Линклар

Шошилинч хабар
05 июл 2025, Тошкент вақти: 14:56

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

23:07 1.8.2022

Донецк "капалак" миналардан тозаланди

Россияпараст кучлар билан ишлаётган мина тозалаш бўйича мутахассислар 31 июль, якшанба куни Донецкда ўнлаб "капалак" миналарини тозалашди.

Маҳаллий маъмурият “Украина артиллерияси зарбаси” деб атаган воқеадан сўнг Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Донецкнинг марказий қисми портлаш асоратларига тўлган ва шаҳар бўйлаб кичик, аммо хавфли қурилмалар қолган, жароҳат олганлар сони тўрт нафарга етган.

"Капалак мина"ларни ўтлар орасида кўриш қийин ва тинч аҳоли, айниқса, болалар ва қариялар учун хавф туғдиради.

Пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш 1999 йилда Миналарни тақиқлаш тўғрисидаги Оттава шартномаси билан тақиқланган.

Айирмачи Донецк маъмуриятининг ҳудуд Украина кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги даъволарини Украина томони тасдиқламади.

Уруш шароитида томонлар иддаоларини мустақил ўрганиш имкони мавжуд эмас.

23:02 1.8.2022

Харьков икки ойдирки ҳар тунда бомбаланмоқда

Украина расмийларига кўра, якшанба куни Россиянинг иккита ракетаси Харковда мактаб дарсликлари чоп этиладиган босмахонани вайрон қилган.

Босмахона ходимларининг айтишича, улар бутун мамлакатдаги мактаб болалари учун дарсликлар ва бошқа ўқув материаллари етказиб беришган.

Харьков вилояти маъмуриятига кўра, бугун тунда шаҳар ўққа тутилгани оқибатида икки киши жабрланган.

Икки ойдан бери ҳар тунда Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Харьков ракета ҳужумларига учрамоқда.

Россия қўшинлари Изюм шаҳридан шимоли-ғарб ва жануби-ғарб томонга ерусти ҳужумларини қайтадан бошлади ва эҳтимолки, Харьков вилояти ғарбига ёки Харьков шаҳрига ҳужум амалиётини бошлаш учун ҳозирлик кўрмоқда, деб ёзди Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) навбатдаги ҳисоботида.

23:00 1.8.2022

"Биз Херсонни қайтариб оламиз"

Расмийлар Россиянинг Николаевга зарбалари Украинанинг Херсондаги қарши ҳужумига жавоб бўлиши мумкинлигини айтган.

Николаевда жойлашган Украина кучлари Херсонни қайтариб олиш учун қарши ҳужумга киришгани сабабли кескинлик янада ортган.

Мунтазам бомбардимонлар 500 000 киши яшаган Николаев аҳолисининг ярмини шаҳардан кетишга мажбур қилди.

Украина ўқ-дорилар таъминотида имкониятлар Россия билан тенг эмаслигини тан олади, бироқ ғалабага ишонч юқорилигича қолмоқда.

"Биз Херсонни қайтариб оламиз", дейди Олексий исмли Украина ҳарбийси.

Херсон устидан назоратни тиклаш учун қарши ҳужумга ўтаётган Украина армияси рус қўшинини Николаевга ҳужум қилган пайтда эришилган натижаларни такрорлашга умид қилмоқда.

22:22 1.8.2022

Николаевгаэнг шафқатсиз ҳужум

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг кеча Николаев порт шаҳрига берган зарбалари “кенг кўламли уруш давридаги энг шафқатсиз ҳужум” бўлганини айтди:

"Сўнгги 24 соат ичида украиналиклар, Николаев шаҳри ва бутун минтақа кенг кўламли уруш давридаги энг шафқатсиз ҳужумни бошидан кечирди. Ўнлаб ракеталар билан зарба берилди. Босқинчилар турар-жой бинолари, мактаблар, ижтимоий инфратузилма ва саноат объектларига зарба берди".

Зеленский мамлакатдаги энг йирик дон ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи компаниялардан бирининг эгаси, ушбу ҳужум натижасида ҳалок бўлган Олексий Вадатурский ўлими юзасидан таъзия билдирди.

“Нибулон” қишлоқ хўжалиги компанияси асосчиси ва эгаси Олексий Вадатурский ва унинг рафиқаси ўз уйида ўлдирилди", деди Николаев губернатори Виталий Ким.

Украина президенти маъмурияти Вадатурский мамлакатдаги энг йирик фермерлардан бири ва минтақадаги муҳим шахс бўлгани учун ҳам қасддан нишонга олинганини иддао қилди. Тадбиркор хорижга дон жўнатувчи кемалар флотини бошқарган.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG