Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 14:59

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

18:24 19.8.2022

БМТ раҳбари Запорожье АЭСни демилитаризация қилишга чақирди

Европадаги энг йирик атом электр станцияси Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятнинг кучайиш марказига айланар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш станцияни зудлик билан демилитаризация қилишга чақирди.

Гутерришнинг бу баёноти Львов Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия президенти Режаб Тойиб Эрдўғон билан учрашган пайтда айтилди.

Музокараларда Запорижье станциясидаги вазият биринчи ўринда турди. Украина томони Россия объектда "провокация" ни режалаштираётганини айтмоқда.

Россия иншоотни ёпиши мумкинлигини айтди. Киевнинг огоҳлантиришича, бу ҳаракат ядровий фалокат хавфини яна ҳам оширади.

Атом электр станциясини тўхтатиш мураккаб операция бўлиб, у ёқилғини қизиб кетишдан ва эришни келтириб чиқаришдан ҳимоя қилиш билан бирга ядровий занжир реакцияларини тўхтатишни талаб қилади.

Зеленский Россияни “ядровий шантажда” айблади. Москва АЭСни демилитаризация қилиш ғоясини рад этган.

18:20 19.8.2022

Украина "энг аянчли сценарий"га тайёрланмоқда

Украина Запорожье Атом станциясида рўй бериши мумкин энг аянчли ядровий фалокатга тайёргарлик кўрмоқда.

Мамалакат фавқулодда хизматлари Запорожье вилоятида Европадаги энг катта атом станцияси жойлашган ҳудудда юзага келиши мумкин инқироз учун машқ ўтказмоқда.

Станция жойлашган ҳудуд кетма-кет ҳужумга тутилиши ортидан Чернобилдан ҳам ёмон ядровий фалокат рўй бериши хавфини ўртага чиқарди.

“Албатта, биз хавотирдамиз, бу аниқ. Биз вазиятни кузатяпмиз. Россия армияси 5 августдан бошлаб ўққа тута бошлаганини кўряпмиз. Вазият ҳалокат ёқасига келяпти. Биз бундан жуда хавотирдамиз. Шунинг учун биз бу ердамиз, шунинг учун биз бу гуруҳни ташкил қилдик”, - деди Украина Энергетика вазири Ҳерман Халушенко.

Айни пайтда Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Запорожье атом станциясидаги вазиятдан жиддий хавотирга тушган.

Россия қўшинлари Запорожье атом электр станциясини март ойи бошида, Украинага бостириб кириш бошланганидан кўп ўтмай ишғол қилган.

“Россия армияси атом электр станцияси ва унга қўшни бўлган барча ҳудудлардан чиқиб кетиши, станциядан ҳарбий техникасини ҳам олиб чиқиши керак. Бу ҳеч қандай шартларсиз ва имкон қадар тезроқ қилиниши керак. Украина Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан тегишли назорат таъминланиши тарафдори ва Запорожье станциясига қонуний миссия юборилиши зарур”, - деди Украина президенти Владимир Зеленский.

19:31 18.8.2022

Россия учоқларини Қримдан кўчирмоқда

Украина разведкаси маълумотига кўра, босиб олинган Қримдаги Россия ҳарбий объектлари, хусусан Саки аэродромида яқинда юз берган портлашлардан сўнг Россия қўмондонлиги учоқ ва вертолётларни яриморол ичкарисига, шунингдек Россиянинг ўз ҳудудидаги базаларга кўчиришни бошлаган.

Разведка камида 24 та учоқ ҳамда 14 та вертолёт бошқа базага ўтказилганини қайд этган. Улар фронтдан анча узоқда жойлашган Севастополь, Краснодар, Кушчевск аэродромларига йўллангани айтилмоқда.

Сўнгги кунларда Қримдаги қатор ҳарбийобъектларда портлашлар рўй берди. Россия қўмондонлиги айрим ҳолларда украин қўпорувчиларини айблаган бўлса, айрим портлашларни тасодифий омиллар билан изоҳлади.

19:29 18.8.2022

БМТ бош котиби Зеленский ва Эрдўғон билан музокара қилиш учун Львовга келди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 18 август, пайшанба куни Украина ва Туркия президентлари Владимир Зеленский ҳамда Ражаб Эрдўғон билан учрашади. Учрашувда Запорожье атом электр станцияси билан боғлиқ вазият ҳамда украин ҳарбий асирлари сақланган Еленовка қамоқхонасининг ўққа тутилиши бўйича тергов масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Гутерриш 19 август куни Одессада бўлади, эртасига эса “ғалла битими” доирасида ташкил қилинган Қўшма мувофиқлаштириш маркази фаолияти билан танишиш учун Истанбулга жўнаб кетади.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG