Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2025, Тошкент вақти: 17:37

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:45 2.8.2022

Украина ғалласи Истанбулга бугун эмас, эртага етиб боради

Уруш бошланганидан бери Украина донини олиб кетаётган илк юк кемаси кеча хабар қилинганидек, бугун эмас, балки эртага - 3 август куни Истанбулга етиб боради. Бу ҳақда маълум қилган Туркия Мудофаа вазирлигига кўра, Қора денгиз дон йўлаги келишувига кўра кема текширувдан ўтказилади, бироқ бунинг учун кема Истанбул портига кирмайди, балки денгиздаги боғланиш нуқтасида текширилади.

Текширув Россия, Украина, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркия вакилларидан ташкил топган Қўшма мувофиқлаштириш маркази гуруҳи томонидан олиб борилади.

БМТ Бош котиби Украина ғалласини олиб чиқиш бошланганини олқишлаб, буни кутилаётган очарчиликнинг олдини олишдаги муҳим қадам ўлароқ баҳолади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Украина дони ортилган кеманинг жўнаб кетишини ижобий ҳолат деб атади ва Россия имзоланган барча келишувлар амалга ошишига умид қилишини таъкидлади.

Украина инфратузилма вазирлиги Одесса портида яна 16 та кема жўнаш учун ўз навбатини кутаётгани ва йўлак хавфсизлигига тўла ишонч пайдо бўлмагунча ҳар куни фақат учта кема портдан чиқарилишини маълум қилди.

Йўлак хавфсизлиги тўлиқ таъминлангач, Украина дон экспортининг ойлик қувватини яқин 4-6 ой ичида уч миллион тоннага етказиш режаланган.

Украина қишлоқ хўжалиги идоралари томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ўтган йили йиғиб олинган 20 миллион тоннадан ортиқ ғалла Украина портларида ётибди.

19:42 2.8.2022

ISW: Оленивка қамоқхонасига ҳужумда жавобгарлик Россия зиммасига тушади

Ўзини ДХР республикаси деб атаётган айирмачилар Донецкдаги касалхонадан олинган тасвирларни тарқатди. Унда Оленивкадаги қамоқхонанинг ўққа тутилиши натижасида яраланган украиналиклар кўрсатилган.

Донецкдаги 16 сонли касалхона жарроҳи камоқхонадан келган асирларнинг барчасининг аҳволи оғирлигини айтади.

Уруш шароида кадрлар ва интервьюлар олинган сана, жой ва воқеаларни мустақил равишда аниқлаш имкони йўқ.

Россия ва Украина бир-бирини айирмачилар минтақасидаги қамоқхонани ўққа тутишда айблади. Бу ҳужум Мариуполдаги жанглардан сўнг асирга олинган ўнлаб украиналик маҳбусларнинг ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда айрим нашрлар колонияга ҳеч қандай ракета ҳужуми бўлмагани, маҳбуслар сақланаётган бино ичкаридан портлатилгани ҳақидаги тахминларни илгари сурди

Кеча Қизил Хоч халқаро қўмитаси сепаратчилар ҳудудидаги колонияга киришга расман рухсат ололмаганини билдирди.

Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотига кўра, 53 нафар украин ҳарбий асирлари ўлимига олиб келган Оленивка қамоқхонасига йўлланган зарба учун жавобгарлик Россия қўшинлари зиммасига тушади. АҚШнинг исми сир қолишини истаган икки мулозими ушбу колонияга Украина Қуролли кучлари HIMARS воситасида зарба берганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил-исбот йўқлигини айтган.

19:35 2.8.2022

“Хорижий агент”ликда айбланган Шендеровичга 10 минг рубл жарима солинди

Москванинг Преображенский тумани суди ёзувчи ва публицист Виктор Шендеровичга “хорижий агент”нинг ўз мажбуриятларини бажармаслигига доир модда бўйича 10 минг рубл жарима солди. Б ҳақда “Агора” ҳуқуқбонлик ташкилоти раҳбари Павел Чиков “Телеграм” тармоида маълум қилди.

Унга кўра, жаримага Шендеровичнинг “Телеграм” тармоғида “хорижий агент” экани ҳақида эслатма бермаган ҳолда постлар эълон қилгани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Адлия вазирлиги Шендеровичга “хорижий агент” мақомини 2021 йил декабрда берган. Шундан сўнг ёзувчи мамлакатни тарк этган.

19:32 2.8.2022

Путин: халқаро металлар бозори санкциялар туфайли қимматламоқда

Россия президенти Владимир Путин халқаро металлар бозори ҳам худди энергетика сектори каби Ғарб давлатларининг «қарорлари» туфайли қимматлаётганини айтди.

Москвада металлургия вакиллари билан виртуал учрашувда Путин санкциялар ҳақида гапирар экан, Ғарб давлатлари қурилиш материаллари нархининг ошиши, жаҳон бозорларида инфляциянинг ошиши каби “аниқ ва тушунарли оқибатлар”ни ҳисобга олмаганини айтди.

Унинг иддао қилишича, Ғарб Россия металлургия бизнесини бостириш ва “бозорларни ўз фойдасига қайта тақсимлаш” учун фаол ҳаракат қилмоқда.

Июль ойи бошида Европа Иттифоқи Россияга қарши 57 жисмоний ва юридик шахсни қамраб олган еттинчи санкциялар пакетини жорий қилган эди.

Санкциялар тўғридан-тўғри Россия пўлат секторига, шунингдек, Россия иқтисодиёти учун муҳим бўлган бошқа кўплаб импорт ва экспортларга таъсир қилади.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG