Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 02:58

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

07:38 9.8.2022

АҚШ Украина бюджетини қўллаб-қувватлашга 4,5 миллиард доллар беради

АҚШ Украина бюджетидан молиялаштириладиган тўловларни таъминлаш, жумладан, касалхона ва мактабларга электр ҳамда иссиқлик ҳақини тўлаш, врачлар, ўқитувчилар ва бошқа хизматчиларнинг ойликлари учун 4,5 миллиард доллар миқдорида кўмак кўрсатади. Бу ҳақда АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги сайтида маълум қилинди.

АҚШ Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки орқали бериладиган маблағнинг 3 миллиард долларлик биринчи қисми август ойида берилади. Жаҳон банкининг ҳисобича, уруш оқибатида 2023 йил охирига келиб, Украина аҳолисининг 55 фоизи қашшоқликка юз тутади. Уруш бошлангунига қадар бу кўрсаткич 2,5 фоизни ташкил қилар эди.

АҚШ Украинага июлда 1,7 миллиард доллар, июнда 1,3 миллиард доллар кўмак кўрсатган эди. Бундан ташқари Вашингтон Киевга бир неча миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ҳам кўрсатган. 8 август куни Пентагон Украинага яна қўшимча тарзда 1 миллиард долларлик қурол етказиб берилишини билдирган.

Мазкур ёрдам доирасида Украинага HIMARS ва NASAMS комплекслари учун ракеталар, 155 мм., калибрдаги 75 мингта артиллерия снаряди, 50 та зирхланган ҳарбий тез ёрдам автомашинаси, пиёдаларга қарши миналар ва портловчи моддалар берилади.

Украина ҳукуматининг билдиришича, уруш оқибатида мамлакат бюджети ой сайин 5 миллиард доллар дефецитга учрамоқда.

10:49 9.8.2022

Запорожнинг Москва томонидан тайинланган раҳбари референдум тўғрисидаги қарорни қабул қилди

Запорожнинг Москва томонидан тайинланган раҳбари Евгений Балицкий вилоятнинг Россияга қўшилиши бўйича референдум ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда ТАСС ва РИА Новости хабар тарқатди.

Қарорни имзолаш тадбири 8 август куни Мелитополда Россия ҳукумати томонидан уюштирилган форум доирасида бўлиб ўтди. Референдумни ўтказиш муддати ҳозирча эълон қилинмаяпти.

Аввалроқ Россия босиб олинган Херсон ва Запорож вилоятларида “Россияга қўшилиш бўйича референдум” ўтказишни режалаштираётгани айтилган эди. Бу вилоятларда сайлов комиссиялари ҳам ташкил этилмоқда. Лекин референдум қачон ўтказилиши номаълумлигича қолаётир.

Россия Херсон вилоятини тўлиғича, Запорож вилоятининг эса 60 фоизга яқинини босиб олган. Запорож шаҳрини ҳозирда Украина назорат қилаётир. Киев Россия босиб олган барча ҳудудлар тез орада қайтариб олинишини ваъда қилмоқда.

19:24 9.8.2022

Зеленский: Ғарб россияликларга эшикни ёпиши керак

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб мамлакатларини Россиянинг барча фуқароларига ўз эшикларини ёпишга чақирди.

У The Washington Post журналистлари билан суҳбатда бу Россияни Украина ҳудудини аннексия қилишда давом этишдан тўхтатиш чораларидан бири эканини айтди.

“Улар “Бу урушнинг бизга ҳеч бир дахли йўқ. Бутун аҳоли жавобгар бўла олмайди-ку ахир”, дейишади. Йўқ, жавобгар бўла олади. Чунки аҳоли шу ҳукуматни танлаган, у билан курашмайди, баҳс қилмайди, унга қарата ҳайқирмайди. Россияликлар қандай бўлишидан қатъий назар... ўз юртларига қайтишлари керак”, деди Зеленский.

19:40 9.8.2022

ISW: Кремль Ғарбни ядровий ҳалокат билан қўрқитяпти

Россия армияси Запорожье АЭС ҳудудини ўққа тутишда ва ўз ҳарбий техникаларини ядро реакторлари ёнида сақлашда давом этмоқда, дея маълум қилди Урушни ўрганиш институти (ISW).

Америкалик экспертларга кўра, Кремль шу тариқа Ғарбни ядровий ҳалокат билан қўрқитиб, АҚШ ва Евроиттифоқнинг Украинага ҳарбий ёрдам беришини тўхтатиб қўйишига ёки Украинани дастаклашдан бутунлай воз кечишига эришмоқчи.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG