Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 11:34

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

23:45 11.8.2022

Херсон, Харьков ва Бахмут учун жанглар давом этмоқда

Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари чоршанба куни эрта тонгда Харков вилоятида рус қўшинларига қарши янги зенит қуролидан фойдаланди.

Жанубдаги Россия назорати остидаги ҳудудларни қайтариб олиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган Украина ўтган ҳафтада Москва босиб олинган ҳудудни ҳимоя қилиш учун ўз кучларини қайта жойлаштириши ҳақида маълумотлар олинганини билдирди.

Россия Украина жанубида 24 февралдаги босқинининг дастлабки босқичларида қўлга киритган ҳудудларга эгалик қилмоқда. Бироқ Киев катта қарши ҳужум бошлашга ва бу ҳудудларни қайтаришга ваъда берди ва Россия таъминот линиялари ва ўқ-дорилар омборларига зарба бериш учун Ғарбнинг замонавий қуролларидан фойдаланишга ўтганини айтмоқда.

Британия ҳукумати эса Украинага яна учта М270 ракета мосламасини топшириш ниятида. Бу ҳақда Мудофаа вазири Бен Уоллес ББC билан суҳбатда айтди. Киев комплексларга мўлжалланган катта миқдордаги ракеталарни ҳам олади.АҚШ Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия кучлари Бахмутнинг шимоли-шарқида ва ғарбида, шунингдек, Донецк шимоли-ғарбида кичик ҳудудларни қўлга киритишга муваффақ бўлган бўлиши мумкин.

Иккала ҳолатда ҳам армия шаҳарга олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, рус қўшинлари Харковнинг шимолий ва шимоли-ғарбига бир неча марта ҳужум қилиб кўрган, аммо ҳеч қандай натижа оломаган. Херсон вилоятида ҳам вазият айни ҳолатда.

18:00 12.8.2022

Россия: МАГАТЭ расмийлари шу ойдаёқ АЭС ҳудудига бориши мумкин

БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Қўшма Штатлар қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш таклифини қўллаб-қувватлаб, Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТЭ)ни АЭС ҳудудига чақирди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, дунё "кўлами жиҳатидан Чернобил фожеасидан кам бўлмаган ядровий фалокат ёқасига" келмоқда. Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ расмийлари шу ойдаёқ ҳудудга бориши мумкин.

18:01 12.8.2022

Франция Зеленский талабини қувватлади

Украина президенти Владимир Зеленский тунги видеомурожаатида Запорожье атом электр станцияси ҳудудига “янги зарбалар” берилганини айтар экан, Россияга ишора қилиб, бу ҳужумни “террорчи давлатнинг энг катта жиноятларидан бири", дея атади:

"Ҳозир Запорожье АЭС атрофида содир бўлаётган воқеалар террорчи давлатнинг энг катта жиноятларидан биридир. Россия жаҳон тарихида яна терроризм манбаига айланди. Шу пайтгача ҳеч ким атом электр станциясидан дунёга таҳдид қилиш ва шартлар қўйиш учун фойдаланмаганди. Босқинчиларни Запорожье АЭСдан қувиб чиқариш учун бутун дунё зудлик билан ўз муносабатини билдириши керак. Бу фақатгина Украинанинг эҳтиёжи эмас, балки бутун дунё учун глобал манфаат масаласидир".

Франция Зеленскийнинг талабини қўллаб-қувватлар экан, Россиянинг АЭСни босиб олиши дунё учун хавф туғдираётганини айтди.

“Россия қуролли кучларининг завод яқинида мавжудлиги ва ҳаракатлари ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган авария хавфини сезиларли оширади”, — дейилади Франция ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

18:02 12.8.2022

Россия: Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига ҳужум уюштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги рус қўшинлари Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига ҳужум уюштираётгани ҳақида яна баёнот берди.

Вазирлик матбуот котиби Игор Конашенковга кўра, Россия қўшинлари Украинанинг Артёмовск ва Авдеевкадаги ҳарбий кучларининг 14 ва 66- механизациялашган бригадаларига зарба берган.

Бундан ташқари, Россия ҳарбий ҳаво кучлари, Днепропетровск вилоятидаги Никопол яқинида битта Ми-24 вертолёти ва Харков вилоятида бир нечта дронларни уриб туширганини айтмоқда.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби, Россия ҳарбий кучлари Донецк ва Луганскда тўлиқ назорат ўрнатиш ва бу ҳудудларда ҳужумларни қайта тиклаш учун қулай шароит яратишга ҳаракат қилаётганини айтмоқда.

Украина томонининг қўшимча қилишича, Россия қўшинлари мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Донецк вилоятида қулай позицияни эгаллашга уринмоқда ҳамда Краматорск ва Артёмовскка ҳужумларни қайта бошлашга интилмоқда.

Ҳозирча Россия ва Украина томонлари берган бу маълумотларни мустақил манбалардан текшириш имкони йўқ.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG