Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 12:54

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:48 28.8.2022

Қозоғистонга Z ва V свастикаси билан кирган россияликлар маҳаллийлар норозилигига учради

Россиянинг Украинага бостириб кириши тимсолига айланган Z ва V белгиларига эга автомобиллар Қозоғистон аҳолисини ғазаблантирмоқда.

Бундай автомашиналарнинг ҳайдовчилари Қозоғистонга кирганидан кейин стикерларни олиб ташлашга мажбурланмоқда ёки маҳаллийлар полиция чақиртирмоқда ва "транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари" учун жаримага тортилмоқда.

Қозоғистонда Z ва V белгиларини тақиқловчи расмий қонун йўқ.

19:42 28.8.2022

Қирғизистонлик фаол Украинага ёрдам йиғмоқда

Бишкеклик нафақахўр Ондуруш Тўқтанасиров билагбоғич сотади.

У йиғилган пулни Украина армиясига инсонпарварлик ёрдами учун ўтказишини айтади.

19:40 28.8.2022

Россия биометрик паспортларни беришни тўхтатди

Россия ТИВ Консуллик бошқармаси биометрик паспортлар учун ҳужжатларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

“Техник сабабларга кўра 2022-йил 26-августдан электрон сақловчи (10 йил амал қилиш муддати) бўлган паспортларни бериш учун аризаларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди”, — дейилади бошқарма сайтида.

Бундай хабарлар, жумладан, Россиянинг Латвия, Германия ва Туркиядаги элчихоналари веб-сайтларида пайдо бўлди.

Чет элда Россия фуқаролари фақат беш йилга бериладиган паспорт олишлари мумкин бўлади. Унда биометрик чип йўқ.

Россияда Украинага бостириб кириши ортидан киритилган санкциялар туфайли русларга оддий паспорт ўрнига электрон паспорт бериш лойиҳаси тўхтатилди. Вазирлик лойиҳанинг қимматлиги ва электрон шахсий гувоҳномалар - пластмасса ва микрочиплар ишлаб чиқариш учун четдан келтириладиган материаллар етишмаслигига ишора қилди. Илгари Россия кўп чипларни Европа, Хитой ва Кореядан сотиб олган.

19:37 28.8.2022

Буюк Британия Украинага олтита сув ости дронларини етказиб беради

Украина Мудофаа вазирлиги, гап қанақа дронлар ҳақида кетаётганини очиқламаган. Буюк Британия Қироллик денгиз флоти бундай сув ости транспорт воситаларининг бир нечта моделларига эга, шу жумладан 3000 километргача сузувчи “Манта” билан қуролланган.

Айни пайтда, Британия Қироллик денгиз флоти украиналик денгизчиларни сув остида яшовчи мина овчи дронларидан фойдаланишга ўргатишни бошлади, бу уларга Украина сувларидаги таҳдидларни бартараф этишга имкон беради деб умид қилмоқда.

12 дан ортиқ украиналик ходимлар Англия жанубидаги объектда Қироллик денгиз флотининг шўнғиш ва разведка қилишни ўрганади ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 6-флоти томонидан уч ҳафталик тренингдан ўтади. Дронлар сув остидаги портлаш хавфини аниқлаш учун сонар технологиясидан фойдаланади.

Украиналик аскарларнинг айтишича, дронлар, айниқса, Россия денгиз блокадаси остида бир неча ой бўлган Одесса порти атрофида фойдали бўлади.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG