"Азовстал" заводидан тинч аҳоли эвакуация қилинди
Шанба куни Мариуполда гуманитар операция якунланди, унинг давомида шаҳарда жойлашган Азовстал металлургия заводидан барча аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги шанба оқшомида берган баёнотида ўтган пайшанба куни бошланган операция якунлангани ва Азовстал пўлат заводидан 51 киши эвакуация қилинганини маълум қилди.
Барча эвакуация қилинганлар БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) вакиллари ҳамроҳлигида вақтинчалик яшаш жойларига етиб келишди, Россия Мудофаа вазирлиги барча одамларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Украина раҳбарияти Мариуполдаги Азовстал заводи ҳудудидан барча аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилинганини тасдиқлади.
Байден Украинага 150 миллион долларлик ёрдам пакетини тасдиқлади
АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги 150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Мамлакатга артиллерия ўқ-дорилари, радарлар ва бошқа жиҳозлар юборилади. Ҳарбий ёрдам миқдори 150 миллион долларни ташкил қилади, дея билдирди Пентагон. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни сўралган маблағни зудлик билан тақдим этишга чақирди.
Украина кучлари Россиянинг десантчи кемаси дрон зарбалари берди
Украина кучлари 7 май куни Россия десантчи кемаси ва Змеиний оролида ракеталар жойлашган бинога дрон зарбалари берилгани тасвирланган видеоларни эълон қилди.
Видеода кеманинг ботиб кетишидан аввал дрон томонидан урилгани акс этган. Кадрлар Украина қуруқлик кучларининг Youtube каналида эълон қилинди. Бироқ дрон ҳужуми қачон амалга оширилгани айтилмаган.
Луганск вилояти бир суткада 24 марта ўққа тутилди
Луганск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай ўзининг Телеграм каналидаги постида ўққа тутишни россиялик ҳарбийлар амалга оширганини ёзди.
“Улар 36 та уйни вайрон қилишди ёки уларга зарар eтказдилар: Золотада 11 та, Попаснаяда 10 та, Северодонецкдаги бешта кўп қаватли уйлар вайрон бўлди, Рубижнеда тўрттаси кучли олов остида қолди. Лисичанскда иккита уй қайта тиклаб бўлмайдиган аҳволда", деб ёзган Гайдай.
Урушда расмийларнинг ўққа тутиш ҳақидаги баёнотларини тезда текшириш имконсиз.