Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 07:57

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Прагадаги Россия элчихонаси олдида жинсий зўравонликка қарши акция ўтказилди

Россиянинг Прагадаги элчихонаси биноси
Россиянинг Прагадаги элчихонаси биноси

Россиянинг Прагадаги элчихонаси олдида 9 май куни бир гуруҳ аёл ва қизлар Украина фуқароларининг россиялик ҳарбийлар томонидан зўрланишига қарши акция ўтказишди.

Норозилик чиқишида 18 киши қатнашган. Ич кийимда турган пикетчиларнинг сонларига қонни тамсил этувчи қизил бўёқ суртилган эди.

Украинада шу кунгача маҳаллий аҳоли вакилларининг Россия ҳарбийлари томонидан зўрланиши билан боғлиқ 400 тадан зиёд ҳолат аниқланган. Жинсий зўравонлик қурбони бўлганлар орасида ўнлаб киши ҳомиладор бўлиб қолган.

Россиялик ҳарбийлар Мелитополдаги музейдан қимматбаҳо экспонатларни ўғирлаганликда айбланмоқда

Украина Бош прокуратураси россиялик ҳарбийларни Мелитополдаги музейдан скифларга оид олтинлар коллекцияси ҳамда бошқа қимматбаҳо экспонатларни ўғирлаганликда айблаб чиқди.

Апрель ойида Мариуполь расмийлари россияликларни маҳаллий музейлардаги экспонатларни Донецкка олиб чиқиб кетганлигини иддао қилишган. Улар орасида рассомлар Куинжи ва Айвазовский асарлари, иконалар, Таврот ва Инжил парчалари ҳамда 200 та медаль бўлган.

Al Jazeera “Россия олиб кетишдан бош тортаётган” рус ҳарбийларининг жасадларини кўрсатди

Қатардаги Al Jazeera телеканали Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари жасадларини кўрсатди. Лавҳада рус аскарлари жасади билан тўлган вагон-рефижератор акс этган. Тасвирда жасадлар Россия ҳарбийлари кийимида ва Россияда ишлаб чиқарилган бронежилетларда эканини кўриш мумкин. Бундан ташқари жасадларнинг кийимларида Россия ҳарбий белгилари мавжуд. Жасадлар ёнидан қимматбаҳо олтин тақинчоқлар ҳам топилган.

Al Jazeera телеканалининг таъкилашича, репортаж Киев вилоятида тасвирга олинган. Телеканалнинг иддао қилишича, вагон-рефижераторларда Россия томони олиб чиқиб кетмаган рус ҳарбийларининг жасадлари сақланмоқда.

Аввалроқ Украина расмийлари, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари ва Украина темир йўллари ширкати раҳбари “Настояшчее время” телеканалига махсус вагон-рефижераторларда сақланаётган рус аскарлари жасадларини олиб чиқиб кетиш таклифи билан Москвага бир неча маротаба мурожаат қилганлари, аммо Россия бу таклифга жавоб қайтармагани ва жасадларни олиб чиқиб кетишдан бош тортгани тўғрисида сўзлаб берган эдилар.

Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги марта 25 март куни Украинадаги талафотлари тўғрисида маълумот берган. Ўшанда Украинада 1351 ҳарбий ўлгани ва 3825 аскар яралангани билдирилган.

Украина эса 9 май ҳолатига кўра, Россия аскарларидан камида 25 650 нафари ҳалок бўлгани ва яраланганини билдирган.

Литва Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини геноцид сифатида тан олди

Литва Россияни террорчи давлат, рус ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини эса геноцид сифатида тан олди. Литва сейми бу борада бир овоздан қабул қилган резолюция парламентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

"Қуролли Кучлари бомбардимон қилиш учун атайлабдан ва системали тарзда фуқаролик объектларини танлаётган Россия Федерацияси террорчиларни қўллаб-қувватловчи ва террор ҳаракатларини содир этувчи давлатдир” – дейилади резолюцияда.

Сейм БМТ, Европа парламенти, Европа Кенгаши парламент ассамблеяси, НАТО парламент ассамблеяси, бошқа давлат парламентлари ва ҳукуматларини Россия томонидан Украинада “амалга оширилаётган геноцидни, ҳарбий жиноятларни ва инсониятга қарши жиноятларни” тан олишга ва суд томонидан таъқиб қилишга чақирди.

Литва депутатлари Россиянинг суверен Украинага агрессиясини тергов қилиш ва баҳолаш учун Махсус халқаро трибунал жорий этишни таклиф қилди.

Бундан аввалроқ Канада, Латвия ва Эстония парламентлари ҳам Россиянинг Украинадаги ҳаракатларнини геноцид сифатида тан олувчи қарорларни қабул қилган эди. Апрель ойининг ўрталарида эса АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага нисбатан сиёсатини геноцид деб ҳисоблашини айтган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG