Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 08:16

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:41 31.8.2022

Бурятлар украин байроғидаги рангларга қарши

Россияда эса Украин байроғида аксини топган сариқ ва кўк рангларга қарши кампания давом этмоқда. Айрим ҳолларда бу жуда кулгили ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Бурятияда маҳаллий аҳоли вакиллари ғазабини сариқ-кўк рангдаги мана бу бино қўзғатиб қолгани айтилмоқда. Бино рангини ўзгартиришни талаб қилган бурятиялик Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири “Муқаддас рус халқи Украина шарқида яшаш учун курашаётган бир пайтда, бизда мана бунақа бедодлик... Бундай бўлиши мумкин эмас!” деб ёзди.

Энг қизиғи, бу ранглар Бурятия Республикаси давлат байроғи ва герби ранглари ҳамдир.

19:38 31.8.2022

Зеленский АЭХА вакиллари билан учрашди. Экспертлар Запорожье АЭСига жўнаб кетди

Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) делегацияси аъзолари билан учрашди. У ўз чиқишида яна бир бор Запорожье АЭСдан “Россия Федерациясининг барча қўшинларини олиб чиқиб кетишга” чақирди.

- Бугун Европа ва дунёнинг барча етакчилари станцияни зудлик билан қуролсизлантириш, барча рус ҳарбийларини ҳар қандай қурол билан портловчи моддалар билан олиб чиқилиши ва бизнинг станциямизни озод қилиш, шунингдек, демилитаризация зонасини ташкил этиш тарафдори. Запорожье АЭСи ва унинг атрофи ҳам тўлиқ Украина назоратига ўтказилиши лозим. Фақат шу йўл билан биз ядровий энергия билан боғлиқ ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этишимиз мумкин, деди Владимир Зеленский.

Запорожье АЭСда ядровий ҳалокат рўй бериши хавфи шу қадар юқорики, мулозимлар яқин атрофдаги ҳудудлар аҳолисига нурланишга қарши йод таблеткалари тарқата бошлаганлар.

АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ҳалокатнинг олдини олиш мақсадида бир неча ойдан буён Запорожье АЭСга кириш чораларини топишга уринди. АЭС Россия қўшинлари томонидан урушнинг дастлабки кунларидаёқ босиб олинган эди, уни украиналик атомчилар ишлатишмоқда. Агентлик раҳбари Рафаел Гроссининг сўзларига кўра, миссия АЭСдаги вазиятни “бир неча кун давомида” ўрганади. Бундан ташқари, Гросси станциядаги АЭХА миссияси назоратини доимий режимга кўчиришни кутаётганини айтди.

"Бу мен қилмоқчи бўлган энг муҳим ишлардан бири ва мен буни амалга ошираман", деди у.

19:34 31.8.2022

Россияликларнинг 80 фоизи уруш туфайли маблағларини йўқотган

Россиянинг ўзидаги иқтисодий вазият бироз таранг.

Бу ҳақда «АльфаСтрахование» агентлигиэълон қилган сўрови натижаларида айтилади. Россияликларнинг 80 фоиздан ортиғи Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланган феврал ойидан бери ўз жамғармаларини қисман ёки тўлиқ йўқотган.

Респондентларнинг 8 фоизи молиявий даромад манбаини йўқотгани, ҳар бешинчи киши (~21%) деярли барча жамғармаларини йўқотгани, 52 фоизи эса жамғармасининг бир қисмини йўқотганини билдирган.

Сўровда қатнашганларнинг атиги 19 фоизи ҳеч нарсани йўқотмагани ва даромад ҳажми ўзгармаганини билдирган.

19:30 31.8.2022

Путин собиқ тансоқчисидан фронтдаги вазият борасида ҳисобот олди

Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Москвада Росгвардия раҳбари Виктор Золотов билан учрашди. Путин Золотовнинг унинг қўшинлари “Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудида қонун ва тартибни сақлаш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича кенг кўламли вазифаларни бажараётгани” ҳақидаги ҳисоботини тинглади.

- Миллий гвардия қўшинлари Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудида, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида қонун ва тартибни сақлаш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича кенг кўламли вазифаларни бажармоқда. Биз жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этяпмиз - яъни разведка ва пистирма, шунингдек, душманнинг қўпорувчи кучларини аниқлаш ва йўқ қилиш, ўқ-дорилар омборларини аниқлаш ва йўқ қилиш, деди Виктор Золотов, Россия Миллий гвардияси бошлиғи.

Путиннинг собиқ тансоқчиси, Россиянинг криминал доиралари билан алоқадорликда гумон қилинган генерал Золотов рус қўшинлари "маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб қувватланаётгани", босиб олинган ҳудуд аҳолиси ўз фарзандларининг “бахтли болалигини ҳимоя қилинаётгани”ни ҳис этишаётганини ҳам иддао қилди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG