Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2025, Тошкент вақти: 13:26

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

22:14 1.8.2022

Ғалла ортилган илк кема Туркияга йўл олди

Узоқ кутилган янгилик: Уруш бошланганидан бери дон ортилган илк кема Одесса портидан йўлга чиқди.

Украина инфратузилма вазирлигига кўра, кема хавфсизлиги БМТ ҳамда Туркия томонидан таъминланадиган йўлак орқали сузади.

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Ақарга кўра, 26 минг тонна Украина маккажўхори ортилган кеманинг 2 август куни Истанбулга етиб келиши кутилмоқда. Кема Истанбулда текширилгач, донни Ливанга етказиб бериш режаланган.

Россия Украинага уруш бошлаганидан сўнг денгиз орқали ғалла ташилишининг тўхтаб қолиши дунёнинг аксар давлатларида очарчилик хавфини юзага келтирган.

Украина ва Россия 13 июль куни БМТ билан Туркия иштирокида ғаллани денгиз орқали экспорт қилишни тиклаш масаласида музокара ўтказган, 22 июлда эса тегишли ҳужжатлар имзоланган эди. Томонлар “географик чегаралар доирасида” ўт очишни тўхтатишга ва йўналишлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида денгиз акваториясини қисман миналардан тозалашга келишганлар.

Бироқ битим имзоланган куннинг эртасига – 23 июлда Россия экспортга йўлланадиган украин ғалласи захиралари сақланаётган Одесса порти ҳудудига ракета зарбалари берди. Украина Россияни Истанбул келишувларини барбод қилишга уринишда айблади. Кремль эса буни инкор қилди.

Айни пайтда президент Владимир Зеленский Украина буғдойининг ҳосили икки баробарга камайиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Украина статистикасининг билдиришича, 2021 йилда Украинада 107 миллион тонна ғалла ва мойли ўсимликлар етиштирилган, жорий йилда эса ҳосил 66,5 миллион тонна бўлиши прогноз қилинган.

Форум

XS
SM
MD
LG