Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 14:27

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:25 28.8.2022

Еврокомиссия президенти: Украина урушни тўхтатса, Украина мавжуд бўлмайди

Шанба куни чиқиш қилган Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Украинадаги можарода “сўнгги сўзни ёвузлик айтмайди”, деди.

У Франция шарқидаги Тэзе насроний диний жамияти тадбирида сўзга чиқиб, жамият раҳбари руҳоний Алоиснинг сўзларини келтирди:

- Агар Россия урушни тўхтатса, Украинада уруш бўлмайди, лекин Украина урушни тўхтатса, Украина мавжуд бўлмайди.

Шанба куни Москва ва Киев Украинадаги Россия томонидан босиб олинган Запорожье атом электр станцияси атрофида ўққа тутилгани ҳақида янги даъволар билан алмашди. Бу минтақадаги жанглар фалокатга олиб келиши мумкинлиги халқаро ҳамжамият диққат марказида қолмоқда.

19:21 28.8.2022

CIT: Россия Украина чегарасига техника ва пиёдаларни жамламоқда

Conflict Intelligence Team мустақил тергов гуруҳи таҳлилчилари эса Россияга темир йўл орқали катта ҳажмдаги ҳарбий техника олиб ўтилаётганига оид далилларни эълон қилишди.

Гап "Бук" комплекси, танклар, пиёда жанговар машиналар ҳақида кетмоқда. Ушбу ускуна, CИТ таҳлилчиларининг фикрига кўра, Нижний Новгород вилоятидаги Мулино шаҳридан Ростов вилоятидаги Неклиновка темир йўл станцияси орқали юборилган. Улар, шунингдек, Россиянинг ҳужум операцияларини қайта бошлаш учун учинчи армия корпусини шакллантиришга уринаётгани ҳақида хулоса қилди.

Аввалроқ, янги ҳарбий тузилма жанговар ҳаракатлар жараёнига жиддий таъсир кўрсата олмаслиги айтилганди. Шанба куни руслар катта ҳарбий қўшинни Қрим яриморолига ташилаётгани хабари чиққан эди.

19:16 28.8.2022

С-300 ракетаси Харков марказига келиб тушди

Шанба куни эрталаб Россия ракеталари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харков марказига келиб тушди.

Андрей Шарнин, Харков вилояти миллий полициясининг тергов бўлими бошлиғига кўра, ракеталар асосан тинч аҳоли яшаётган ҳудудларга келиб тушмоқда:

- Бу фугасли ракета эди. Фалокат жойида аниқланган ракета қолдиқларига кўра, биз бу С-300 ракета тури эканини аниқладик. Кўриб турганингиздек, у Павловская майдонида йўлга тушди.

Майдон атрофидаги биноларга жиддий зарар етказилган.

Маҳаллий губернатор Олег Синегубов қурбонлар йўқлигини, фақат бир аёл жароҳатланганини айтди.

18:32 27.8.2022

Пентагон Украинага NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини етказади

Пентагон Украина учун NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини 182 миллион долларга сотиб олади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага ёрдам доирасида NASAMS илғор ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш учун Raytheon Co.ширкати билан шартнома имзолади.

Шу ҳафта АҚШ Украинага 3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Қўшма Штатлар Украинани олтита NASAMS билан таъминлаш мажбуриятини олди.

Пентагоннинг таъкидлашича, 2021 йил январидан бери Қўшма Штатлар Украинага 13, 5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG