Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 15:57

АНДИЖОН – “ST-таъсир: газ муаммосини ҳал қилиш учун қўшимча автоуловлар берилди”


Аҳоли муаммосини ҳал қилиш учун газ идораси раҳбарлари аҳоли билан учрашди

ЖАЛАҚУДУҚ. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати “Сиздан Телеграм”да 13 сентябрь куни эълон қилинган Жалақудуқ тумани аҳолисининг газ баллонлари етказишдаги кечикишлар борасидаги шикоятлари борасида ўз муносабатини билдирди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизматига кўра, ST хабаридан сўнг “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуратов Жалақудуққа шахсан ташриф буюриб, Тошлоқ МФЙ аҳолиси билан учрашган.

"Суҳбат давомида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳалла фаолларига ҳисобот берди. Аҳолини бугунги кунда қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлар хусусида фикр алмашилди", дейилади матбуот хизматида маълумотида.

Баҳодир Эшматов аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча автоуловлар берилишини таъкидлаган.

"Ана шу автомашиналардан бири “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Жалақудуқ филиалига ажратиладиган бўлди. Шунингдек, маҳалла аҳли сўровига мувофиқ ҳудуд учун яна 1000 та маиший газ баллон ажратилишига ҳамда уларни етказиб берилишига ваъда берди", дейилади матбуот хизмати маълумотида.

14 сентябрь куни ҳолатига Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги барча истеъмолчиларнинг маиший газ баллонлари тўла суюқ газ билан таъминланди.

Келгусида ушбу ҳудуднинг суюлтирилган газ билан таъминлаш графигини “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ўз назоратига олишини маълум қилади.

(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG