Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 05:53

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Янги Зеландия Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Наная Маҳута
Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Наная Маҳута

Янги Зеландия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Наная Маҳута маълум қилди.

Санкция рўйхатига бу гал Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков, Россия Бош штаби бош бошқармаси раҳбари Игорь Костюков, Бутунроссия давлат телевизион ва радиоёйин ширкати (ВГТРК) бош директори Олег Добродеев ва “Қизил юлдуз” (“Красная звезда”) медиахолдинги президенти Алексей Пимановлар киритилган.

Маҳута хоним Янги Зеландия шу тариқа Украина босқини бўйича Россия томони тарқатаётган дезинформацияга қарши курашга ҳаракат қилаётганини урғулаган. Янги Зеландия бош дипломатига кўра, кенгайган санкция рўйхатига машҳур “троллар фабрикаси” ҳам киритилган.

Зеленский Россияни “Азовстал”га оид ҳар қандай таклифни рад этаётганликда айблади

"Азовстал" заводининг ярадор ҳимоячиларидан бири
"Азовстал" заводининг ярадор ҳимоячиларидан бири

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни Мариуполдаги “Азовсталь” металлургия комбинати ҳудудидан украин жангчиларини олиб чиқишга доир ҳар қандай таклифларни рад этаётганликда айблади.

“Уларни қутқариш учун барча дипломатик воситаларни ишга соляпмиз. Аммо Россия биз таклиф қилган кўплаб вариантлардан ҳеч бирига розилик берганича йўқ”, деган Украина президенти 10 май куни Мальта парламентига мурожаатида.

Зеленский Украинада Мариуполни қамалдан озод этиш учун зарур миқдордаги қурол-аслаҳа ҳозирча мавжуд эмаслигини урғулади, деб ёзган “Немис тўлқини”.

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовсталь” ҳудудида мингдан ортиқ украин аскари қолаётганини айтган.

Киев россияликларни Украинадан ғалла ва сабзавот ўғирлаётганликда айблади

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украина разведкаси Россия қўшинлари Украинадан ёппасига дон маҳсулотлари ва сабзавотлар ўғирлаётганини қайд этган. Иддаога кўра, ўғирланган озиқ-овқатлар Россия, аннексия қилинган Қрим ва муҳтамалан Сурия ҳудудига олиб чиқиб кетилмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси маълумотига кўра, ғалла ортилган машиналарни олиб қочиш Энергодар ҳамда Харьков ва Херсон вилоятларининг қатор қишлоқларида кузатилган.

“Украинадан ўғирланган дон маҳсулотларининг катта қисми Россия байроғи остида сузаётган юк кемаларида Ўртаер денгизи акваториясида кетмоқда. Юк бориши эҳтимоли катта бўлган мамлакат Суриядир. У ердан ғалла контрабанда йўли билан Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларига етказиб берилиши мумкин”, дея иқтибос келтирган Озодликнинг украин хизмати разведка маълумотларидан.

ЖССТ Москвадаги офисини ёпиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий қўмитаси аъзолари 10 май куни кўпчилик овоз билан Украина томонидан таклиф этилган резолюцияни қабул қилишди.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, резолюцияда ЖССТнинг Москвадаги офисини ёпиш, ташкилот шафелигида Россияда ўтказилажак барча конференция, семинар ва учрашувларни тўхтатиб қўйиш, шу йил 22-28 май кунлари ўтказилиши мўлжалланган 75-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясига Россия босқинининг соғлиқни сақлаш соҳасига таъсири масаласини киритиш кўзда тутилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG