Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 01:10

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:15 15.8.2022

Россия қўшинлари Украина мудофаасининг “олдинги қанотини разведка қилишга зўр бермоқда

Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботини Украинадаги Россия қўшинлари ва уларга тобе кучларнинг олти асосий географик гуруҳларига бағишлади. Экспертларга кўра, Харьков вилояти шимоли-шарқида – Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари; Изюм – Славянск йўналишида – “кўнгиллилар” батальонлари ва Шарқий ҳарбий округнинг айрим бўлинмалари; Северск – Лисичанск участкасида – Марказий ҳарбий округга мансуб қисмлар, шунингдек тан олинмаган “ДХР” ва “ЛХР” кучлари; Бахмут атрофида – “Вагнер” ХҲШ, Ғарбий ҳарбий округ ҳамда “ЛХР”нинг алоҳида бўлинмалари; Авдеевка – Донецк участкасида – “ДХР” жангчилари; жанубда эса Жанубий ва Шарқий ҳарбий округлар жангчилари, ҳаво десанти қўшинлари ва Росгвардия ҳаракат қилмоқда.

Украина ҚК Бош штаби маълумотига кўра, Бахмут йўналишида Россия қўшинлари Украина мудофаасининг “олдинги қанотини разведка қилишга зўр бермоқда”, шунингдек Соледар ҳудудига авиазарбалар бермоқда. Россия ҳарбийлари ҳужумга ўтишга уринган, аммо бунга муваффақ бўла олмаган. Айни чоғда Россия армияси унга тобе “ЛХР” кучлари билан бирга Песков ва Первомайский йўналишида ҳам бесамар жанглар олиб борган.

Россиялик ҳарбий мухбир Юрий Котёнок Украина ҚК Попаснаядаги “Вагнер” ХҲШ аскарлари жойлашган бинони ўққа тутганини маълум қилди. Унинг айтишича, зарба HIMARS қуроли билан йўлланган. “Украина сейчас” нашри ҳарбийлар “Вагнер” ХҲШ қароргоҳини бошқа бир россиялик ҳарбий мухбир эълон қилган суратлар ёрдамида аниқлаганини таъкидламоқда. Бу ерда журналист Сергей Среда назарда тутилган бўлиши мумкин – бир ҳафта аввал у ижтимой тармоқларда “Попаснаяга келдим, “Вагнер” ХҲШ штабида бўлдим”, деган сўзларни илова қилган ҳолда бир неча сурат жойлаган эди. Ҳозирда бу пост ўчирилган.

15 августга ўтар кечаси Кировоград вилоятида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Андрей Райкович маълумотига кўра, тревога соат 02:00 ларда бошланган. Яна Николаев вилояти аҳолиси ҳам ўтган кечада икки марта ҳаво тревогаси билан уйғонди. Виталий Км айтишича, бу 2:02 ва 5:43 ларга тўғри келади.

Харьков мэри Игорь Терехов Россия қўшинлари шаҳарнинг Слобода туманини ўққа тутганини билдирди. Унинг айтишича, снарядлардан бири маҳаллий корхона ҳудудига тушган. Жабрланганлар йўқ.

19:03 15.8.2022

Россиялик ҳарбийлар қилган жиноятларини тан олмоқда

“Важние истории” Киев вилояти аҳолисининг ўлдирилишига алоқадор рус аскарларини топди. Нашр мухбири уларга қўнғироқ қилган, ҳарбийлардан бири барча айбларини тан олган.

Россия армияси ҳарбий хизматчиси улар Украина ҳудудига қандай бостириб киришганини, жинояткорона буйруқларни ким берганини, улар тинч аҳолини қандай талаганлари ва ўлдирганларини, шунингдек Россия бўлинмаларининг командирлари унвон ёки медаль олиш учун ўз жангчиларини ўлимга йўллаганини сўзлаб берган.

“Важние истории” журналистлари ушбу мудҳиш ҳарбий жино

ятлар гувоҳлари билан ҳам учрашганлар. Бу воқеалар биргина қишлоқда – Киев вилоятидаги Авдеевкада юз берган. Украинада бир ой ва ундан кўп вақт мобайнида Россия қўшинлари қўл остида бўлган юзлаб шунақа қишлоқлар бор.

18:57 15.8.2022

Запорожье АЭС атрофида вазият таранг

Запорожье вилоятининг оккупацион маъмурияти БМТ ва Ғарб мамлакатлари Россияни Запорожье атом электр станцияси ҳудудидан ўз қўшинларини олиб кетишга чақирганига жавобан АЭС атрофида сукунат режими эъон қилишни таклиф этди.

Россияпараст маъмурият аъзоси Владимир Роговга кўра, бу Украинанинг “ақлини киритган бўлур эди”, дея хабар бермоқда Россия расмий ОАВлари.

Станция ҳудуди март ойидан бери Россия назоратида. Сўнгги ҳафталарда АЭС бир неча бор ўққа тутилди, Киев билан Москва бунда бир-бирини айбламоқда.

Ўтган куни дунёнинг 42 мамлакати Россияни Запорожье АЭС, унинг яқин-тевараги ва бутун Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди. Мурожаатда Россия ҳарбийларининг мавжудлиги Украинага – ядровий хавфсизликни сақлашга доир мажбуриятларини, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликка (АЭбХА) эса объектда атом регулятори ваколатларини бажаришга халал бераётгани урғуланган.

Москва Россия ҳарбийлари АЭС ҳудудига уруш шароитида уни қўриқлаш учунгина жойлаштирилганини иддао қилиб келади. Москва АЭбХА инспекторларини станцияга таклиф қиларкан, бунга Украина томони монелик қилаётганини айтади. Киев эса инспекторлар ташрифи Украина қонунларига мувофиқ бўлиши учун Россия ўз қўшинларини у ердан олиб кетиши лозимлигини таъкидлайди.

БМТ Россия ва Украинани станция теварагида қуролсиз ҳудуд ташкил қилишга чорлади. Украина ҳам шунақа чақириқ билан чиқди, уни АҚШ дохил қатор мамлакатлар қўллаб-қувватлади, бироқ Москва бу таклифни қабул қилмаяпти.

18:46 14.8.2022

Ростов-Дон шаҳрида рус армияси учун ҳарбий руҳонийларни тайёрлашади

Ўқув курслари Дон диний семинариясида бўлиб ўтади. Улар жанговар тайёргарлик, геосиёсат асослари, ҳарбий тиббиёт, психология ва ҳарбий ҳуқуқ йўналишларини ўрганадилар.

Улар учун ҳатто махсус форма ҳам тиктиришибди.

Ҳарбий Поплар рус аскарларига ибодат қилишни ўргатувчи ва руҳий тайёргарликни оширувчи маслаҳатчи сифатида ҳарбий қисмларга юборилиши айтилмоқда.

Бироқ ҳозирча диний бўлинмалар ўзга мамлакат ерларини босиб олаётган қисмлар таркибига қачон қўшилиши номаълумлигича қолмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, Россия армиясининг 20 фоизини ўзини мусулмон деб ҳисобловчи ҳарбийлар ташкил этади. Бугунги кунда иккита ҳарбий қисмда - Ростов-Дон шаҳрида ва Ғарбий ҳарбий округ ҳудудида мусулмон ҳарбий хизматчилар ҳам мавжуд.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG