БМТ Еленовка қамоқхонасига ҳужумни текширади
БМТ Бош котиб Антониу Гутерриш кеча Еленовка шаҳрида айирмачилар томонидан ушлаб турилган маҳбусларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужум юзасидан текширув бошланишини билдирди. Гутерришга кўра, Россия ва Украинанинг ўзи тергов ўтказишни талаб қилишган:
"Биз айни вақтда фактларни аниқлаш миссиясини мувофиқлаштира оладиган малакали, мустақил мутахассисларни қидиряпмиз. Воқеага аниқлик киритиш учун иккала томондан ҳам зарурий барча маълумотларни олиш учун барча имкониятларга эга бўлишга умид қиламиз. Биз бу масалага жиддий ёндашиб, бу учун кўп ҳаракат қиляпмиз".
29 июль куни Еленовка қамоқхонасига уюштирилган ҳужумда 53 киши қурбон бўлди ва яна ўнлаб одамлар жароҳатланди.

Разведка: Россия HIMARS ракетасидан қўрқмоқда
Британия ҳарбий разведкасига кўра, Россия армияси босиб олинган Херсондаги Днепр дарёси устига қурилган Антонов автомобиль ва темирйўл кўприги ёнида, сув ичида пирамидал радиолокацион акслантиргич қурилмаларни ўрнатган бўлиши мумкин. Босқинчилар шу тариқа кўприкни Украина армияси радарларидан яширишга ва унга ракеталарни йўналиштиришни қийинлаштиришга уринишмоқда.
Ҳарбий экспертлар бу Россия армияси Украина томонидан қўлланаётган Ғарб реактив тизимларидан қанчалик қўрқувга тушганини кўрсатади, деб хулоса қилганлар. Зеро, Украина қуролли кучлари HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимларини олгандан сўнг ишғол этилган ҳудудлардаги Россия базалари ва муҳим таъминот масканларини бирин-кетин бомбаламоқда. Шу жумладан, Россия техникалари ўтадиган кўприкларни ҳам. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги украин армияси бу зарбаларни давом эттиришига ишонч билдирган.
HIMARS ракета тизимлари Украина армиясининг аниқ зарба бериш қобилиятини сезиларли даражада оширди. Юк машинасига ўрнатилган тизим 80 километр узоқликдаги нишонларни уриб туширишга қодир бўлган GPS-бошқарувли ракеталарни учиради. Бу эса Россия артиллерия тизимларини узоқлаштирмоқда.
Мобил ракета учириш тизими ўт очгандан сўнг тезда позициясини ўзгартириб ҳимоялана олгани туфайли душман уни аниқлаши қийин бўлади.
Россия жанубда украин армияси ҳужумларини қайтаришга жамланмоқда
Россия қўшинлари Украина жанубида украин армиясининг эҳтимолий ҳужумларини қайтариш учун қайта жам бўлмоқда. Бу ҳақида кеча Украина жанубий округи маълум қилди.
Украина миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия кучлари Украинанинг жанубий Херсон вилоятида олдинга силжиш учун қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.
Айни пайтда, Россия Мудофаа вазирлиги кундалик брифингда Россия кучлари чоршанба куни Украина ғарбидаги Львов вилоятининг Радехов шаҳридаги омборга ракета ҳужуми уюштиргани ва Польшадан юборилган кўплаб қуроллар ва ўқ-дориларини йўқ қилганини маълум қилди. Украина томони буни изоҳлаганича йўқ.
Форум