Журналист Овсянникова яна судланди
Россиянинг Украинадаги босқинига қарши жонли эфирда норозилик билдирган Россия давлат телевидениесининг собиқ журналисти Марина Овсянникова яна судга тортилди. Бу сафар журналист ҳарбийларни обрўсизлантиргани учун 40 минг рубль (650 доллар) жаримага тортилди.
Овсянникова Facebook’да пости сабаб ҳарбийларга қарши баёнотлар бериш моддаси билан айбланган.
"Ҳаммаси бемаъниликнинг ўзи. Биз суд қарорини уч соат кутдик, охир-оқибат, улар энг олий даражадаги қандайдир қарор қабул қилди. Судья шошганча келиб, "Овсянникова айбдор деб топилди ва у 40 000 рубль жарима тортилди, дея кетди", дкди Овсянникова.
Бундан авал Овсянникова Украинадаги урушни “даҳшатли жиноят” деб атаганидан сўнг ҳарбийларни обрўсизлантириш айблови билан 50 минг рубль (860 доллар) жаримага тортилган. Март ойида эса журналистга жонли эфирда урушга қарши плакат кўтаргани учун 30 минг рубль (270 доллар) жарима солинган эди.
26 минг рус ҳарбийси устидан тергов кетмоқда
Украина февраль ойидан бери рус ҳарбийлари билан боғлиқ содир этилган 26 мингга яқин ҳарбий жиноятлар ишини тергов қилмоқда.
Ҳарбий прокурор Юрий Белоусовга кўра, 24 та босқинчилик ҳолати бўйича 135 кишига айблов қўйилган:
"Агар уруш жинояти бўйича ишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, деярли 26 000 та жиноий иш мавжуд. Шулардан ҳозирга қадар 135 та ҳолатда жиноятчиларга айблов эълон қилинган. Бу дастлабки жараён, яъни ҳали судга оширилмаган, бироқ биз айбдорларга расман айблов қўйганмиз. 135 гумондордан 15 таси Украинада, 120 таси Украинада эмас. 13 та иш судга топширилиб, 7 та ҳукм чиқарилган".
Май ойида қўлга олинган 21 ёшли рус аскари Россия босқинидан кейин Украинада уруш жиноятлари бўйича суд қилинган биринчи шахс бўлди. У қуролсиз фуқарони ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Британия разведкаси: Россия Бахмут йўналишида 1 ойда атиги 10 чақирим силжий олди
Британия ҳарбий разведкаси маълумотига кўра, ўтган дам олиш кунлари Россия асосий эътиборини Украина жанубида мудофаани мустаҳкамлашга қаратган. Шу билан бирга, Украина армиясининг Донецк вилоятидаги позицияларига ҳужумлар давом эттирилган. Аммо Россия қўшинлари узоқ вақтдан бери ушбу ҳудудда устунликка эриша олгани йўқ.
Сўнгги ойда Россия учун Донбассдаги энг муваффақиятли ҳужумлар Бахмут йўналишида бўлди, бироқ шу 30 кун мобайнида Россия қўшинлари атиги 10 километр олдинга силжий олди холос. Донецк вилоятидаги бошқа йўналишларда эса бир ой ичида 3 чақиримдан ортиқ силжий олган эмас.
Развудкага кўра, мазкур ҳудудда Россия жангга лаёқатли пиёда аскарларни жамлаш ва чуқурроқ ёриб кириш мақсадида артиллериядан кенг фойдаланига қарамай барибир мақсадига эриша олмади.
Николаев шаҳри хоинларни аниқлаш учун 2 кунга ёпилди
Ўтган дам олиш кунлари Украина ҳукумати Николаевда душманга артиллерия нишонларини белгилаш ва тузатишда ёрдам берган хоинларни қидириб топиш мақсадида шаҳарни икки кунга ёпиб қўйди.
"Натижада 7 нафар коллаборант қўлга олинди, улардан 5 нафари қидирувда бўлган, 20 та жиноят иши қўзғатилди, шунингдек яна 400 кишига нисбатан гумонлар текширилмоқда", деди Николаев мэри Александр Сенкевич “Настояшчее время” ёйинида.
Форум