Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 00:03

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:16 25.8.2022

Германия ТИВ: “Украина ғалаба қозона оладими, йўқми, билмаймиз, лекин унинг ғалабаси учун барча ишни қиламиз”

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокка кўра, у Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозона олиши ёки олмаслигини билмайди, бироқ Германия Украина енгиб чиқиши учун қўлидан келган барча ишни қилади. Бербок Украина олти ойдан бери ўз озодлиги ҳамда “Европанинг тинч ҳаёти” учун кураш олиб бораётганини айтди.

Бербок расмий Берлин урушда Киев ғалаба қозониши учун барча ишни қилишини таъкидлар экан, Украина Россияни енга олиш-олмаслигини билмаслигини айтди ва буни “шафқатсиз воқелик” деб атади.

Вазир, шунингдек, Украинага Германиядан қурол-аслаҳа етказиб бериш “нозик чегара”да турганини, мамлакатнинг ўзида “қурол захиралари тугаб битган”ини айтди. Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт эса Бундесвер омборларидан Украинага қурол бериш сўнгги нуқтага етди, дея апрель ойида айтган.

09:34 26.8.2022

«Энергоатом» Запорож АЭСи энергия тармоғидан узилганини билдирди

Украинанинг «Энергоатом» агентлиги тарихда илк маротаба Запорож АЭСи 25 август куни энергия тармоғидан тўлиқ узиб қўйилганини билдирди.

Агентликнинг маълум қилишича, АЭС яқинидаги Запорож иссиқлик электр станциясининг кул чиқиндихонасида ёнғин юз берган. Бунинг оқибатида АЭСнинг тўртинчи алоқа тармоғи Украина энергетика тизимидан узилиб қолган. Бундан аввал Россия бомбардимони оқибатида Запорож АЭСнинг уч тармоғи ишдан чиққан эди.

«Интерфакс» агентлигининг босқинчилар маъмуриятига таяниб ёзишича, тўртинчи энергия тармоғининг узилиши оқибатида Херсон, Новая Каховка, Энергодар ва Мелитопол шаҳарлари электрсиз қолди. Кейинроқ Херсонда электр таъминоти қайта тиклангани айтилди.

Украинанинг Энергодар шаҳрида жойлашган Запорож АЭСи Европадаги энг йирик атом электр станцияси ҳисобланади. Мазкур АЭС март ойидан бери Россия армияси назорати остида қолмоқда. Бу ерда украин мутахассислари ишлашда давом этмоқда, аммо август бошидан бери АЭС бир неча маротаба ўққа тутилгани хабар қилинди. Бу воқеаларда Россия ва Украина бир бирини айбламоқда.

10:35 26.8.2022

Киевда Россия ва Совет Иттифоқига алоқадор 95 та кўча номи ўзгартирилди

Киев мэри Виталий Кличко Telegram каналида пойтахтда Россия ва Совет Иттифоқига алоқадор 95 та кўча номи ўзгартирилгани тўғрисида маълум қилди. Жумладан, маршал Малиновский кўчаси «Азов полки қаҳрамонлари», Питер кўчаси Лондон, Карл Маркс кўчаси Гуцл деб ўзгартирилди.

Июль ойида Украинада руслаштириш орқали тоталитаризм шаклланишига қарши Мадания вазирлиги қошида махсус комиссия ташкил қилинган эди. Авгсут ойи бошларида комиссия Россия ва СССРга алоқадор топонимларни ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган.

10:51 26.8.2022

Европа Иттифоқидан бошпана сўраган руслар сони кўпайди

Россия Украинага бостириб кирган 24 февралдан то 22 августгача Европа Иттифоқига 998 мингдан кўпроқ россиялик кўчиб ўтди. Бу ҳақда ERR Европа Иттифоқининг ташқи чегаралар хавфсизлиги бўйича Frontex агентлигига таянган ҳолда хабар берди. Маълум қилинишича, Россиядан Европага қочганларнинг 329 минг 185 нафари Финландия орқали, 281 минг 957 нафари Эстония орқали кириб келган.

Аввалроқ Deutsche Welle ( “Немис тўлқини”) радиоси Миграция ва қочқинлар бўйича федерал агентликка таянган ҳолда 2022 йил январидан то шу кунгача Германияга бошпана сўраб мурожаат қилаётган россияликлар сони 1098 кишига етгани тўғрисида билдирган эди. Уларнинг фақат 11,2 фоизига қочқин мақоми берилган.

Бошпана сўраганларнинг 830 нафари Германияга Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг келган. Июль ойида қочқинлик мақоми сўраган россияликлар сони энг юқори даражага етган. Июлда бошпана сўраган россияликлар сони 192 кишини ташкил қилди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG