Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 19:09

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:30 17.8.2022

Украина Қуролли Кучлари: Украина кунига 700-800 маротаба ўққа тутилмоқда

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, Украина армиясининг бутун фронт чизиғи бўйлаб позициялари Россия қўшинлари томонидан кунига 700-800 марта ўққа тутилмоқда.

Шунга асосланиб, у Россия армияси кунига 60 минггача ўқ-дори сарфлайди, деган хулосага келди.

Россия томони, ўз навбатида, ҳар куни қанча ўқ-дорилар сарфлашини ҳеч қачон эълон қилмаган.

19:26 17.8.2022

Юрий Шевчук урушга қарши чиққани учун жазоланди

Бошқирдистон пойтахти Уфа суди ДДТ гуруҳи раҳбари Юрий Шевчукни Россия армиясини обрўсизлантириш ҳақидаги маъмурий моддаси бўйича 50 минг рубл жаримага тортди. Бунга мусиқачининг май ойида Уфадаги концертида Ватан ва уруш ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.

Май ойи ўрталарида Шевчук Уфадаги концерт чоғида саҳнадан туриб “галдаги Қайсаримизнинг қанақадир наполеонча режалари учун Украинада қариялар, аёллар ва болалар нобуд бўлмоқда” деган ҳамда “Ватан доим ўпиб туриладиган президентнинг кети эмас”лигини таъкидлаган эди.

Шевчукнинг ўзи судда қатнашмади. Мусиқачининг адвокати бу ўринда мижози томонидан қонун бузилганига оид далил йўқлиги, полиция эса баённомани нотўғри тузганини айтган. Айблов томони эса Шевчук Россия президенти Владимир Путиннинг “махсус амалиёт” тўғрисидаги сўзларини шубҳа остига олиб, уларни “Наполеон режалари” деб атаган ва бу иш билан Россия армиясини обрўсизлантирган.

Шевчук ўзининг судга йўллаган мурожаатида исталган мамлакат ва исталган замондаги урушларнинг барчасига ҳар доим қарши бўлганини билдирган. У ўз хатида “Отма” қўшиғини ёзганини эслатган.

“"Отма” қўшиғи 1980 йилда ёзилган эди. Мен, шунингдек, Донбассда 8 йил давом этаётган уруш ва Украинада олиб борилаётган махсус ҳарбий амалиётга ҳам қаршиман!”, деб ёзди мусиқачи Юрий Шевчук.

21:23 16.8.2022

Қримда яна портлаш бўлди

Россия ишғол қилган Қримнинг Жанкой туманида портлаш содир бўлди. “Криминформ” телеграм-канали хабарига кўра, маҳаллий аҳоли портлаш товушларини эшитган ва турли нуқталарда ҳавога ўрлаётган қора тутунни кўрган. Воқеа Жанкой яқинидаги Майкой қишлоғида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Россия расмийлари воқеа бўйича изоҳ беришгани йўқ. Бироқ “РИА Новости” кучишлатар тузилмалардаги манбаларига таяниб, Майкой қишлода трансформатор станцияси ёнаётганини хабар қилди. Агентликка кўра, воқеа жойига Қрим губернатори Сергей Аксёнов етиб борган:

“Жанкой туманининг Азов қишлоғидаман. Бугун эрталаб бу ерда, Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий қисмнинг вақтинчалик ўқ-дори сақлаш жойи ҳудудида ёнғин чиқди. Айни пайтда снарядлар портлаши давом этмоқда. Тинч аҳолидан икки киши жабрланган, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Аҳоли эвакуация қилиняпти, хавфсизликни таъминлаш мақсадида одамлар беш километр нарига олиб чиқиб кетилмоқда. ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Росгвардия кучлари ҳамда қутқарув хизматлари сафарбар қилинган”.

21:21 16.8.2022

Зеленский Россияга қарши янги санкциялар қўллашга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станциясидаги эҳтимолий фалокат хавфидан огоҳлантирар экан, Россияга қарши янги санкциялар қўллашга чақирди.

Ҳозирга қадар, Запорожье АЭС ҳудудини ўққа тутишда Украина ва Россия бир-бирини айблаб келмоқда. МАГАТЭ ташкилоти завод яқинида жанглар тўхтамаса, фалокат юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Planet Labs ширкати томонидан эълон қилинган янги сунъий йўлдош тасвирларида Россия март ойида босиб олган завод яқинидаги отишма оқибатларини кўриш мумкин. Запорожьедаги россияпараст расмийлар ва Украина томони ҳужум масъулиятини бир-бирига юкламоқда.

Владимир Зеленский тунги видеомурожаатида Россия ядро секторига санкция қўллашга чақирди:

"Модомики, террорчи давлат халқаро ҳамжамиятнинг талабларини бутунлай менсимаётган экан, айниқса бундай нозик масалада, бу дарҳол чора кўриш зарурлигини англатади. Запорожье атом электр станциясида содир бўладиган ҳар қандай радиактив ҳалокат Европа Иттифоқи, Туркия, Грузия ва олис минтақалардаги давлатлар учун ҳақиқий фожиага айланиши мумкин. Ўшанда ҳаммаси биргина шамолнинг йўналиши ва кучи билан содир бўлади. Агар Россиянинг ҳаракатлари фалокатга олиб келса, оқибатлари ҳануз сукут сақлаётганларни ҳам четлаб ўтмайди”.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG