Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2025, Тошкент вақти: 20:33

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:41 7.8.2022

Украиналик болакай қўшиқ айтиб йиққан пулини ҳарбийларга берди

Черниговлик 8 ёшли Сергей Украина армияси учун 64 000 гривна еки 1700 доллардан кўпроқ пул йиғиб, Сергей Притула фондига хайрия қилди. Бу ҳақда ташкилот саҳифасида хабар берилди.

Бола кўчада украинча қўшиқлар айтиб пул йиққанини гапириб берди. Жамғарма раҳбарининг “Бу пуллар қонуний йўллар билан топилганми?” дея берган ҳазилига бола жиддий оҳангда:

- Мен кўчада қўшиқ айтиб Украина армияси учун пул йиғдим. Мана 64 минг йиғдим. Майда пул жуда кўп эди мана бунча эди! Биз ҳаммасини йириклаштириб олиб келдик, деди.

Хайрия жамғармаси вакиллари Сергейнинг бу ҳатти ҳаракатларидан жуда таъсирланиб кетганини билдиришди. Фонд раҳбари Притула таклифи билан болакай қўшиқ айтиб йиққан пул қўлга олинган рус танкини таъмирлашга сарфланади.

08:53 8.8.2022

Amnesty International Украина айбланган ҳисоботи учун узр сўради

Харьковдаги мактаб.
Харьковдаги мактаб.

Amnesty International халқаро ташкилоти Украина армияси ҳаракатлари танқид қилинган ҳисботи учун узр сўради. Ташкилот «ҳисобот ғазаб ва изтиробларга сабаб бўлгани»дан афсусда эканини билдирди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Amnesty International узр сўраган ҳолда ҳисоботда келтирилган хулосадан воз кечмаслигини таъкидлаган. Ҳисобот хулосасида Украина армиясини мактаб ва касалхона каби фуқаровий объектларга жойлаштириб, уруш олиб бориш қоидасини бузаётгани айтилган эди.

Amnesty International 7 августдаги баёнотида “ҳисоботда Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари мутлақо оқлаб бўлмас экани”ни ҳамда “Amnesty International Россия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар учун Украина армияси масъул деб ҳисобламаслиги”ни таъкидлади.

Amnesty International ўтган ҳафтада эълон қилган баҳсли ҳисоботни Украина президенти Владимир Зеленский қоралаб чиқққан, Украина Қуролли кучлари эса ташкилотни аккредитациядан маҳрум қилган эди. Бунинг ортидан Amnesty International ташкилотининг Украина ваколатхонаси раҳбари Оксана Покальчук истеъфо берди.

09:13 8.8.2022

Жириновский асос солган ЛДПР партиясидан депутат Журавлёв немис журналистини ўлдиришга қасд қилди

Алексей Журавлёв (ўнгда) "60 минут" кўрсатувида.
Алексей Журавлёв (ўнгда) "60 минут" кўрсатувида.

ЛДПР партияси 7 август куни давлат думаси депутати Алексей Журавлёвнинг немис журналистини ўлдиришга қасд қилгани тўғрисидаги сўзлари “партия раҳбарияти позициясига зид келадиган шахсий фикр” эканини билдирди. ЛДПР Журавлёвнинг ушбу хатти-ҳаракати партиянинг сентябрда ўтадиган йиғилишида муҳокама этилишини маълум қилди.

Аввалроқ “Россия-1” телеканалининг “60 минут” кўрсатувида Алексей Журавлёв Украинадаги урушни ёритаётган Германиянинг Bild нашри журналистини ўлдиришга қасд қилганини очиқ айтган эди.

Журавлёв сўзма-суз мана буларни айтди: “Биз барчамиз келамиз ва сизларнинг барчангизни ўлдирамиз”. Журавлёв бу гапни айтар экан, уятли ва ҳақоратли сўзларни ишлатди.

Кўрсатув муаллифи Евгений Попов депутатни тўхтатмоқчи бўлди, бироқ Журавлёв бошловчига бир неча марта “Тупурдим” деган сўзни айтган. Шундан сўнг депутат Украинада немис журналистини учратиб қолса, уни албатта ўлдиришга қасд қилганини билдирди.

10:16 8.8.2022

Зеленский: Россия “референдумлар” ўтказадиган бўлса, музокаралар имкониятидан маҳрум бўлади

Украина президенти Владимир Зеленский анъанавий кечки видеомурожаатида Россия босиб олинган ҳудудларда “референдум”лар ўтказадиган бўлса Киев билан музокаралар ўтказишга бўлган ҳар қандай имкониятини қўлдан бой бериши ҳақида гапирди.

Украина президентига кўра: “Россия томонига музокаралар ўтказиш муайян бир паллада катта заруриятга айланади”.

Россия Украинага бостириб кирганидан буён Киев ва Москва расмийлари бир неча марта урушни тўхтатиш масаласида музокаралар ўтказди. Бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланди. Сўнги музокара март ойида Истанбулда ўтказилди.

Россия шу кунгача Луганск вилоятини тўлиғича, Донецк, Херсон ва Запорож вилоятларининг катта қисмини босиб олди. Мазкур ҳудудларда ташкил этилган оккупацион маҳаллий ҳукумат расмийлари Россияга қўшилиш тўғрисида сентябрь ойида референдумлар ўтказилишини айтмоқда.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG