Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 12:01

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Боррель Украина тикланишида Россия пулларидан фойдаланилиши мумкинлигидан баҳс этди

Жозеп Боррель
Жозеп Боррель

Европа Иттифоқи мамлакатлари урушдан кейин Украинани тиклаш учун Россиянинг музлатилган валюта захираларини Киевга бериш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари лозим. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррель Financial Times газетасига берган интервьюсида билдирган.

Боррель Украина тикланиши учун кетадиган харажатлар кун тартибидаги асосий масалалардан бири эканини урғулаган. Бунинг учун “мисли кўрилмаган даражада кўп пул” керак бўлади ва бунда асосий оғирлик Европа зиммасига тушади.

Украинада ҳолландиялик фуқаро ҳалок бўлди

Украинада Ҳолландия фуқароси Рон Вогелар ҳалок бўлди. Украина Қуролли кучлари тарафида туриб жанг қилаётган 55 ёшли Вогелар Харьков яқинида артиллерия снарядидан яраланиб, вафот этган.

De Telegraaf газетаси маълумотига кўра, Украина учун жангларда камида 70 нафар ҳолландиялик иштирок этмоқда.

Маршал Конев Прага фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилиниши мумкин

Прагада 2020 йили демонтаж қилинган Конев ҳайкали
Прагада 2020 йили демонтаж қилинган Конев ҳайкали

Прага шаҳар кенгаши бундан қарийб 50 йил муқаддам вафот этган совет маршали Иван Коневни Прага фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилишга қарор қилди. Мазкур қарор шаҳар парламенти тасдиғидан ўтиши лозим, деб ёзган Novinky нашри.

Коневга Праганинг фахрий фуқароси мақоми 1945 йилда берилган. У 1945 йил 9 майида Прагага кирган Қизил армия ҳарбий қисмларига қўмондонлик қилган. Уни фахрий фуқароликдан маҳрум қилиш ташаббусини Прага мэри Зденек Гржиб кўтариб чиққан. Қарор асосламасида 1945 йилдаги воқеаларни тарихий контекстдан туриб кўриб чиқиш кераклиги, урушдан кейин “совет блоки”нинг бир қисмига айланган Чехословакия расмийлар узоқ муддат “Конев - Прага халоскори” деган таъвилдан бошқасини қабул қилмаганлари айтилган.

Ҳужжатда Қизил армия Германия капитуляцияси ҳамда Прагадаги немис горнизони шаҳардаги исёнчилар раҳбарлари билан Прагани тарк этиш тўғрисида келишувга эришганидан кейин кириб келгани қайд этилган.

Россия: “Биринчи канал”да уруш қатнашчилари қаторида Бонни ва Клайд сурати намойиш қилинди

Бонни Паркер ва Клайд Бэрроу
Бонни Паркер ва Клайд Бэрроу

Россияда 9 май - Ғалаба кунига бағишланган байрам концерти чоғида уруш қатнашчилари суратлари қаторида ўтган асрнинг 30-йилларида талончилик ва қотиллик билан шуғулланган америкалик Бонни Паркер ва Клайд Бэрроунинг фотосуратлари намойиш қилинди. Мазкур концерт Россиянинг “Биринчи канал”и (“Первый канал”) орқали трансляция қилинган.

Сурат хонанда Зара ижросидаги “Уруш бўлмаганда эди” (“Если б не было войны”) қўшиғи айтилаётган пайтда кадрда пайдо бўлган ва уруш бир-биридан жудо қилган жуфтликни тамсил этган.

Саҳнадаги катта экранда бўй кўрсатган Бонни ва Клайд фотосурати 1933 йилда олинган. Ўшандан бир йил ўтгач улар қўлга олиш чоғида полициячилар томонидан ўлдирилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG