Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 18:14

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

18:28 14.8.2022

Губернатор Запороже АЭСи ҳудудини қуролсизлантиришга чақирди

Запороже вилояти губернатори Запороже атом электр станциясини қуролсизлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ташкилотларни даъват қилди.

Губернатор АЭС ичкариси ва атрофида қурол мутлақо бўлмаслигини таъминлаш керак, деди Олександр Старух, Запороже вилояти губернатори:

- Ҳозирда вазият кескинлигича қолмоқда. Худога шукур, ядровий хавф туғдирувчи объектлар ўққа тутилмаган, радиациявий фон нормал чегараларда. Аммо шу билан бирга, у ерга қўшин ва ўқ-дориларни жойлаштириш эртами-кечми тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

У МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) каби ташкилотларнинг қоидаларини бажаришга чақирди.

18:30 14.8.2022

В.Зеленский: АЭСдаги ҳар бир рус солдати нишонимизга айланади!

Украина мамлакат жанубидаги босиб олинган атом станциясига қарата ўт очаётган ёки ундан фойдаланаётган рус аскарларини нишонга олди, деди президент Владимир Зеленский 13-август кунги кечки чиқишида.

- Станциядан ўқ узган ёки ундан ниқоб сифатида фойдаланаётган ҳар бир рус аскари бизнинг разведкачиларимиз, махсус хизматларимиз, армиямиз учун алоҳида нишонга айланишини англаши керак. Ва террористик давлатнинг мутлақо барча амалдорлари, шунингдек, атом электр станцияларида шантаж амалиётларида уларга ёрдам бераётганлар халқаро судда жавоб беришлари керак, - деди Владимир Зеленский .

Украина ва Россия Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлган Запороже атом электр станциясининг сўнгги пайтларда бир неча бор ўққа тутилиши юзасидан айбловлар билан алмашди. Уруш бошидаёқ станция рус қўшинлари томонидан эгаллаб олинганди.

Тафсилотларни келтирмаган Зеленский Россия атом электр станцияларидан ядровий шантаж учун фойдаланаётганликда айблади.

18:34 14.8.2022

Беларус аэродромидаги портлашда бир нечта ҳарбий техника йўқотилди

Maxar Technologies компанияси Гомел вилоятидаги Зябровка аэродромининг янги сунъий йўлдош суратларини эълон қилди, суратлар 12 август куни олинган. Суратларда асосий учиш-қўниш йўлагида яқинда содир бўлган портлаш излари кўрсатилган ва яқин атрофда куйган ўсимликлар кўринади.

OSINT таҳлилчиларидан бири Оливер Александр Твиттерда ёниб кетган объектни "Т-72 танки ёки шунга ўхшаш" эканлигини аниқлади.

Зябровка аэродроми ҳудудида 11 августга ўтар кечаси портлашлар содир бўлганди. Бу ҳақдаги маълумотни бир вақтнинг ўзида бир нечта манбалар тасдиқлади - улар камида саккизта портлаш бўлганини хабар қилишди. Кейинроқ Беларус Мудофаа вазирлиги аэродром ҳудудида “техника двигатели” ёниб кетгани ҳақида хабар берди.

Беларуснинг Зябровка аэродромидан рус қўшинлари фойдаланаётгани Россиянинг Украинага қарши урушининг дастлабки кунларида маълум бўлди. Украинадан атиги 50 км нарида жойлашган Зябровкадан учоқлар мунтазам равишда учиб турган, Украинага ракеталар отиб турилган.

18:37 14.8.2022

Саки аэродромида нечта учоқ йўқ қилинди?

Қримнинг Новофедоровка аэропортидаги портлашлардан кейин Россия 55 миллион доллардан 450 миллион долларгача бўлган самолётларини йўқотган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Украинанинг Форбс нашри.

Американинг Планет Лабс компанияси Портлашлардан бир неча соат олдин аэродромнинг сунъий йўлдош тасвирларини олганини маълум қилди: ўша пайтда у эрда 20 дан ортиқ ҳарбий учоқ - асосан Су-30СМ қирувчи ва Су-24МР бомбардимончи самолётлари, битта оғир ҳарбий транспорт Ил-76 ва бир нечта вертолётлар бўлганини қайд этган. Форбес йўқ қилинган техниканинг умумий нархини 650-850 миллион долларга баҳолади.

Новофедоровкада қанча ва қайси учоқ зарба туфайли аниқ вайрон қилингани номаълум.

Турли манбалар турли рақамларни келтирмоқда: мутахассислар 8 дан 24 тагача самолёт йўқ қилинганини айтишмоқда. ИнформНапалм халқаро тергов ҳамжамиятининг Қрим манбаларига кўра, Россия роппа-роса 24 учоқни йўқотган. ИнформНапалм уларнинг нархини 380 миллион долларга баҳоламоқда.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG