Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 22:35

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Италияда Путинга оидлиги айтилаётган "Шаҳризода" суперяхтаси ҳибсга олинди

Италия ҳукумати Россия президенти Владимир Путинга тегишли деб даъво қилиб келинаётган “Шаҳризода” яхтасини ҳибсга олди.

Унинг эгаси ким бўлиши мумкинлиги ноаниқлиги сабабли ҳукумат уни музлатиб қўйишга қарор қилди, деб хабар бермоқда France-Press.

Навальний жамоаси бир нечта экипаж аъзоси Путин хавфсизлиги учун масъул бўлган Россия Федерал қўриқлаш хизмати (ФҚХ) зобитлари эканини аниқланганди.

Scheherazade кемасини 2020 йилда Германиянинг Lurssen компанияси қуриб битказган. Кема қурилишига Монакода жойлашган Imperial Yachts компанияси бош-қош бўлиб турган. Айни ширкат Путиннинг яқини, Россия давлат нефть гиганти “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин ҳамда Оқ уй “Путиннинг яқин иттифоқчиси” деб таърифлайдиган, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор ҳашаматли кемалар қурилишини бошқарган.

Март ойи бошларида Франция ҳукумати Сечинга тегишли экани гумон қилинаётган Amore Vero кемасини қўлга олди. АҚШ эса Усмоновга тегишли Dilbar яхтасига қарши санкция киритди.

Мариуполдан яна 50 киши эвакуация қилинди

Мариуполдан яна 50 киши эвакуация қилинди, деди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук.

Кўпроқ одамни эвакуация қилиш, унинг сўзларига кўра, сулҳ бузилгани ва "Азовсталь" ҳудудидаги жанглар туфайли муваффақияцизликка учраган.

"Эртага эрталаб биз эвакуация операциясини давом эттирамиз. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, соат 17: 00да "Порт Сити" савдо марказидан одамлар автобусларда Безимяннийга олиб ўтилади", деб ёзади Верешчук ўзининг Телеграм-каналида.

БМТ: Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 3280 тинч фуқаро, жумладан, 231 бола ўлдирилгани тасдиқланди

БМТ 6 май куни Россия ҳужуми оқибатида Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони тўғрисида набатдаги тасдиқланган маълумотни эълон қилди.

Ташқилот ҳисоботида таъкидланишича, Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 3280 тинч фуқаро, жумладан, 231 бола ҳалок бўлган. Ўлдирилган болалардан 71 нафари юзини ҳам, шахсини ҳам таниш мумкин бўлмаган ҳолатда топилган.

Ҳисоботда ҳалок бўлганлар сони бундан бир неча баробар кўпроқ экани, уруш шароитида ўлдирилганлар тўғрисидаги барча маълумотларни тасдиқлаш имконияти мавжуд бўлмагани туфайли, фақат тасдиқланган маълумотлар эълон қилинаётгани айтилди.

Европа Иттифоқи Россия нефтига тўлиқ эмбаргони 9 ойдан сўнг жорий этади

Бу ҳақда 6 май куни Европа Иттифоқининг иқтисодий масалалар бўйичяа мутасаддиси Паоло Жентилони маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирча бу масала фақат эндигина муҳокама қилина бошланаётган лойиҳадир. Зарурат бўлса бу масала қайта кўриб чиқилади ва жамоатчиликка маълум қилинади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG