Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2025, Тошкент вақти: 16:13

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Украина Бош штаби ҳисоботи: Россиянинг 23 мингдан зиёд ҳарбийси ҳалок бўлган

Украина Бош штаби Россия кучлари кўрган талафотлар ҳақидаги янги ҳисоботни эълон қилди.

30 апрел ҳолатига кўра, Россия 23 мингдан зиёд ҳарбийсини йўқотган. Шунингдек, Россия Армиясининг
1000 дан ортиқ танки, 100 та самолёти ва 155 та вертолёти яксон этилган.

Уруш шароитида урушаётган томонларнинг расмий баёнотларини бошқа манбалар орқали текшириш имконсиз.

Ўлгани расман тасдиқланган россиялик ҳарбийларнинг исмлари рўйхати эълон қилинган. Ҳозир ушбу рўйхатда 1935 киши бор.

Украина разведкаси: айирмачилар ҳарбий хизматга чақиришда тиббий кўрикни бекор қилди

Украинада топилган рус аскарларининг қолдиқлари.
Украинада топилган рус аскарларининг қолдиқлари.

Украина ҳарбий разведкасига кўра, ўзларини “ДХР” ва “ЛХР” деб атаётган айирмачи ҳудудларда ҳарбий хизматга чақирилганларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бекор қилинган.

Маълум қилинишича, айирмачилар назоратидаги ҳудудларда 20 апрелдан бошлаб эркакларга соғлиғи важидан ҳарбий хизматга яроқсизлигини тасдиқловчи ҳужжат берилмаяпти.

Разведка буни айирмачиларнинг Украинадаги урушда қатнашаётган ҳарбий тузилмаларида одам етишмаслиги билан изоҳламоқда.

Улар кўп талафот бераётгани айтилади. Мазкур ҳудудларда сафарбарлик куч билан ўтказилаётганини, чақириқ ёшидаги эркаклар уйларидан, кўча-кўйдан ушлаб кетилиб, фронтга йўлланаётганини тасдиқловчи кўплаб далиллар мавжуд.

Донецк вилоятида тўрт нафар тинч аҳоли, жумладан бир бола ҳалок бўлди


Донецк полициясининг баёнотига кўра, Россия армияси зарбалари натижасида бир сутка давомида 4 одам ҳалок бўлган. Улардан бир нафари ёш бола. Шунингдек саккиз нафар тинч аҳоли вакили ҳам ярадор бўлгани айтилади.

12та аҳоли пункти ўққа тутилган, умумий миқдорда 36 та объект, жумладан мактаб, касалхона ва турар жой бинолари шикастланган.

Харьков бир суткада уч марта ўққа тутилди

Харковда шаҳара касалхонаси, турар жой бинолари ва Немишляск туманининг саноат зонаси снаряд зарбалари остида қолди. Иккита 9 қаватли уйнинг иккита квартираси ёнди. Бир эркак касалхонга ётқизилди.

Бу ҳақда Украина Фавқулодда ҳодисалар давлат хизмати маълум қилди.

Губернатор Олег Синегубовнинг баёнотига кўра, ўтган сутка давомида Россия ҳарбийлари Харков шаҳрини учу марта артиллериядан ўққа тутган. Унинг айтишича, рус боқинчиларининг ҳужумга ўтиш ҳаракати муваффақиятсиз якунланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG