Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2025, Тошкент вақти: 20:32

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:01 4.9.2022

ЕИ Иқтисодий комиссари: Россия бизни газ билан қўрқита олмайди!

Паоло Гентилони
Паоло Гентилони

Европа Иттифоқининг иқтисодий комиссари Россиянинг Европага газ етказиб беришни тўхтатиши шартнома бузилиши ва “оқибатларга олиб келиши” мумкинлигини айтди.

"Амбросетти" форумида чиқиш қилган Паоло Гентилони давлат раҳбарлари, иқтисодчилар ва Нобел мукофоти лауреатларининг асосан иқтисодиётга бағишланган халқаро йиғилишида шундай изоҳ берди:

- Путин газ таъминотини тўхтатиш учун яна бир қадам ташлаяпти. Бу шартномани бузиш деганидир, барчамиз бундай бўлмайди деб умид қиламиз. Аммо, агарда бу содир бўладиган бўлса, оқибатлар бўлиши аниқ, лекин биз бу хавфга бир неча ойлар давомида тайёргарлик кўрганимиз ҳам аниқ, шунинг учун биз буни паст баҳоламаслигимиз керак. Лекин улар бизни қўрқита олмайдилар.

Жума куни Россиянинг энергетика гиганти Газпром Германияга йирик қувур орқали табиий газ етказиб беришни ҳали тиклай олмаслигини айтганидан кейин Европадаги энергетика можароси авж олди.

Газпром чоршанба куни "Шимолий оқим 1" газ қувурини уч кунлик техник хизмат кўрсатиш учун ёпганди. Аммо жума куни кечқурун ижтимоий тармоқдаги постда турбинанинг "носозликлари" аниқлангани ва улар тузатилмагунча қувур ишламаслигини қўшимча қилган.

“Газпром” ширкати “Шимолий оқим 1”нинг газ оқимининг қисқариши сабабини техник муаммолар билан изоҳлаган.

18:57 4.9.2022

"Катта 7лик" молия вазирлари Россия нефтига энг максимал баҳо ўрнатишга келишди

Azer
Azer

Буюк Британия молия канцлери Надим Захави жума куни G7 Россия нефт бозорига қарши янги чекловлар жорий этилаётганини айтди. Катта 7лик мамлакатлари молия вазирлари Россия нефтига энг максимал баҳо ўрнатишга келишиб олишди.

- Бу Путиннинг нефт нархининг ўта юқори бўлишига йўл қўймайди. Ва энг муҳими - бу биз биргаликда бошқа мамлакатларни ҳам жалб қилишимиз мумкинлигини англатади. Биз G7 молия вазирлари ўртасида келишиб олдик - ушбу қарор фуқароларимизни келгуси йилги нефт нархининг кескин кўтарилишидан ҳимоя қилади, деди Надим Заҳави, Буюк Британия молия канцлери.

Bloomberg нашри Urals маркали нефтнинг бир баррелига $40-60 бериш муҳокама этилаётганини билдирди. G7 мамлакатлари бу чоралар Украинага босқинчилик урушини бошлаган Россиянинг газ ва нефт даромадларини кескин камайтиришига ишонмоқда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Дмитрий Медведев рус ёқилғисига қўйилган чекловни қўллаб қувватлаган мамлакатларга Россия нефт сотмаслигини эълон қилди.

18:51 4.9.2022

Севастополда портлашлар кузатилди

Портлашлар кеча Қримнинг Севастопол шаҳрида ҳам бўлгани хабари чиқди.

Ижтимоий тармоқларда бу портлашлар акс этган видеолар ҳам тарқалди. Маҳаллий пабликлар портлаш билан бирга ўқотар қурол овози ҳам эшитилганини гапирмоқда.

18:50 4.9.2022

Херсон вилоятининг Новая Каховка шаҳрида Днепр орқали ўтувчи кўприк ишдан чиққан

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Россия назоратидаги Нова Каховкадаги автомобил кўприги Украина Қуролли кучлари томонидан мунтазам равишда ўққа тутилиши натижасида вайрон қилинган. Айни дамда темир йўл кўприги ҳам шикастланган.

Украина манбаларига кўра, Днепр бўйлаб ўтиш жойларини йўқ қилиш Украина Қуролли Кучларининг умумий режасига тўғри келади - Херсон ва Херсон вилоятидаги рус қўшинларини қурол-яроғ етказиб бериш каналлари ва рус контингентини қўллаб-қувватлашнинг бошқа воситаларидан маҳрум қилиш ва минтақадаги Россия томонидан тайинланган ҳокимиятга зарба бериш.

30 август куни Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Ярослав Янушевич Украина ҳарбийлари аннексия қилинган Қрим орқали Херсонга Россиянинг захира тўлдириш каналларини узиб қўйишга муваффақ бўлганини, шунингдек, Херсондаги Антоновский кўпригини ишдан чиқарганини маълум қилганди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG