатлари станцияни яна хавф ёқасига олиб келади", - деди Украина президенти Владимир Зеленский.

Зеленский ўз чиқишида Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида тузилган дон битими шартларига кўра, Украина Қора денгиз портларидан бир миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилганини ҳам маълум қилди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG