Киев: Барча жабҳаларда Россия йўқотишларга дучор бўлмоқда
Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги жума куни кечки ҳисоботида Россия қўшинлари “фаол жанговар ҳаракатлар давом этаётган барча жабҳаларда” йўқотишларга учраганини маълум қилди.
Украина қўшинлари русларнинг ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлган йўналишлар ва аҳоли пунктлари рўйхатида Бахмут ҳудуди ҳам келтирилган.
Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, Украинанинг Славянск вилоятидаги мудофаасини ёриб ўтишга бўлган муваффақиятсиз уринишдан сўнг, душман кучлари “талафот кўрган ва қочиб кетган”.
Озодлик уруш шароитида бу маълумотни мустақил манбалардан текшириш имконига эга эмас.
Қримда яна портлаш, Қора денгиз флоти қароргоҳига учувчисиз учоқ бориб урилди
Россия томонидан аннексия қилинган Қримда портлашлар тўхтамаяпти. Шанба куни эрталаб Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига учувчисиз учоқ бориб урилди.
Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб видеоларда штаб-квартира тепасида тутун булутлари кўтарилгани кўринади.
Губернатор Михаил Развожаев ўзининг Телеграм-каналида шикастланган бино суратини жойлаштирди.
Расмий дрон нишонга тегмаганини айтди, кейинроқ бу ҳақда ёзди:
"Флот штаб-квартирасининг тўғридан-тўғри тепасида уриб туширилди. У томга тушиб, ёниб кетди. Талафот йўқ", деб ёзади у.
“Starbucks”га тегишли қаҳвахоналар тармоғи “Stars Cofee” номи билан қайта очилди
Россияда илгари “Starbucks”га тегишли бўлган кофе дўконлари тармоғи “Stars Cofee” номи билан қайта очилди. “Starbucks” Россиянинг Украинага агрессияси ортидан май ойида Россияни тарк этди.
Россиялик ресторанчи Антон Пинский ва репер Тиматиларга тегишли “Stars Cofee”
Ғарб ширкатларининг мамлакатдан бир неча ойлик кетишидан кейин ребрендингни ўзгартирган компаниялардан бири бўлди. Аммо пойтахт Москвадаги янги қаҳвахоналар тармоғи “Starbucks” муваффақиятини такрорлаши савол остида.
Украинадаги можаро Ғарб корпорацияларининг Россиядан чиқиб кетишига сабаб бўлди. 15 йил ичида “Starbucks” Россияда 2000 кишидан иборат бўлган 130 та дўконни очган эди.
Энди маҳаллий тадбиркорлар бу бўшлиқни тўлдиришга уринмоқда.
АҚШ Запорожье АЭСдаги вазиятдан хавотирда
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Россиянинг Украинадаги Запорожье атом электр станциясини ҳарбий мақсадларда фойдаланаётганидан Қўшма Штатлар “қаттиқ хавотир”да эканини айтди .
Прайс Халқаро атом энергияси агентлиги ходимларига АЭСга киришга рухсат берилиши кераклигини таъкидлади.
“Қўшма Штатлар Россиянинг Украинадаги Запорожье атом электр станциясини ҳарбий мақсадларда фойдаланаётганидан қаттиқ хавотирда. Бугун биз президент Зеленский Халқаро Атом агентлиги инспекторларини АЭСда ёки унинг ёнида бўлиш учун Украина ҳудудига таклиф қилганини эшитдик ва биз АЭС ва унинг атрофида демилитаризация зонаси ташкил этиш ҳақидаги чақириқларимизни яна бир бор такрорлаймиз, чунки Россия станция ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳарбий ҳозирликни кучайтиришга интилиши, бу масъулиятсизликнинг энг юқори чўққисидир”, - деди Прайс.
АЭС Россия томонидан бошқариладиган улкан сув омборининг жанубий қирғоғида жойлашган. Украина кучлари эса шимолий қирғоқни назорат қилиб турибди. Охирги кунларда АЭС бир неча марта ўққа тутилган ва бунда икки томон бир-бирини айбламоқда.
Форум