Россия: МАГАТЭ расмийлари шу ойдаёқ АЭС ҳудудига бориши мумкин
БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Қўшма Штатлар қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш таклифини қўллаб-қувватлаб, Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТЭ)ни АЭС ҳудудига чақирди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, дунё "кўлами жиҳатидан Чернобил фожеасидан кам бўлмаган ядровий фалокат ёқасига" келмоқда. Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ расмийлари шу ойдаёқ ҳудудга бориши мумкин.
Херсон, Харьков ва Бахмут учун жанглар давом этмоқда
Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари чоршанба куни эрта тонгда Харков вилоятида рус қўшинларига қарши янги зенит қуролидан фойдаланди.
Жанубдаги Россия назорати остидаги ҳудудларни қайтариб олиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган Украина ўтган ҳафтада Москва босиб олинган ҳудудни ҳимоя қилиш учун ўз кучларини қайта жойлаштириши ҳақида маълумотлар олинганини билдирди.
Россия Украина жанубида 24 февралдаги босқинининг дастлабки босқичларида қўлга киритган ҳудудларга эгалик қилмоқда. Бироқ Киев катта қарши ҳужум бошлашга ва бу ҳудудларни қайтаришга ваъда берди ва Россия таъминот линиялари ва ўқ-дорилар омборларига зарба бериш учун Ғарбнинг замонавий қуролларидан фойдаланишга ўтганини айтмоқда.
Британия ҳукумати эса Украинага яна учта М270 ракета мосламасини топшириш ниятида. Бу ҳақда Мудофаа вазири Бен Уоллес ББC билан суҳбатда айтди. Киев комплексларга мўлжалланган катта миқдордаги ракеталарни ҳам олади.АҚШ Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия кучлари Бахмутнинг шимоли-шарқида ва ғарбида, шунингдек, Донецк шимоли-ғарбида кичик ҳудудларни қўлга киритишга муваффақ бўлган бўлиши мумкин.
Иккала ҳолатда ҳам армия шаҳарга олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, рус қўшинлари Харковнинг шимолий ва шимоли-ғарбига бир неча марта ҳужум қилиб кўрган, аммо ҳеч қандай натижа оломаган. Херсон вилоятида ҳам вазият айни ҳолатда.
Дания ва Норвегия Украинага ёрдам беришини билдирди
Данияда пайшанба куни Копенгаген конференцияси ўтказилди. Бу молиялаштириш, қурол ишлаб чиқариш, ҳарбийларни ўқитиш ва миналардан тозалашни муҳокама қилиш орқали Украинага узоқ муддатли ёрдамни кучайтиришга қаратилган бир кунлик тадбир эди.
Саммит очилишидан олдин Дания украиналик аскарларни тайёрлашга ёрдам бериш учун Буюк Британияга 130 нафар Дания аскарини юборишини маълум қилди.
Дания, шунингдек, Украинани қўшимча 113 миллион доллар билан қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва бу билан Даниянинг Украинага қўшган умумий ҳиссасини 413 миллион долларга етказди.
- Ушбу можаронинг бошиданоқ биз Украина томонида туришга қарор қилдик. Чунки айнан шу томон руслар ҳужумига учради, - деди Дания бош вазири Метте Фредериксен.
Анжуманга келган Норвегия мудофаа вазири Бёрн Арилд Грам мамлакати Украинани қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
- Украина учун Россия ҳужумидан ўзини ҳимоя қила олиши жуда муҳим. Норвегия келажакда ҳам Украинани қўллаб-қувватлашга интилади, — деди у.
Эстония россияликларга берилган Шенген визаси бўйича киритмайди
Бир ҳафтадан кейин Эстония давлат идоралари томонидан берилган Шенген визасига эга россияликларга мамлакатга киришга рухсат берилмайди, деди ташқи ишлар вазири Урмас Реинсалу матбуот анжуманида. Бу қоида бошқа Шенген давлатлари томонидан берилган визаларга тааллуқли эмас.
Шу билан бирга, Эстония ҳукумати яшаш учун рухсатномалари ўқиш муддатидан олдин тугайдиган россиялик талабаларга нисбатан қарорни қайта кўриб чиқди. Улар яшаш учун рухсатномани бир йилга узайтирилади.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари август ойи охирида бўлиб ўтадиган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Россия фуқароларига Шенген визаси берилишини тақиқлашни муҳокама қилишни таклиф қилгани маълум бўлган эди. Полша ва Финляндия россияликларга бутун Европа давлатларига сайёҳлик визаларини беришни тўхтатишни таклиф қилмоқда.
Форум