Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 02:55

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

18:23 26.8.2022

«АЭС хавфсизлик тизимида камчилик йўқ»

Украинанинг “Энергоатом” ширкати ҳозирда станциядаги хавфсизлик тизимида камчилик йўқ, деб баёнот берди.

“Станциянинг электр қувватига эҳтиёжи Украина энерготизимининг таъмирдан чиқарилган линияси орқали қондирилади. АЭС қувватини Украина энерготизимига узатиш линиялари янгиланган, станциянинг икки энероблокини тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда. Жиҳозлар ва хавфсизлик тизими ишида камчилик йўқ”, дейилади ширкат хабарномасида.

Завод яқинида Россия армияси босиб олган Энергодар шаҳарчасининг Россия томонидан тайинланган мулозими Владимир Рогов бу ёнғиннинг келиб чиқишида Украина қуролли кучларини айблади. Унинг сўзларига кўра, пайшанба куни минтақадаги шаҳарлар бир неча соат давомида электр энергиясидан узилиб қолган.

Украина ва АҚШ разведкалари Россия армияси АЭСда провокация қилишга тайёрланаётганини билдирган.

18:24 26.8.2022

Чаплино вокзали “Искандар” ракеталари билан нишонга олинган

Россия армияси икки аэропортда бир неча Украина ҳарбий самолёти йўқ қилгани, Украина кучлари эса Россия назорати остидаги кўприкка ҳужум қилганини даъво қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков, Россия Аэрокосмик кучлари Николаев вилоятидаги Каховка қўмондонлик пунктига юқори аниқликдаги ракета зарбаси берди ҳамда вайрон қилди, деб баёнот берди.

Қўшимча қилинишича, Россия кучлари Днепропетровск вилоятидаги Чаплино темир йўл вокзалидаги ҳарбий поездни ҳам “Искандар” ракеталари билан нишонга олиб, йўқ қилган. Поезд Донбассга кетаётган бўлган.

Россия кучлари ҳарбий қурол ва техникалар таъмирланаётган Украина ҳарбий объектларига ҳам аниқ ҳужумлар уюштирган.

Украина армияси эса Херсон жанубида Россия назоратида бўлган Антоновский кўпригига иккинчи ҳужумни амалга оширгани ҳақида маълумот тарқатди. Украина томонининг айтишича, Россия кучлари кўприкдан оғир қурол ва ўқ-дори олиб ўтишда фойдаланиб келган.

Уруш шароитида томонларнинг бу баёнотларини мутстақил манбалар орқали тешкриш имконсиз бўлиб қолмоқда.

18:25 26.8.2022

Эксперт: Россия армиясида оммавий сафарбарлик - техник жиҳатдан имконсиз

Владимир Путин Россия армияси шахсий таркибини 140 минг кишига ошириш ҳақида фармон чиқарди. Фармон 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Сўнгги 30 йилда – то бугунга қадар Россия армияси ҳарбий хизматчилари сони фақат камайтирилган эди, дейди халқаро алоқалар ва хавфсизлик бўйича эксперт Павел Лузин.

“Настояшчее время” мухбири ундан Россия Қуролли кучлари таркибини тўлдиришнинг реал имкониятлари бор ёки йўқлиги ҳақида сўради.

– Бу ўзлари, яъни ички аудитория учун. Идора журналларида эса ҳарбий хизматчиларнинг ҳақиқий сони ёзилади – бу рақам 770 минглар атрофида. Ҳозир анча камайган, 700 минг ва ундан ҳам кам бўлса керак, бу аниқ, чунки талафотлар бор, муддатли хизматга чақирув режаси тўлмаяпти, ёппасига хизматдан бўшаш ҳолатлари кузатилмоқда. Демографик вазият тобора ёмонлашаётган пайтда ҳарбий хизматчилар сонини 20 йил аввалги кўрсаткичга қайтаришмоқчи.

Бу нима дегани? Биринчи тахмин: чақирув асосида ҳарбий хизмат муддати узайтирилади, агар бу муддат бир йилдан бир ярим йилга узайтирилса, ҳарбийлар сонига 137 минг киши қўшилади. Бироқ бу тескари эффект бериши ҳам мумкин: ҳарбий хизматдан бўйин товлаш янада кўпаяди ва сурункали тус олади. Демак, ижтимоий воқеликка зид бўлса ҳам хизмат муддатини узайтириш керак, ёки Росгвардияни, ақалли унинг бир қисмини Қуролли кучларга ўтказиш керак. Росгвардия билан шунақа пертурбация рўй бериши мумкин, аммо бу авторитар ҳокимиятнинг сиёсий мантиғига тўғри келмайди. Нега?

Чунки авторитар ҳокимият тизимининг хос жиҳатларидан бири ҳарбий кучни фрагментлашдир. Учинчи йўл ҳам бор: улар зиддиятни кучайтиришмоқчи, балки Литва, Латвия, Эстония ва Польшага уруш эълон қилишар, ёки Калининградга қуруқликдан йўлак очишни талаб қилишар. Аммо бу муҳим эмас, уруш эълон қилишади, бунинг учун кўп ақл шарт эмас. Уруш эълон қилингач, мавжуд ташкилий тузилмаларга захирага олиш бошланади. Чунки Россия армиясида оммавий сафарбарлик ўтказиш техник жиҳатдан имконсиз, халқаро алоқалар ва хавфсизлик бўйича эксперт Павел Лузин.

15:17 27.8.2022

Лукашенко ядровий қурол билан таҳдид қилди

Беларус президенти Александр Лукашенко ўз армияси жанговар учоқлари ядровий қурол олиб юришга ўзгартирилгани ва “Ғарб бирор муаммо туғдирса, Минск дарҳол жавоб қайтариши”ни айтди.

Лукашенкога НАТО аъзоси бўлган қўшни Польшадан келажакда юзага келиши мумкин бўлган таҳдид ҳақида гапирар экан, Минск ҳар қандай кескинлашувга қандай жавоб қайтаришини билишини айтди.

"Агар улар кескинлашувни афзал кўрсалар, ҳеч қандай вертолёт ёки самолётлар уларни қутқара олмаслигини тушунишлари керак. Ҳаммаси тайёр", - деди Лукашенко.

Лукашенко Беларус ҳарбий учоқларини модернизация қилиш бўйича Россия президенти Владимир Путин билан келишиб олганини ҳам қўшимча қилди.

Россиянинг иттифоқчиси бўлган Беларус ядро қуролига эга эмас. Лукашенко Украинага қарши "махсус ҳарбий операция"ни ўтказиш учун Беларус ҳудудидан фойдаланаётган Москвадан қурол-яроғ қандай ўтказилиши ҳақида батафсил маълумот бермади.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG